Иқтисодий таҳлилнинг предмети . Ҳар бир фан ўз преметига эга. Масалан: Фалсафа
табиат-жамият ва тафаккурининг умумий қонунларини ўрганади. Иқтисодий назария эса
ишлаб чиқариш муносабатларини, ишлаб чиқариш кучи билан узвий боғланган ҳолда ишлаб
чиқаришнинг объектив иқтисодий қонуни тақсимот айрибошлаш ва моддий неъматини
истеъмолини ўрганади. Булардан ташқари тармоқлар бўйича ҳам иқтисодий фан мавжуд
бўлиб, у тармоққа хос бўлган қонуниятини ўрганади. Анализсиз синтез бўлмайди.
Демак, анализ билан синтез бирлиги объектив олам ходисаларини ҳар томонлама
ўрганишга имкон беради.
Аудитнинг предмети. Аудит катта тарихга эга бўлиб, биринчи мустақил аудиторлар
Европа акционер компанияларида XIX асрда фаолият кўрсата бошлаганлар. "Аудит"
сўзининг таржимаси "тингловчи" маъносини англатади.
Аудитнинг пайдо бўлиши корхонани бевосита бошқариш билан шуғулланувчилар
(маъмурият, менеджерлар) ҳамда унинг фаолиятига ўз маблағларини йўналтирувчилар
(мулкдорлар, акционерлар, инвесторлар) ўртасидаги манфаат билан бевосита боғлиқ.
Корхона эгалари фақат бошқарувчилар ва уларга бўйсунувчи бухгалтерлар томонидан
берилган молиявий ахборотларга ишонишни хохламас эдилар. Шунингдек, корхоналарнинг
инқирози ҳамда маъмурият томонидан алдашларнинг ўсиши молиявий қўйилмалар
таваккалчилигини оширди. Акционерлар, маъмурият томонидан берилган молиявий
ҳисоботлар корхонанинг ҳақиқий молиявий ҳолатини акс эттирилишини хохлар эдилар.
Корхонанинг молиявий ҳолатини акс эттирувчи ахборотларнинг тўғрилигини
текшириш ва молиявий ҳисоботларнинг тўғрилигини тасдиқлаш учун ташқаридан
мутахассислар таклиф қилинар эди. Бу мутахассислар олдига қўйилган асосий талаблар
уларнинг ҳалоллиги ва мустақиллигидан иборат эди. У даврларда кишилар учун бухгалтерия
ҳисоби бўйича чуқур билимларга эга бўлишлари талаб этилмас эди, аммо бухгалтерия
ҳисобини мураккабашуви билан аудиторлардан юқори даражадаги профессионал
тайёргарлик талаб қилина бошланди.
70-йилларнинг бошида аудиторнинг ҳалқаро андозалари яратила бошланди. Англияда
аудитор деб, - молиявий ҳисоботларни ишончлилигини назорат қилиш бўйича фаолият
кўрсатувчи мутахассислар тушунилади. Францияда эса мустақил аудиторлик фирмалари
молиявий назорат ва хизматнинг қуйидаги соҳаларида фаолият кўрсатишади:
бухгалтерия ҳисобини юритувчи, ҳисоботларни тузувчи ва шу соҳада маслаҳат
хизматини кўрсатувчи фаолият;
1. Аниқ корхона балансини таҳлил қилинг. Хўжалик операцияларини бажаринг. Сўнгра
балансдаги ўзгаришларни ёзиб чиқинг.
(
Манба: корхона баланси, оборот ведомостлари, бош китоб. Ўзбекистон
Республикасининг бухгалтерия ҳисоби стандарти (21-БҲМС)).