Пулли баҳолаш
Барча активлар, капитал ва мажбуриятларнинг сўмда
ифода этилиши
6.
Ҳисобга олиш
Даромад ва харажатларнинг юзага чиқиш вақти, ўрни
ва марказлари бўйича ҳисобга олиниши
7.
Мазмуннинг шаклдан
устунлиги
Маълумотларнинг ҳисоб ва ҳисоботдаги ҳуқуқий
шаклидаги унинг моҳияти ва иқтисодий воқелиги
бўйича ҳисобга олишдаги ифодасининг устунлиги
8.
Аниқ баҳолаш
Активлар ва фойданинг бозор нархларида қайта
ифодаланиши
9.
Узлуксизлик
Корхонанинг хўжалик фаолияти юзасидан барча
жараёнларни ўз якунига қадар ҳисобда узлуксиз акс
эттирилиши
10.
Бошқа тамойиллар
Назорат саволлари:
1.
Таҳлил сўзи қандай маънони англатади?
2.
Иқтисодий таҳлил фанининг предмети деганда нима тушунилади?
3.
Иқтисодий таҳлил фани нимани ўрганади?
4.
Иқтисодий таҳлилда амал қилинадиган тамойиллар нималардан иборат?
2-савол бўйича дарс мақсади:
Талабаларда иқтисодий таҳлил турлари ва услублари
тўғрисида тушунча ҳосил қилдириш.
Идентив ўқув мақсадлари:
2.1.
Иқтисодий таҳлил усулларини таҳлил қила олади
2.2.
Иқтисодий таҳлил турларини ажрата олади
2-савол баёни. Иқтисодий таҳлил турлари ва услублари.
Метод (метод-кейинги
ўринларда усул деб юритамиз) қадимги грек тилидан олинган бўлиб, табиат ҳамда жамиятда
содир бўладиган ҳодисаларни, жараёнларни ўрганиш ва билиш усулидир. Табиат ва
жамиятда содир бўладиган ҳодиса ва жараёнлар бир-бири билан узвий боғлиқ ва
алоқадордир.
Бозор иқтисодиёти шаклланаётган бир пайтда тахлил усулининг шундай қоидасини
яратиш лозимки, у объектнинг ёки тузумнинг ўзгариши билан ўзгармайдиган бўлсин, чунки
ҳар қандай фан, хусусан таҳлил фани ҳам назарий жиҳатдан асосланган усулга эга бўлиши
лозим.
Бундан келиб чиқиб, қуйидаги фикрларни киритиш мумкин:
- ҳар қандай фан усулининг назарий асоси бўлиши керак;
- унда нимани ўрганиш ва унинг қаерда ифодаланиши кўриниб турмоғи лозим;
- қаерни, қайси объектни ва қайси даврни ўз ичига олишини ифодалаши даркор;
- нима мақсадда амалга оширилиши кўриниб туриши керак;
- шу мақсадни амалга ошириш учун нималар қилиниши алоҳида таъкидланиши лозим.
Бу назарий хулосалардан келиб чиқиб, таҳлил фанининг усулига қуйидагича
таъриф
берамиз: Иқтисодий таҳлилнинг усули деб,- диалектик усулга асосланган бўлиб, унинг
предметини макон ва замонда, ахборотлар манбаида ифодаланган кўрсаткичлар тизими
асосида хар томонлама комплекс ўрганиш, мавжуд ички ва ташқи имкониятларни аниқлаш,
объектнинг самарадорлигини ошириш, унинг иқтисодий қудратини юксалтириш, молиявий
барқарорлигини таъминлаш, бошқаришни такомиллаштириш мақсадида қўлланиладиган
усуллар мажмуидан иборатдир.
Иқтисодий таҳлил усулнинг ўзига хос хусусиятлари ҳам мавжуд бўлиб, улар
қуйидагилардан иборатдир: корхона хўжалик фаолиятини ифодалашда кўрсаткичлар
аниқлаш зарур.
Асосий воситаларни киримини текширишда, уларни сотиб олишнинг иқтисодий
самарадорлиги ва мақсадга мувофиқлигини, шунингдек, ўз вақтида кирим қилинишини
текшириш айниқса муҳимдир, чунки ушбу талабнинг бузилиши амортизация ва
эскиришнинг ҳисобга олинмаслигига, чиқарилаётган маҳсулот (иш, хизмат) ва молиявий
натижаларнинг бузилишига, объектнинг яроқлилиги коэффицентларини нотўғри аниқлашга
олиб келади.
Асосий воситаларнинг ўз вақтида кирим қилинганлиги объект кирим қилиниши
далилининг 0100-" Асосий воситалар" счёти бўйича журнал ордерларда акс эттирилиши
санасини бирламчи ҳужжатларда (қабул қилиш-топшириш далолатномалари, текинга бериш
ҳақидаги билдиришномалар, инвентар дафтарлари ва бошқалар) кўрсатилган сана билан
солиштириш орқали аниқланади.
Корхона ичида асосий воситаларнинг жойи ўзгарганда бунинг иқтисодий мақсадга
мувофиқлигини текшириш зарур, чунки объектнинг жойи ўзгарганда монтаж ва қайта
монтаж қилиш билан боғлиқ кўзда тутилмаган бекор туриб қолишлар, қўшимча харажатлар
ва бошқача тарздаги бой беришлар пайдо бўлиши мумкин.
Асосий воситалар ҳисобини ташкил қилиш ва уларнинг сақланишини назорат қилишни
таъминлаш учун, инвентарь объектини фойдаланишда эканлигидан ёки захиралигидан
қатъий назар, уларнинг ҳар бири бўйича асосий воситаларни балансга қабул қилинганда
тегишли инвентар рақами берилади ва ёзиб қўйилади. Инвентар рақами объектнинг жойи
ўзгариши ва ҳисобдан чиқиб кетишига оид бўлган барча ҳужжатларда келтирилиши керак.
Асосий воситаларнинг аналитик объектлари бўйича ҳисобга олиш инвентарь
дафтарларида (АВ-6,7,8,9 сон шаклларда) ёки инвентарь дафтарларда ташкил этилиши керак.
Асосий воситаларни улар ишлатиладиган жойлар бўйича ҳисобга олиш эса, АВ-13 сон
шаклли инвентар рўйхатларда ташкил этилганлигини аниқлайди.
АВ-13 сон шакл рўйхат бўйича қолдиқлар суммасини АВ-10 сон шакл рўйхати қолдиғи
билан солиштиришда барча асосий воситаларни моддий жавобгар шахсларга бириктирилган-
бириктирилмаганлиги аниқланади. Бу объектлар сақланишини таъминловчи асосий
шартлардан бири ҳисобланади. Сўнгра АВ-10 сон шакл рўйхати бўйича қолдиқлар суммаси
Бош дафтардаги 0100-"Асосий воситалар" синтетик счёти қолдиқлари билан солиштирилади.
Асосий воситаларнинг тушиши, жойи ўзгариши ва сақланиши таъминланиши ҳисобда
тўғри акс эттирилганлигини текширишда бухгалтерия ёзувларининг тўғрилигига алоҳида
эътибор бериш зарур.
Фойдаланилаётган асосий воситалар бошқа корхона ва шахслардан текинга олинганда
қабул қилиш-топшириш далолатномаларига, бухгалтерия билдиришномаларига мувофиқ
қуйидагича бухгалтерия проводкаси берилади:
Дебет-"Асосий воситалар"
Кредит-"Субсидиялар"
бир вақтнинг ўзида, эскириш суммасига:
Дебет-"Асосий воситалар"
Кредит-"Асосий воситаларнинг эскириши"
Асосий воситалар устав капиталига тўловлар сифатида кирим қилинганда қуйидагича
проводка тузилади:
Дебет- "Асосий воситалар"
Кредит- "Таъсисчилар билан ҳисоб-китоблар"
Сотиб олинган асосий воситалар, шартномали сотиб олиш нархи бўйича ташиб
келтириш ва ўрнатиш харажатларини ўз ичига олган (асосий воситаларни сотиб олиш учун
олинган кредит фоизларини, ҚҚС қўшган ҳолда) қиймати бўйича кирим қилинишини
текширади ва қуйидаги ёзувлар мавжудлиги текширилади.
Дебет-"Капитал қўйилмалар"
Кредит-"Ҳисоб китоб" счётдан тўлаш, "Мол етказиб берувчи ва пудратчилар билан
ҳисоб китоб" қилиш.
Асосий воситаларни сотиб олиш бўйича кирим қилинганлигини текширганда;
Дебет- "Асосий воситаларни"
Кредит-"Капитал қўйилмалар"
Агар улар монтажга берилганда:
Дебет- "Қурилишга тегишли ускуналар"
97
128
тизимидан фойдаланиш; кўрсаткичлар тизими ва улар бўйича маълумотларнинг ўзгариш
сабабини ўрганиш; ўзгариш сабабларини, уларнинг бир-бири билан узвий боғлиқлиги ҳамда
ижтимоий иқтисодий самарадорликка таъсирини аниқлаш.
Иқтисодий таҳлилнинг асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборатдир:
Do'stlaringiz bilan baham: |