7
ХIХ асрнинг 20-йилларида галванометр ва бошқа электр ўлчаш асбоблари ихтиро
қилингандан сўнг физиологлар тирик тўқималарда юзага келадиган электр токларни
махсус физик асбоблар ѐрдамида аниқ ўлчаш имконига эга бўлдилар.
Мускулнинг ташқи юзаси ички қисмига нисбатан мусбат зарядли эканлигини ва
потенциалларнинг тинчлик ҳолатига хос бўлган бу фарқи қўзғалиш пайтида кескин
камайишини К.Маттеучи (1838) мультипликатор ѐрдамида биринчи марта кўрсатиб берди.
Маттеучи «иккиламчи қисқариш» деган тажрибани ўтказди; қисқараѐтган мускулга
иккинчи нерв-мускул препаратининг нерви текизилса, бу препаратнинг мускули ҳам
қисқаради. Маттеучи тажрибаси шу билан изохланадики, қўзғалиш пайтида мускулда рўй
берувчи ҳаракат потенциаллари биринчи мускулга тегиб турган нервни қўзғатадиган
даражада кучли бўлади, бу эса иккинчи мускулнинг ҳам қисқаришига сабаб бўлади.
Тирик тўқималардаги электрик ҳодисалари хақидаги таълимотни ХIХ асрнинг 40-
50 йилларида Э.Дюбуа-Реймон, Л.Герман, Ю.Бернштейн ва бошқалар ҳам мукаммал
ўргандилар ва қўзғалувчан тўқималарда юзага чиқадиган электрик ҳодисалар ҳужайра
мембранасининг электрик хоссаларига батамом боғлиқ эканлигини тўла-тўкис
исботладилар.
Хужайра мембранасининг тузилиши ва асосий хоссалари. Замонавий
тасаввурларга кўра, биологик мембрана – барча тирик хужайраларнинг ташқи қаватини
ҳосил қилади. Мембрананинг ўзига хос белгиси, бу уларнинг доимо ѐпиқ майдонни ҳосил
қилиб туришидир. Мембрананинг бундай микроскопик тузилиши муҳим функцияларни
амалга оширишда катта аҳамиятга эга.
1.Тўсиқ (барер) функцияси–мембрана бу механизм ѐрдамида концентрацион
градиентларни юзага чиқаради ва ўз навбатида эркин диффузияланишга тўсқинлик
қилади. Бундай шароитда мембрана электрогенез механизмларида иштирок этади. Буларга
тинчлик потенциалини ҳосил бўлиш механизми, ҳаракат потенциалининг генерацияси,
биоэлектрик импулсларининг бир хил ва ҳар хил табиатли қўзғалувчан тузилмаларда
тарқалиш механизмлари киради.
2. Бошқариш функцияси-бу функциянинг моҳияти шундан иборатки, ҳужайра
ташқарисидаги биологик фаол моддаларнинг рецепцияси натижасида мембранадаги
ферментлар фаоллигининг ортиши ва иккиламчи, месенжерлари механизмининг ишга
тушириши ҳисобига ҳужайра ичи суюқлиги таркиби ва реакцияларини бошқариб туради.
3.Ноэлектрик ташқи стимулларнинг (рецепторларда) электрик сигналларга
айланиши.
4. Нейромедиаторларнинг синаптик охирларига ажралиши..
Замонавий электрон микроскоп ѐрдамида аниқланишича ҳужайра мембранасининг
қалинлиги (6-12
нм). Кимѐвий тахлиллар шуни кўрсатдики, мембрана асосан липидлар ва
оқсиллардан тузилган, уларнинг миқдори турли ҳужайраларда турличадир. Ҳужайра
мембранасидаги молекуляр механизмларни ўрганилишнинг қийинлиги шундаки, ҳужайра
мембранаси тозалаб ѐки ажратилиб олинганида унинг функцияси бузилади. Ҳозирги
вақтда ҳужайра мембранасининг бир неча моделлари мавжуд бўлиб, булардан энг кўп
тарқалгани суюқ-қурама моделидир. Бу моделга кўра, мембрана, икки қават фосфолипид
молекулалардан ташкил топган молекулаларни гидрофоб қисми ичкарига ва гидрофил
охирлари эса сув фазаси томон йўналган бўлади. Бундай тизимнинг икки фазага
бўлинишига, яъни ҳужайра ичи ва ташқарисига жуда мос келади.
Фосфолипид қаватга глобуляр оқсиллар кириб туради ва чекка гидрофил қисмлари
сув фазасига йўналган бўлиб, булар
интегратив оқсиллар дейилади ва турли
функцияларни, жумладан рецептор, ферментатив, ион каналларини ҳосил қилишда,
молекула ва ионларнинг ташилишида иштирок этади.
Do'stlaringiz bilan baham: