1
Манба: тадқиқотлар натижасида олинган хулосалар асосида муаллиф ишланмаси
20
ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА БАРҚАРОРЛИК КОНЦЕПЦИЯСИНИ
ҚЎЛЛАШНИНГ НАЗАРИЙ ЁНДАШУВЛАРИ
Сафарова Н.Н., PhD,
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти, етакчи илмий
ходим
Туризмда барқарорлик концепциясининг илк асослари Форрестернинг “Ўсиш
мунозаралари” асаридан ҳам олдинроқ пайдо бўлганини эътироф этиш ўринли. Фикримизни
1965 йилда атроф-муҳитга етказиладиган салбий оқибати кам саналган экотуризм
тушунчасининг пайдо бўлиши ва фанга киритилиши ҳам тасдиқлайди. Ундан ташқари, 1972
йил 16 ноябрда Парижда имзоланган Жаҳон маданий ва табиий меросини ҳимоя қилишга
тегишли Конвенция ҳам туризмда барқарор ривожланиш тамойиллари куртак ёза бошлаганини
кўрсатади.
БМТ Бош Ассамблеяси раҳнамолигида 1987 йилда ташкил этилган Жаҳон атроф-муҳит
ва тараққиёт кенгашининг (WCED) “Брутланд маърузаси”да барқарор ривожланиш
концепциясининг расман тан олиниши
1
ҳамда 1992 йилда ўтказилган Рио саммитида барқарор
ривожланишнинг жаҳон миқёсидаги институционал асослари барпо этилиши
2
билан туризм
барқарор ривожланишини таъминлаш учун ЮНВТО ва бошқа нуфузли халқаро ва миллий
ташкилотлар иштирокида услубий тавсиялар ишлаб чиқилишига эътибор кучайди.
Туризм барқарор ривожланишини таъминлашга йўналтирилган илк расмий ҳужжат
сифатида Швейцария ҳукумати томонидан 1979 йилда қабул қилинган “Туризмни
ривожлантириш концепцияси”ни келтириш мумкин
3
. Бу “тарихий” ҳужжат Швейцария
давлати туризм сиёсатини ижтимоий, иқтисодий ва атроф-муҳитга алоқадор жиҳатларини
қамраб олиб, узоқ йиллар давомида мамлакатнинг туризм соҳасини жадал ривожлантиришда,
туризм рақобатбардошлик рейтингларида юқори ўринларни эгаллаб келишда муҳим роль
ўйнамоқда.
Барқарорлик тамойиллари ва услубий кўрсатмаларнинг такомиллашуви таъсирида
1999-2002 йилларда туризмни ривожлантириш миллий дастурлари ишлаб чиқилишида янги
давр бошланди. Эритрея, Ботсвана, Малави, Уганда ва Танзания Бирлашган Республикалари
ўз туристик ресурсларидан самарали фойдаланишни фаоллаштириш, аҳоли орасида кам
таъминланганликни қисқартириш, жаҳон туризм бозорида ўзининг муносиб ўрнини топиш
мақсадида узоқ муддатга мўлжалланган туризмни ривожлантириш миллий дастурларини
ишлаб чиқишди ва қабул қилишди.
Эътиборлиси шундаки, 2005 йилдан сўнг Корея, Туркия, Финландия, Австрия, Қатар,
Швеция, АҚШ каби ривожланган давлатлар ҳам ушбу тажрибани кенг қўллай бошлади.
Стратегик режалаштиришнинг равнақидан ижобий хулоса чиқарган Хитой, Бразилия,
Ҳиндистон, Вьетнам, Шри Ланка, Албания, Россия Федерацияси, Қозоғистон, Грузия ва
Ўзбекистон каби ривожланаётган давлатлар ҳам шу йўналишга астойдил киришдилар. Шундай
қилиб, бугунги кунгача туризмни барқарор ривожлантиришнинг 70 дан ортиқ бош режалари
ёки дастурлари, 30 дан ортиқ туризм маркетинги стратегиялари ишлаб чиқилди.
ЮНВТО туризм барқарор ривожланишига таъриф берар экан: “Бугунги турист ва
мезбон ҳудудлар эҳтиёжларини қондириш билан бир вақтда келажак учун имкониятларни
асрайди ва оширади. У барча ресурслардан иқтисодий, ижтимоий ва эстетик эҳтиёжларни
1
World Commission on Environment and Development.(1987). Our Common Future. Oxford University Press, Oxford, UK.
2
United Nations (1992): Earth Summit: Agenda 21; Rio Declaration; Statement of Forest Principles: The final text of agreements
negotiated by Governments at the United Nations Conference on Environment and Development (UNCED), 3-14 June 1992, Rio de
Janeiro, Brazil.
3
Advisory Commission for Tourism (Beratende Kommission fur Fremdenverkehr des Bundesrates)(1979). Das schweizerische
Tourismuskonzept, Grundlagen fur die die Tourismuspolitik, Bern.
21
қондиришни шундай бошқарадики, бунда миллий ўзлик, муҳим экологик жараёнлар, биологик
хилма-хиллик ва ҳаётни қўллаб-қувватловчи тизимлар ҳимояси таъминланган бўлади”, дея
таъкидлайди
1
. Барқарор туризм бир вақтнинг ўзида экологик, ижтимоий ҳамда иқтисодий
барқарорлик талабларига жавоб бериши шарт
2
деган хулосага келади. Шундай қилиб, туризм
барқарор ривожланишини режалаштириш иқтисодий, ижтимоий ва экологик динамика билан
интеграциялашуви лозим.
Барқарор туризм узлуксизлик, сифат ва мувозанатдан ташкил топган уч элементни
бирлаштиради
3
.Узлуксизлик табиий ресурслар, маданият ва миллий анъаналарнинг
доимийлиги, сифат – атроф-муҳитга эътибор, мувозанат эса талаб ва таклиф мутаносиблигида
акс этади. Иқтисодий ва ижтимоий барқарорлик кўрсаткичлари барча мавсумларда барқарор
иш билан бандлик, туризмнинг маҳаллий ва республика иқтисодиётидаги ҳиссаси, маҳаллий
маданият ва турмуш тарзини қўллаб-қувватлашида акс этади. Туризмнинг экологияга салбий
таъсирини минималлаштириш ҳамда ижтимоий ва иқтисодий манфаатларини ошириш
барқарорлик кўламини оширади
4
.
Туризм барқарор ривожланиши концепциясининг турли таърифлари ва хусусиятларини
эътиборга олиб, туризм барқарор ривожланиши – давлат, жамият ва хусусий сектор
ҳамкорлиги асосида туризм талаби ва таклифи мувозанатини иқтисодий, ижтимоий ва атроф-
муҳит ривожланишига зарар етказмасдан, ҳамоҳанг тарзда давом этишини таъминлашдир, деб
хулоса қилиш мумкин.
Жаҳон
мамлакатларида
туризм
ривожланиши
жараёнини
кузатишларнинг
кўрсатишича, рақобатбардошлиги юқори бўлган дестинациялар ривожланиши барқарор давом
этади. Шунинг учун, муваффақиятли туризм сиёсатини юритишда туризм барқарорлиги ва
рақобатбардошлиги концепциялари уйғунлигини таъминланиш учун уларнинг орасидаги
нозик чегарани англаш муҳим аҳамият касб этади.
Туризм рақобатбардошлиги концепцияси, асосан, М.Портернинг миллий “рақобат
ромби” ғояларига асосланган
5
. Рақобатбардошлик дестинациянинг бозордаги самарали ва
фойдали рақобат қилиш қобилияти бўлса, барқарорлик ана шу рақобат давомида
дестинациянинг жисмоний, ижтимоий, маданий ва табиий ресурсларининг сифатини сақлай
олиш қобилияти ҳисобланади
6
. Демак, туризм тизими барқарорлигининг яна бир асосини
рақобатбардошлик ташкил этади, дейишга ҳақлимиз.
Туризмни барқарор ривожланиш тамойиллари ва шартлари ҳамда жаҳон тажрибасини
эътиборга олиб, Ўзбекистонда туризмни барқарор ривожлантиришнинг узоқ муддатга
мўлжалланган миллий дастурини тегишли ҳисоб-китоблар билан ишлаб чиқиш зарурияти ва
долзарблигини таъкидлаб ўтамиз. Бунинг учун туризм ривожланишидаги жаҳон бозоридаги
асосий тенденцияларни ўрганиш, туризмнинг Ўзбекистон Республикасидаги салоҳиятини
баҳолаш, давлатимиз туризм бозорига таъсир қилувчи омилларни аниқлаш, юртимиз туристик
маҳсулотининг халқаро рақобатбардошлигини оширишга таъсир қилувчи институционал ва
инфратузилмавий омилларни аниқлаш асосида туризмни ривожланиш сценарийларини тузиш
долзарб вазифа ҳисобланади.
1
UNEP and UNWTO. (2005). Making Tourism More Sustainable - A Guide for Policy Makers, pp.11-12
2
Emmelin, L. (2006). Sustainable tourism development in the Baltic sea region: Overview of existing tools and methods for integrating
sustainable tourism development with spatial planning at local and regional level. AGORA. The European Tourism Research Institute
(ETOUR) toolbox
3
Bulin, D. & Calaretu, B. (2011). Sustainable development through sustainable tourism – a conceptual note. Calitatea: acces la success.
Vol. 2
4
Emmelin, L. (2006). Sustainable tourism development in the Baltic sea region: Overview of existing tools and methods for integrating
sustainable tourism development with spatial planning at local and regional level. AGORA. The European Tourism Research Institute
(ETOUR) toolbox
5
Porter M. E. (1980). Competitive Strategy: Techniques for Analyzing Industries and Competitors. New York.: The Free Press.
6
Goeldner, C., R. & Brent, Ritchie, R.(2009). “Tourism: Principles, Practices, Philosophies”, 11
th
edition, John Wiley & Sons, Inc
22
Do'stlaringiz bilan baham: |