Олий укув юртлари тарих факультети талабалари учун дарслик Укув дастурлари, дарсли аларини



Download 3,05 Mb.
bet11/64
Sana23.02.2022
Hajmi3,05 Mb.
#147241
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   64
Bog'liq
Китоб тарихий география

Палеография (юнон. палайос - кадимги, грапхо - ёзаман; кадимий ёзув) кадимий кулёзма асарларнинг когози, муковаси, сиёхи, ёзуви ва ёзиш усулларини текширади.
Эпиграфика (юнон. эпи - устида, тепасида, грапхо - ёзаман; бирон нарса, буюм устидаги ёзув) тош, металл буюмлар, ёгоч ва бошка каттик буюмлар устига уйиб ёзилган кадимги битикларни урганади.
Нумизматика (юнон. нумус - пул) кадимий пулларни, ашёси, шакли, вазни, ёзувлари, зарб этилган жойи ва вактини текширади.
Геральдика (лотин. геральд - герб, белги, нишон) кадимий герблар, турли-туман нишон ва белгиларни урганади.
Сфрагистика (юнон. спрагис - мухр) кадимий мухрлар ва уларнинг ёзувларини урганади.
Дипломатика (юнон. диплома - икки букланган когоз; хужжат) расмий хужжатларни урганади ва тахлил килади.
Хронология (юнон. хронос - вакт, логос - тушунча, билим; вакт хакида тушунча) кадимги халклар орасидаги ва мамлакатларда амалда булган йил хисоби ва таквимини урганувчи фан.
Метрология (юнон. метрон - улчов, логос - тушунча, билим; улчовлар хакида тушунча) утмишда турли мамлакатлар ва халклар орасида амалда булган масофа, огирлик ва сатх улчов бирликларини урганади.
Мавжуд укув кулланмалари ва дарсликларнинг аксариятида ёритилаётган мавзунинг тарихшунослиги берилмайди. Мутахассис талабалар учун яратилаётган дарсликларда кискача, экскурс тарзида маълум давр, мавзу ва муаммо буйича тарихшунослик ёритиб берилса, келажакда тадкикот ишларини олиб бориши мумкин булган иктидорли ёшларимиз учун фойдадан холи булмайди. Шунингдек, тарихшуносликдан бохабар булиш - ёш олимларнинг истикболли ва долзарб мавзуларни танлашлари учун катта ахамият касб этади.
“Узбекистон тарихи” фани буйича укув адабиётлари яратишда тарихий география ва топонимика масалаларига хам алохида эътибор каратиш лозим булади. Мактаб ва урта махсус таълим учун яратилган айрим дарсликларда хариталар берилган булсада, олий таълим адабиётларида бу нарса деярли йук хисоби. Тарихий география ва топонимика билан боглик булган - тоглар,
31
дарёлар, куллар, дашт худудлари, текисликлар, воха ва водийлар, кадимги маконларнинг жойлашуви, худудларнинг чегаралари, жой номлари хамда уларнинг мазмун - мохияти, келиб чикиши каби куплаб масалалар буйича маълумотлар олиш талабалар билимининг янада чукурлашувига кенг имкониятлар яратади.
Шунингдек, географик номлар, уларнинг маълум халклар ва элатлар яшайдиган худуларда пайдо булганлиги, бу жараён табиий

  • географик шарт - шароит, хужалик шакли, турмуш - тарзи, урф - одат ва анъаналар билан боглик булганлиги боис хам соха мутахассислари тор йуналишли тадкикотиларда тарихий география ва топонимикани четлаб утолмайдилар.

Тарихни урганишда лозим булган яна бир мухим жихат - маданий мерос ва маънавият масаласидир. Уз тарихини чукур англаган, урганган ва билган халк ёки миллат хеч качон узлигини йукотмаслиги барчага аён. Истиклол йилларида халкимизнинг кадриятлари, урф-одатлари, маросимлари ва байрамлари, огзаки ижоди анъаналарини кайта тиклаш ва таргиб этишга замин яратилди. Тарихий-маданий меросни урганиш ёшларимизда тарихий онгнинг ривожлантшига уз аждсдлашнинг кандай бунёдкор булганлигини, халкимиз маданиятнинг жахон цивилизацияда тутган урнини англаб етишларида мухим ахамият касб этади.
Узбекистон худудларида содир булган тарихий-маданий, ижтимоий-иктисодий ва сиёсий жараёнлар, турли даврларда юз берган маданий юксалиш ва инкироз холатлари, боскинчиларга карши озодлик курашлари, эзгулик ва бунёдкорликка интилиши, бу юртда буюк алломалар фаолияти Узбекистоннинг узига хос серкирра ва ранг-баранг тарихидан далолат беради. Айнан шунинг учун хам бу тарих энг кадимги даврлардан бошлаб минглаб йиллар давомида аждодларимиз ва халкимиз тарихи сифатида урганилиб, узига хос тарихшунослик йуналишига эга.
Умуман олганда, “тарихшунослик” атамаси куйидаги маънода мухим масалаларни урганишда кулланиши мумкин:

  1. Мамлакатлар, тарихий-маданий вилоятлар, элатлар, халклар, сулолалар тарихи тарихшунослиги.

  2. Маълум бир тарихий давр тарихшунослиги (масалан: тош даври, бронза ва темир асри, урта асрлар).

Згр ii о
. Тарихий-маданий, ижтимоий-иктисодий ва сиёсий жараёнлар, тарихшунослиги, алохида илмий мауммолар,
мавзуларнинг урганилиши тарихи (тарихий цивилизациялар ва шахарлар, этногенез масалалари, маданий алокалар ва кадимги йуллар, дипломатия ва халкаро муносабатлар, меъморчилик ва тасвирий санъат, ёзув маданияти ва бошк.).
Урта Осиёнинг кадимги хамда урта асрлар тарихи ва маданиятига оид куйидаги манбалар мавжуд:

  1. “Авесто”, кадимги форс битиклари, юнон-рим тарихчилари ва географларнинг Урта Осиё халклари хакидаги маълумотлари (Гекатей, Геродот, Диодор, Страбон, Квинт Курций Руф, Арриан, Помпей Трог, Плиний, Тацит ва бошк.).

  2. Антик даври хоразм ёзув намуналари ва хужжатлари, бактрия-юнон, бактрия-кушон ва сугд ёзувлари хамда тангалрдаги ёзувлар.

  3. Илк урта асрлар муаллифларининг хабарлари (византиялик Приск Панийский, Прокопий Кесарийский, Менандр Протектор, Стефан Византийсикй, Сурия хужжатлари, арман ва хитой манбалари, хоразм ёзувлари, Муг тоги сугд хужжатлари ва бошк.).

  4. Урта Осиё ривожланган урта асрлар даври тарихига доир асарлар (Табарий, Фирдавсий, Наршахий, Беруний, ибн Хавкал, Макдисий, Истахрий, ^Балазурий, ибн Фадлан, Байхакий, ибн Хурдодбех ва бошк.).

  5. Мовароуннахрда мугуллар хукмронлиги даври хакида маълумотлар берувчи манбалар (Жувайний, Рашидиддин, Жалол ал-^арший, Х,амидуллох ^азвиний ва бошк.).

Бугунги кунга келиб тарихшунослик ва манбашунослик махсус фанлар сифатида тула шаклланди.

  1. Президент И.А.Каримов тарихни урганишнинг ахамияти хакида

Бой маданият ва бебахо маънавиятига эга узбек халки узининг кадимги тарихий утмиши билан алохида урин эгаллайди.
Узбекистон давлат мустакиллиги йилларида тарихни урганиш ва ёритиш, тарихий-маданий меросга муносабат тубдан узгарди.
Х,акконий ёзилган Ватан тарихини урганиш ва укитиш шунинг учун хам керакки, у сохта тарихий тушунча ва тарихий хотирасизликка бархам беради, миллий гоянинг такомиллашувини тезлаштиради. Тарихни мукаммал билиш, унинг мазмун ва мохияти хамда фалсафасини теран англаш миллат учун юксак фазилат хисобланади.
Узбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг жамият ижтимоий хаётида тарихнинг бекиёс ахамияти хакидаги, асл манбалар ва далилларга таянган тарихни яратиш борасида илгари сурган “Тарихий хотирасиз келажак йук”, “Тарих - миллат кузгуси”, “Тарихий хотираси бор инсон - иродали инсон”, “Халкимизни тарих билан курролантириш зарур”, “Узликни англаш тарихни билишдан бошланади” каби куплаб асосли ва долзарб ахамиятга молик гоялари республика тарихчи олимларини янгидан-янги илмий тадкикотларга даъват этаётганлигини алохида таъкидлаш максадга мувофикдир. Юртбошимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек, “Миллий мафкурани шакллантиришдаги энг катта манба - бу хакконий ёритилган тарихдир. Тарихни билмай туриб, мафкуранинг фалсафий негизларини англаб булмайди”.
Тарих ибрат мактаби, утмишда йул куйилган нуксонларни англамок ва уларни яна такрорлаб куймасликка чорловчи, хушёрликка, ташки ва ички фитналарга учмасликка, миллий бирлик хамжихатликка ундовчи кузгу мактабидир. Айнан шунинг учун хам холисона тарихни урганиш ва яратиш масалага Президент И.А.Каримов уз асарлари ва нуткларида алохида эътибор каратди.
Шу уринда Президент И.А.Каримовнинг тарихни тадкик этиш хамда урганиш борасида долзарб илмий-методологик ахамиятга эга ишланмаларини курсатиб утиш максадга мувофикдир. Булар
VJ
куйидагилардир: “Узбекистоннинг уз истиклол ва тараккиёт йули” (1992), “Узбекистон келажаги буюк давлат” (1992), “Истиклол ва маънавият” (1994), “Узбекистон XXI аср бусагасида: хавфсизликка тахдид, баркарорлик шароитлари ва тараккиёт кафолатлари” (1997),
VJ
“Тарихий хотирасиз келажак йук” (1998), “Узбекистон XXI асрга интилмокда” (1999), “Жамиятимиз мафкураси халкни - халк, миллатни - миллат килишга хизмат килсин” (1999), “Юксак маънавият - енгилмас куч” (2008), “Узбекистон мустакиликка эришиш остонасида” (2011) ва бошк.
Давлатимиз рахбари И.А.Каримовнинг мустакилликнинг дастлабки йилларидаёк эълон этилган асарлари ва нуткларида тарих фани ва методологиясини янгилашга бевосита дахлдор булган бир катор илмий-назарий, гоявий ва фалсафий-тарихий асослар хамда тамойиллар мажмуи шакллантирилди. Президент И.А.Каримов ташаббуси билан ёшларни бой тарихий-маданий мерос, миллий кадриятлар, ахлокий ва ватанправарлик гоялари мисолида тарбиялаш мухим вазифага айланди. Утмишдан мерос колган номакбул, зарарли ходисалардан кутулиш, унинг олижаноб, илгор анъаналарини, тупланган умумбашарий кадриятларни эса янада купайтириш, шу билан бирга утмишдаги хатоларни кайтармаслик тулалигича бизнинг вазифамиздир. Бунда холисона, аник тарихий ёндашув жуда мухимдир.
Истиклолнинг дастлабки йилларида Узбекистон тарихи фанини кайта куриб чикиш масалалари амалга оширилди. Бу борада мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан “Узбекистоннинг янги тарихи марказини ташкил этиш тугрисида”ги Фармоийши (1996 йили, 18 сентябрь), “Узбекистоннинг янги тарихини тайёрлаш ва нашр килиш тугрисида”ги ^арор (1996 йил 16 декабрь) хамда “Узбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих института фаолиятини такомиллаштириш тугрисида” ги ^арор (1998 йили, 26 июнь) долзарб ахамиятга эга булди. Узбекистоннинг янги тарихи марказини ташкил этилиши натижасида “Узбекистоннинг янги тарихи” деб номланган уч жилддан иборат китоб ч оп эрилди (2000 йил). Унинг биринчи ва иккинчи жилдларида мустамлака даври тарихига дастлаб холис, хакконий бахо берилди. Учинчи жилдда илк бор мустакил Узбекистоннинг утмиш даври (1991-2000) ёритилди. Узбекистонинг янги тарихи китобининг чоп этилиши катта ахамиятга эга булди.
с/
Шунингдек, Узбекистонда буюк алломалар, мутафакирлар, Ватан равнаки ва гуллаб-яшнаш учун катта хизмат курсатган, озодлик йулида боскинчиларга карши курашган тарихий шахслар ва Узбекистоннинг бетакрор цивилизация учоклари - кадимий шахарларнинг юбилейлари амалга оширилиб, тарихий-маданий меросга доир бундай бунёдкорлик ёндашув жахон хамжамияти томонидан эътироф этилди.
Президент Ислом Каримов жахон цивилизацияси учоклари Узбекистон тарихий шахарлари ахамиятини шундай бахолайди: “^адимги маданиятлар бешиги булган бу шахарларда илк ва кейинги урта асрлардаёк илм-фан, таълим-тарбия сохалари, хунармандчилик ва савдо-сотик кенг ривожланган, мухташам саройлар, масжид ва мадрасалар барпо этилди. Бундай гузал шахарларни бунёд этиш учун нафакат мохир уста ва курувчилар, балки математика, астрономия, физика, архитектура, геометрия, геодезия, сейсмология ва кимё каби фундаментал чукур биладиган олимларнинг билим ва тажрибаси хам керак булган”.I Мамлакатимиз Президенти аждодларимизнинг бебахо меросини ёш авлодни миллий ва умуминсоний рухида тарбиялашда дахлдор маънавий хазина деб, унинг замонавий жамиятимиз ривожидаги урни ва ахамиятини батафсил очиб берди.
Президент И.А.Каримов илгари сурган тарих фани ва унинг методологиясига оид гоя, таълимот, назария, талаб ва тамойиллар узининг салмоги, теран мазмуни, мохияти билан долзарб илмий- назарий ахамиятга эга. Юртбошимиз таъкидлаганидек, “Тарих, меросимизга булган муносабат тубдан узгартирилиши лозим, яъни, дарсликлардан тортиб оддий китобларгача хаммасида хакикат ёзилиш шарт. Бу бизнинг ота-боболаримиз рухи олдидаги карзимиздир”. Зеро, “Уз тарихини билмайдиган, кечаги кунини унутган миллатнинг келажаги йук”.
Президент асарларида илгари сурилган тарих ва маданият, миллий кадриятлар ва эзгу анъаналарига доир тамойиллар истиклол даврида жамият, миллат ва илм-фан учун зарурий эхтиёжга айланди. Ислом Каримов давр талабига кура, тарих фани ва унинг методологиясига оид, миллат ва Ватан такдирига дахлдор таълимотни хаётга тадбик этди. Ислом Каримовнинг асарларида олга сурилган тарих, тарих фани ва унинг методологиясига оид илмий-назарий масалалар, тамойил ва янгича ёндашувлар хилма- хил булиб, истиклол йилларида Узбекистон тарихи фани янгидан шаклланиши ва ривожланишида етакчилик вазифасини бажармокда. Тарихий муаммоларни холис ва хакконий ёритиб беришга янада купрок эътибор каратиш масаласига доир Узбекистон Республикаси Президенти шундай дейди: “Шуни эсда тутиш керакки, тарихни унутган халк, жамият уз йулини йукотади. Бундай халк ва жамиятнинг келажаги йук”II
Президент Ислом Каримовнинг тарихга оид фикрлардан намуналар:

  • тарих сабоклари инсонни хушёрликка ургатади, иродасини мустахкамлайди;

  • инсон учун тарихдан жудо булиш - хаётдан жудо булиш демакдир;

  • сиёсатчиман, арбобман деган одам, агар виждони булса, уз халкининг тарихий утмишини билиш шарт;

  • миллий гояни шакллантиришдаги энг катта манба - хакконий ёзилган тарих;

  • тарихга мурожаат килар эканмиз, бу халк хотираси эканлигини назарда тутишимиз керак;

  • миллатни асраш керак, миллатни асраш учун эса унинг хакикий тарихини урганиш, авайлаб химоялаш керак;

  • ватан, миллат такдири хал буладиган калтис вазиятларда тугри йулни танлай олиш учун аввало тарихни ва хаётнинг аччик- чучугини билиш керак экан;

  • тарих - бу бизларники, аччик булса хам, чучук булса хам, у биз учун хаётдан сабок ва хулосалар чикариш учун хиз мат килади.

iSk *-уг1тб1вТм^
.6. Марь азий о.лёда тарихий-маданий меросга муносабат. Замонавий муаммолар ва айрим ёндашувлар.
Талабалар тарихий адабиётларда ва электрон оммавий ахборот воситалари сайтларидаги кадимги давр ва урта асрлар тарихига доир маълумотларни урганиш пайтида, илмий тахлил услубига асосланмаган ва миллий эхтиросларга берилган айрим нашрларга дуч келиши табиийдир. Утган асрнинг 90-йиллари мобайнида хамда XXI аср бошларида тарихни буяб курсатиш ва утмиш вокеаларини хаддан ортик идеаллаштириш, Марказий Осиё халкларининг кадимги ва урта асрлар тарихини афсоналаштириш анъанаси яккол намоён булди. Бундай ёндашувлар нафакат тарих хаваскорлари, балки илмий даража ва унвонларга эга муаллифларнинг рисола ва китобларида ифодаланган.
Х,ар бир халкнинг уз тарихини урганишга интилиши, унинг ибтидосига мурожаат килиши — бу табиий жараён. Тарихнинг хусусияти, ахамияти шундан иборатки, у утмишдан сабок бериб, умуминсоний кадриятлар ва юксак маънавият тимсолида бунёдкорликка интилишни тарбиялайди.
Х,ар бир инсон уз халки тарихини билиши ва узга халклар утмиши ва маданиятига хурмат кузи билан караши лозим. Шу нуктаи назардан минтакавий хамжамият омили мухим ахамият касб этади. Чунки Марказий Осиё халкларининг тарихи ва маданияти куп жихатдан умумий булган ва хозир хам шундай. Уларнинг келажаги хам умумий булиб, бу бунёдкорлик фаолияти, интеграция ва узаро хамкорликнинг чукурлашувига боглик. Умумэътироф этилган нуктаи назар шундан иборатки, дунё тамаддуни хамда умумжахон тарихий-маданий мероси гуё бошкаларга хос булмаган мутлак ва тенгсиз сифатларга эга булган айрим халкларнигина кизгин фаолиятининг натижасидан иборат эмас. Тарихий-маданий мерос чегара билмайди ва у бутун инсониятга дахлдор меросдир.
Бизнинг онгимиздаги ушбу тасаввурни барбод килишга уринишлар содир булаётганлигини олимлар совукконлик билан кузатиб туришга хаклимидилар? — деган масала долзарб, албатта. Афсуски, бугунги кунда минтака халкларининг кадимги ва урта асрлар даври тарихини афсоналаштиришга ошкора мойиллик яккол намоён булмокда. Бунда хакконий манбалар ва илмий тадкикот усуллари эътиборга олинмасдан, сохта тарих яратилмокдаки, Марказий Осиёдаги республикаларда маълум замонавий нашрларнинг муаллифлари уз халкларининг узок утмишини улуглашга ва аксинча, минтакадаги бошка халкларнинг тамаддун ривожига кушган хар кандай хиссасини ошкора инкор этишга хамда уларнинг тарихини камситишга атайлаб интилаётганликлари тобора одатий холга айланиб, гайритабиий тус олмокда. Ушбу вазифани хал килиш учун мавзу юзасидан билимларга эга булиш, манбаларни билиш хамда хулосаларнинг катъий илмий далилланганлиги талабларига риоя килиш урнига, баландпарвоз услуб, сафсатабозлик ва тарихни сохталаштириш йулидан борилмокда.
Жахон тарихий жараёнининг харакатлантирувчи кучи инсон хисобланади. Шундай экан, тарихий вокеалар ривожи инсоннинг жамиятга муносабатига, унинг кадр-киммати ёки камчиликларига ва умуман инсониятнинг муштараклигига боглик. Жахон тарихи куплаб инсонпарварлик намуналари ва аксинча, шовинизм хамда урушлар ва геноциднинг намоён булиши мисолларига тула. Вайронкор гоя, тарихнинг утмиш хатоларини такрорлашдан, тарихдан гаразли максадларда фойдаланишдан огохлантирувчи сабокларини эътиборга олмаслик негизида юзага келади.
Марказий Осиё мамлакатларида узок утмиш вокеаларини ёритиш ва умумлаштиришда содир булаётган куйидаги “замонавий” услублар, ёндашувлар ва карашлар тизимига этибор бериш максадга мувофикдир:

  • асотирлаштириш, афсоналардан тарихий манба сифатида фойдаланиш;

  • уз халкининг кадимги ва урта асрлардаги улугвор “олтин асри” мавзусини купиртириш, унинг этноними (узи узига берган ном) хамда давлатчилигини асоссиз ва сунъий равишда кадимийлаштириш;

  • минтака тарихий-маданий меросига, унда яшаётган хар бир халк хиссасининг ахамиятли ва сузсиз кимматли эканлиги хакидаги холис коидани инкор этиш;

  • алохида халк “феномени”, унинг этник танланганлиги ва маданий афзаллиги хакидаги гоя;

  • кайси халк кадимийрок, минтакадаги илк давлатлар ва шахарларга ким асос солган, дастлабки гилдирак ва аравани ким ихтиро килган ва хк. кабилидаги киёсий- кимузарча ёндашув.

Ушбу санаб утилганларнинг барчаси минтака халкларининг холис тарихини яратишга сираям кумаклашмайди. Марказий Осиё халклари утмишига гайриилмий ёндашувлар — бу факат гуманитар йуналишдаги, яхши кушничилик ва хамкорликни мустахкамлаш йулидаги асосий тусиклардан биридир. Бизнинг умумий тарихий- маданий меросимизни урганиш борасида хакконий илмий услуб ва тамойилларни карор топтириш йулида Марказий Осиё тарихчи олимларининг кучларини интеграциялаш ва бирлаштириш зарурати аллакачон етилган. Бошка мукобил йул эса мавжуд эмас. Шундай булсада, бу мухим вокелик куп холларда инкор этилмокда.
Еайриилмий карашларнинг вужудга келиши, утган асрнинг 90-йилларида Марказий Осиё халклари тарихини кенг куламли кайта куриб чикишнинг бошланиши билан боглик эди.
Минтака мамлакатларида кадимги тарих ва тарихий маданий меросга мурожаат кенг кулоч ёйиб, бу купинча соф илмий муаммоларни урганиш доирасидан четга чика бошлади. Тарих ижодкор зиёлилар ва ижтимоий фанлар вакилларининг оммабоп машгулотига айланиб колди, тарихий публицистика жанри юзага келди, унда илгариги акидалардан кутилиш никоби остида тарихий вокеаларни эркин талкин килиш тамойиллари карор топди. Манбашунослик ва тарихшунослик талаблари, илмий адабиётларга
39
иктибос бериш зарурияти, киёсий тахлил асосидаги муайян тарихий ёндашув урнини тобора купрок юзаки ишкибозлик эгаллай бошлади.
Тарихни буртириб талкин килиш холатлари, утмиш вокеаларини хаддан ташкари идеаллаштириш ва мураккаб масалаларини факатгина асотир ва афсоналарга таяниб хал килиш мумкин деган тушунчани исботлашга тобора зур бериб уринишлар пайдо булди. Шунинг баробарида афсонадан фаркли равишда тарихий вокеалар ва далилларда уйлаб чикарилган, эртак элементлари булмасдан, улар мантикий хусусиятга эга булиши тугрисидаги коида маълум холларда эътиборга олинмаяпти. ^атор китоб ва маколалар шу тарика вужудга келган булиб, уларнинг муаллифлари синовдан утган, яъни узининг ишончлилигини тасдиклаган асл манбалар ва тарихшунослик маълумотларидан мутлако фойдаланмасдан, тарихни “узларининг дид ва хохишларига кура” кайта ёза бошладилар, бунинг устига тарихни кайта куриб чикишга интилиш купинча бемаънилик даражасига олиб борилди.
Бу борада утмиш вокеаларини хакконий умумлаштириш, тарих ва афсонанинг узаро нисбати масаласи юзага келиб, у хамиша долзарб ахамият касб этган.
Энг кадимги даврлардан бошлаб инсон узини ураб турган дунёни билишга харакат килган. Дастлаб унинг билимлари чекланган эди. Шу боисдан у ёки бу ходиса ёхуд вокеани англаш учун у уз хаёллар тасаввурларига, тахмин ва фантазияларига таяниб хулоса чикарган. Асотирлар ва афсоналар шу тарика вужудга келган.
Турли халкларда асотирлар турли даврларда мавжуд булган. Гарчи, кадимги одамникидан фарк килса-да, замонавий инсон хам
VJ
тасаввурини ишга солади. Утмишдаги ва хозирги билимлар уртасида жуда улкан тафовут мавжуд. Уругчилик жамоаси тузуми шароитида ёки илк шахарлар ва давлатлар боскичида яшаган инсонларни тушуниш мумкин. Улар учун асотир чин булган, масалан, юнонлар узларининг афсоналарини Юнонистон- Элладанинг хакконий тарихи сифатида кабул килганлар.
Аммо тарихий танланганлик хакидаги “тожиклар феномени” тугрисидаги, уларнинг гуё “мил.авв. III—II минг йилликлардаги кадимий орий халки”нинг бевосита этномаданий авлодлари эканлиги, мазкур феномен “куррамизнинг деярли барча кисмларида хох купрок, хох камрок булсин, турли даражада намоён булиши” хусусидаги гояларни кандай кабул килмок мумкин?
“Орийлар цивилизацияси”, Урта Осиё - бу “тарихий Тожикистон” деган гоялар, шунингдек, уз этнонимига ва давлатига эга олис утмишда, яъни мил.авв. III мингйилликда туркман- угузларининг вужудга келганлиги хакида карашлар илгари сурилди.
Бошка республикада эса “киргиз” этноними “умумий туркий узакдан келиб чиккан замонавий халклар номларининг энг кадимгиси” деб хисоблашади. ^иргизлар “сайёрамиздаги энг кадимий халклардан бири” эканлиги яна бир карра махсус таъкидланади. Умумсайёра микёсида киёслашга уриниш канакадир тушунтириб булмайдиган интилишдир.
Ушбу йуналишдаги мавзулар бугунги кунда уз “долзарблиги” билан ажралиб турибди. “Энг кадимги, энг йирик, энг аввалги” дея бошланувчи асотирлар уз ахамиятини йукотгани йук. Этник бир хиллик хакидаги, тарихий бирламчи ватаннинг чегаралари хусусидаги, кайсидир замонавий этноснинг нукул букк кабила ва элатларга меросхур эканлиги тугрисидаги афсонатр сони ортиб бормокда.
Шунингдек, алохида олинган замонавий халк, минтакадаги энг кадимги шахарлар ва давлатчилик, энг эртанги технологик ихтиролар асосчиси, хужалик хамда маданият ютуклари, умуман маданият кадриятлари эгаси булганлиги хусусидаги гоялар хам айнан шу йуналишида ривож топмокда.
Марказий Осиё кушни мамлакатларига нисбатан, Узбекистонда бундай гайриилмий ва асотирли мазмунга эга адабиётлар, бироз кеч юзага келган булса-да, нашрларда кутарилаётган масалалар уша-уша, замонавий асотирлар муаллифларнинг таввалуд топган вилоят, минтакадаги энг кадимги дехкончилик ва хунармандчилик маркази булган, узбекларнинг этник ва маданий жихатдан шумерлар, орийлар ва скифларга ворислиги, кадимий замонларда Амударё ва Сирдарё оралигидаги фанда номаълум Скифия давлати хакидаги карашлар ва бошк.
Тожикистон Фанлар академияси доирасида тожикларнинг келиб чикиши - этногенези мутлак бронза даври эроний тилли орийлар кабилалари билан богланади. Узбекистонда баъзи тарихчилар аксинча, орийлар - бу туркий тилли кабилалар
41
эканлигини исботлашга уриниб, хусусан Жанубий Урал, Шимолий ^озокистон, Еарбий Сибирдан келгинди чорвадор-орийларнинг сунгги бронза даврида ёйилишидан узбек халкининг этногенези бошланади деган гояни илгари сурдилар. Абадий уйкуга ботган “буюк орийлар” ворислиги учун “курашга” доир бахс- мунозаларнинг мазмун-мохиятини тушуниш кийин. Бирок, тарихий хакикат шундан иборатки, орийлар хох эроний тили булсин, хох туркий тилли, уларга кадар Урта Осиёда мавжуд булган махаллий маданий ва этник асосни эътибордан сокит килиш сираям тугри эмас. ^адимий ва буюк аждодлар хакидаги асотирлар муаллифлари негадир янада кадимгирок, камрок машхур булган аждодлар тарихига эътиборсиз муносабатда буладилар.
^айси сабабларга кура, келгинди орийларнинг Урта Осиёда таркалиши окибатида тожиклар ёки узбекларнинг этногенези бошланган? Бу кабилалар кандай ноёб, бетакрор этник хусусиятларга эга булган? ^адимги элатлар ва халклар куплаб авлодлар ворислари булмаганми? - деган саволларга уз долзарблиги билан ажралиб туради.
Узбеклар ва тожиклар умумий аждодларга эга эмасми? -деган савол хам дархол унутилди. Узбеклар ва тожиклар этногенезига туб утрок зироатчи ахолининг катлами томонидан асос солинган, унинг таркибига узок давр мобайнида чорвадор кабилалар ва кучманчи элатларнинг боскичма-боскич келиб кушилган. Шундай ёндашув холисонадай, хеч булмаганда, хакконий тарихий жараёнларга якин ухшаб туюлади. Бронза даври кабилалари кайси тилда сузлашганлари тарих фанида хануз маълум эмас.
Орийлар муаммосининг XXI аср “янги назариётчилари” танкид килиниб, айникса тарих фанида эътироф этилмаган бундай карашларни талабалар учун яратилган укув кулланмалари мазмунига татбик килишнинг салбий жихатлари махсус кайд этилгандан сунг, “орийлар-туркийлар” гоясига нисбатан унинг муаллифи (А.А.Аскаров) томонидан эхтиётлик билан караш вужудга келди. Аммо, бунга нисбатан “прототурк кабилалар”, “прототурк тили”, “прототуркий сузлашувчилар” каби тушунчалар
W /сс ЧЧ CL ЧЧ
уртага ташланди ( прототурк деганда туркийларгача , “туркийларга кадар”). “Прототурк” деб бронза даври Евроосиё даштларида яшаган ва уларнинг катта гурухлари - Урта Осиёга кучиб келган Андроново маданияти чорвадор кабилалари аталган ва улар билан дастлаб “орийлар - туркийлар” богланган. Бирок,
42
“прототуркий” тил - бу кандай тил экан? - деган савол очик булиб колади, чунки мазкур “тил”га оид биронта ёзув намунаси топилмаган. Шу тарика, “орийлар - туркийлар” гояси урнини эгаллаган, “прототурк” назариясининг фанда эътироф этилишига умид килиш бироз кийин.
Г\ СС
Замонавий халклардан кайси бири кадимийрок ва донишмандрок” деган мавзуда тинимсиз бахс юритиш мумкин, аммо бу чинакам тарихий вокеаларнинг мохиятини узгартирмайди. Бугунги кун ва келажак масаласига келадиган булсак, минтакавий муштараклик конуни ягона минтакада яшовчи халкларда яхши кушничилик муносабатларини куллаб-кувватлаш билан боглик умумий манфаатлар мавжудлигини курсатади.
Марказий Осиё ахолининг катта кисмини ёшлар ташкил этади. Ёшлар тарбияси бегоналаштирувчи ва вайронкор гоялар тимсолида тарихни нотугри англашга каратилган янги афсоналарга, алохида бир халкнинг устунлиги ва тарихан танлаб олинганлиги гояларига асосланмаслиги лозим. Умуминтакавий муаммоларни боскичма- боскич хал килиш ва биринчи галда - хозирги авлод ёшларига муносиб келажак яратиш хамда улар бунёдкорлик Б1 эзгуликка интилишлари учун Марказий Осиё халкларининг интеграцияси хаётий заруриятдир.
Бугунги кунда хар бир олим аник тарихий муаммолар билан шугулланиш имконига эга ва олимларнинг бош вазифаси - халкларни ажратиш эмас, балки бирлаштиришдан иборат. Шу боисдан багрикенглик, бизнинг холатда эса - узга этносга ижобий муносабат, узаро хурмат-иззат, бир-биримиз билан тинч-тотув яшашга тайёрлик ва кобиллик абадий тинчликка эришишнинг ягона йулидир.
Узбекистон Президенти И.А.Каримов 1991 йили 1 сентябрни республикамизда Мустакиллик куни, умумхалк байрами деб эълон килиши пайтидан бошлаб кушни халклар билан самимий дустлик алокаларни, тенг ва узаро фойдали хамкорликни ривожлантириш мамлакатимиз сиёсатида долзарб вазифага айланди. Президент И.А.Каримов таъкидлаганидек, “Узбекистоннинг ^озогистон, Туркманистон, Тожикистон, ^иргизистон халклари билан минг йиллик муштарак тарихи ва маданияти, кавм-кариндошлиги,
умумий орзу-умидлари бор. Уларни хеч кандай куч бир-биридан
1
ажратолмайди .
Багрикенгликка доир бу мухим, адолатли фикрларни унутмаслик максадга мувофик буларди.

Download 3,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish