Дебет «Келгуси харажатлар ва тўловлар резерви»
Кредит «Ёрдамчи
ишлаб чиқариш».
Тугалланмаган таъмирлаш харажатлари бухгалтерия балансида "Тугалланмаган ишлаб
чиқариш" моддасида кўрсатилади.
Асосий воситаларни таъмирлаш жараёнида материаллар, эҳтиёт қисмлар ва бошқалар
олиниши мумкин. Уларни комиссия аъзолари баҳолаб киримга олинади ва бухгалтерия
счётларида қуйидагича акс эттирилади
Дебет «Материаллар»
Кредит «Ёрдамчи ишлаб
чиқариш».
Капитал таъмирлаш пудрат усулида амалга оширилганда корхона таъмирлаш
корхонаси билан шартнома тузади.
Таъмирлаш тугагандан кейин махсус комиссия уни қабул қилишни топшириш актига
асосан қабул қилиб олади.
Тугалланиб топширилган таъмирлаш ишларининг қиймати таъмирлаш фонди
ҳисобидан қопланади ва бухгалтерия счётларида қуйидагича акс эттирилади.
Дебет «Келгуси харажатлар ва тўловлар резерви»
Кредит «Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар».
Таъмирлаш харажатлари пудрат усулида амалга оширилганда улар тўғридан-тўғри
ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олувчи счётларда акс эттириш мумкин.
Ноишлаб чиқаришга тайинланган асосий воситалар таъмирланганда уларнинг
харажатлари корхонанинг соф фойдасидан қопланади.
Ижарага олинган асосий воситалар ҳисобининг ўзига хос хусусиятлари. Ижара
муносабатлари тузилишига қараб
жорий ва
узоқ муддатли ижарага бўлинади. Жорий
ижарада ижарага берувчи ўз мулкини маълум муддатга ижарачига беради ва мулк шартнома
муддати тугагандан сўнг ижарага берувчига қайтарилади. Жорий ижарада ижарага берувчи
мулк эгалиги хуқуқи ва мажбуриятларини сақлаб қолади ва ижарачига фақат мулкдан
фойдаланиш хуқуқи ўтади.
Узоқ муддатли ижарада ижарачи ижарага олинган объектни белгиланган муддатда
олиш кўзда тутилади ва мулк эгасига жой ижарага ўтади. Узоқ муддатли ижарада ижарага
олинган асосий воситалар ижарачини балансида акс эттирилади.
Жорий ижарада ижарага берилган асосий воситалар ижарага берувчининг балансида
ҳисобга олинади. Ижарага бериш шартномага асосан асосий воситаларнинг ижарачига
топшириш амалга оширилади ва қабул қилиш топшириш далолатномасига асосан
расмийлаштирилади.
Ижара шартномасида ижарага берилаётган мулкнинг такиби, қиймати ижара муддати,
томонларнинг мажбуриятлари, ижара ҳақи ва бошқа зарур бўлган шартлар кўрсатилиши
зарур. ижара ҳақи асосий воситаларнинг эскириш миқдори ва таъмирлаш харажатлари ва
маълум миқдорда фойдадан иборат бўлади.
Ижарага берилган асосий воситалар бўйича молиявий натижалар аниқланади ва келгуси
даврларнинг фойдаси ва даромадларида акс эттирилади.