Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti zamonaviy uzluksiz ta


ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР



Download 8,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/759
Sana25.02.2022
Hajmi8,89 Mb.
#289267
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   759
Bog'liq
2584-Текст статьи-6976-1-10-20200711

 ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
24 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ 
Халқаро баҳолаш дастурлари талаблари асосида вужудга келтирилган ижодий муҳит 
ўқувчиларда умумий, таянч ва фанга доир хусусий компетенцияларнинг шаклланганлик 
даражасини фанлар интеграцияси ва ҳаётда учрайдиган муаммоли вазиятларни ҳал этишга 
қаратилган мегакомпетенцияга асосланган ўқув ва тест топшириқлари воситасида аниқлаш 
ва таълим самарадорлигини орттириш омили саналади.
Мазкур тадқиқотда ўқувчилар томонидан таълим–тарбия жараёнида ўрганилаётган 
объектнинг мазмун–моҳияти, сабаб–оқибат боғланишларини тушуниши, матнни шарҳлаш, 
ижодий ва муаммоли масала ва машқларни ишлай олиши, изланиш, таҳлил, синтез, 
абстракциялаш, моделлаштириш, таснифлаш, қиёслаш, умумлаштириш ва хулоса ясаш каби 
ўқув ва ақлий операцияларни бажариш кабиларни амалга ошириш назорат қилиш 
белгиланган. 
Мазкур топшириқлар ва меъёрий ҳужжатлар халқаро Консорциум раҳбарияти 
томонидан етакчи халқаро ташкилотлар ва халқаро баҳолашда иштирок этадиган 
мамлакатларнинг вакиллари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилади. 
Тест топшириқлари китобча шаклида бўлиб, унда муайян муаммо мазмуни ва ҳал 
этиш юзасидан олтитагача турли қийинчилик даражасига эга жавоблар, очиқ ва ёпиқ тест 
топшириқлари мажмуа сифатида чоп этилади. 
Тестларнинг қийинлиги репродуктив, продуктив, қисман изланишли ва креатив 
даражада, очиқ тестларда ўқувчилар ўз фикрлари ва нуқтаи назарини баён этиши, зарур 
ҳолларда намунада берилган тўғри деб ҳисобланган олтита вариантдан бирини белгилаши 
зарур. 
Масалан, топшириқ қуйидагича бўлиши мумкин. 
Кўп қаватли уйда яшаган Акмал август ойида оиласи билан янги ҳовлига кўчиб 
келганида ҳовлида тут дарахти борлигидан жудаям хурсанд бўлди. У ёшлигидан тутни севиб 
истеъмол қилади. У дарахтни парваришлай бошлади. Назарида баҳорда тут пишса ҳамма 
оғайниларини чақириб меҳмон қилишни кўнглидан ўтказди. Баҳор келди тут дарахти 
гуллади. Лекин негадир гул ўрнида мева ҳосил бўлиши ўрнига шамолда тўкилиб туша 
бошлади. Буни кўрган Акмал қаттиқ истиробга тушди. 
Матнни ўқинг ва берилган фикрларнинг бирини танланг. 
1. Тут дарахти сув камлигидан қурий бошлаган. 
2. Қуёш нури кам бўлганлиги сабабли, гуллар тўкила бошлаган. 
3. Гул ўрнида мева ҳосил бўлиши учун зарур бўлган минерал тузлар етишмаган. 
4. Тут айрим жинсли икки уйли ўсимлик, чангчи гуллар ўрнида мева ҳосил бўлмайди. 
Бу ерда 4 жавоб тўғри ҳисобланади, ўқувчи биологиядан ўзлаштирган билимларини 
янги вазиятда қўллаш орқали тегишли баллни қўлга киритади. 
Тест топшириқларини бажариб бўлгандан сўнг, ўқувчилар ярим соат муддатида 
таълим муассасаси, атроф муҳитга ва инсонларга муносабати, оиласи ва ўз қизиқишлари 
ҳақида анкета саволларига жавоб бериши кўзда тутилган. 
Ахборотлар глобаллашган, иқтисодий ўсиш суръатлари жадаллашган, ғоявий 
курашлар авж олган даврда таълим тизими олдига кенг миқёсдаги илмий дунёқарашга эга, 
кучли ғоявий иммунитетли, юксак маънавиятли, кундалик ҳаёт ва келгусидаги фаолиятида 
учрайдиган муаммоларни ижодий ҳал этадиган ёшларни вояга етказиш вазифаси юкланган. 
Хулоса қилиб айтганда, Халқаро баҳолаш дастурлари талаблари асосида вужудга 
келтирилган фанлар интеграцияси ва ҳаётда учрайдиган муаммоли вазиятларни ҳал этишга 
қаратилган ижодий муҳит ўқувчиларда умумий, таянч ва фанга доир хусусий, 
мегакомпетенцияларни таркиб топтириш ва таълим самарадорлигини орттириш имконини 
беради.



Download 8,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   759




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish