-режадан ташқари (кутилмаганда тўсатдан) ўтқазиладиган инвентаризация –
шикоят тушганда жавобгар шахс алмашганда ва ҳ.з.
Назорат саволлари: 1. Корхона ҳисоботида қандай кўрсаткичлардан фойдаланилади?
2. Йиллик инвентаризация нима учун ўтказилади?
3. Инвентаризация қандай турларга бўлинади?
2-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда ҳисоботларни тузиш ва уларни тақдим
этиш муддатлари тўғрисида тушунча ҳосил қилдириш.
Идентив ўқув мақсадлар: 2.1. Йиллик инвентаризация ўтказиш тартибини айтиб бера олади.
2.2. Ҳисоботларни топшириш муддатлари ва шартларини изоҳлаб бера олади.
2-савол баёни. Ҳисобот тузиш ва тақдим қилиш тартиби. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тузиладиган ва тегишли органларга
топшириладиган молиявий ҳисоботлар 1-БҲМС билан тартибга солинади.
Хўжалик юритувчи субъектларда квартал ва йиллик ҳисоботларни ўз вақтида тузиш ва
топшириш мақсадида бухгалтерия апаратининг бажарадиган ишлари ва бажариш вақти
кўрсатилган умумий иш графиги тузилади. Ушбу тасдиқланган графикка асосан бухгалтерия
ходимлари қуйидаги ишларни бажарадилар:
-журнал-ордерлардаги суммаларни жамлайдилар;
-зарурият туғилганда суммаларни бир регистрдан иккинчи регистрга ёзадилар;
-счётлар корреспонденциясидаги суммаларни ўзаро таққослайдилар.
Бухгалтерия ҳисобининг журнал-ордер шаклида муомала суммаларини ўтказиш ва
ҳисоб регистрларини ёпиш тартиби қуйидагича:
-расшифровка варақларидаги дебет ва кредит томони буйича жамланма суммалари
журнал-ордер ва қайдномаларга ўтказилади ва янглишиб кетмаслик мақсадида ушбу
суммаларга белги қўйиб борилади: Масалан, 1-қайдномадаги 5000–«кассадаги пул
маблағлари» ва 2-қайдномадаги 5110–«ҳисоблаш счётининг» дебетидаги жамланма суммалар
3,10,13 ва бошқа тегишли журнал-ордерларига ўтказилади;
-7,12,14,15,16,17 аналитик ҳисоб қайдномалари ва бошқа тегишли қайдномаларнинг
суммалари жамланади ва ушбу суммалар тегишли журнал-ордерларга ўтқазилади
-тегишли журнал-ордерлардаги счётларнинг кредитидаги суммалар жамланади.
Агарда журнал-ордерда счётлар буйича аналитик маълумотлар бўлса суммалар
ҳисобланиб келгуси ойга қолдиқ аниқланади ва алоқада булган регистрлардаги жамланган
суммалар таққосланади.
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби туғрисидаги қонунига» асосан ва
1997 йил 15 февралдаги Молия вазирлигининг 5-сон буйруғига мувофиқ хўжалик юритувчи
субъектлар ўрнатилган муддатларда ва тегишли адресларга қўйидаги шакл ва хажмда чорак
ва йиллик молиявий ҳисоботлар топширадилар. Чет эл инвестицияси иштирокида ташкил
қилинган қўшма корхоналар фақат йиллик ҳисобот топширадилар: