Геометрия: Геометрик ўлчашлар
1. Берилган бурчаклар, кесмаларни ва синиқ чизиқларни ўлчамлари бўйича чизиш ва
чамалаш; юз ва ҳажмларни баҳолаш.
2. Периметр, юзлар, айлана узунлиги, берилган фазовий жисмнинг тўла сирт юзи,
ҳажми формулаларини қўллаб ҳисоблаш; шакллар комбинацияларининг сонли
характеристикаларини топиш.
Маълумотлар таҳлили: Маълумотлар қаторининг характеристикалари
1. Маълумотлар қаторларининг характеристакаларини (ўрта қиймат, мода, медиана,
ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
193
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
тарқоқлик, тақсимотнинг шакли) аниқлаш ва солиштириш
2. Масалаларни ечишда маълумотлар қаторларининг характеристикаларини (ўрта
қиймат, мода, медиана, тарқоқлиги, тақсимотнинг тури) ҳисоблаш, қўллаш ёки тушунтириш.
Маълумотлар таҳлили: ўқиш, тақдим этиш
1. Турли кўринишда берилган маълумотларни ўқиш.
2. Масалалар ечишда маълумотларни қўллаш ва тушунтириш
Маълумотлар таҳлили: эҳтимоллик
1. Ходисаларнинг рўй бериш имкониятларини ифодалаш.
2. Ходисаларнинг рўй бериш имкониятларини баҳолаш.
3. Тасодифий ҳодисаларнинг рўй бериш-бермаслик имкониятларини аниқлаш.
PISA ТАДҚИҚОТИ (15-16 ёшли ўқувчилар) [4]
Координаталар системаси: Маълумотларни ва улар орасидаги муносабатларни
координаталар системасида тасвирлаш.
Фазовий геометрик объектлар: Шакллар элементлари орасидаги боғланишлар, ўзаро
жойлашув, тенглик ва ўҳшашлик, фазода харакатлар, фазовий объектлар орасидаги
боғланишлар.
Фазовий шакллар (тўғри бўрчакли параллелепипед, сфера, шар , конус, цилиндр) ва
уларнинг хоссалари, сирт юзи ва жисм ҳажмини ҳисоблаш учун формулалар.
Маълумотлар, уларнинг турли кўринишлари: маълумотлар қаторининг табиати ва
келиб чиқиши, уларнинг турли кўринишлари.
Маълумотларга дастлабки ишлов бериш: ўзгарувчанлик тушунчаси, маълумотлар
қаторининг марказий тенденциялари (ўрта қиймат, мода, медиана), уларнинг турли
кўринишлари ва талқини.
Танланма ва танланмаларни тузиш: Бош тўплам ва танланма тушунчалари, танланма
ҳоссаларига қараб бош тўплам хақида ҳулосалар чиқариш.
Тасодифий ҳодисалар ва эҳтимоллик: Тасодифий ҳодиса тушунчаси, унинг
кўринишлари, частота ва эҳтимоллик, эҳтимоллик тушунчасига ёндашувлар.
Компьютер ёрдамида моделлаштириш : натижаси кўп омилларга боғлиқ
муаммоларни махсус компьютер симулятори ёрдамида, бу омилларнинг якуний натижага
таъсири нуқтаи назаридан турли вазиятлар (бюджетни молиялаштириш, режалаштириш,
аҳолининг ўзгариши, касалликларнинг тарқалиши, экспериментал (статистик) эҳтимоллик,
кимёвий реакцияларнинг давом этиш вақти ва ҳоказолар) асосида ўрганиш.
Саралаш принципи: саралаш усули билан ечиладиган гуруҳлаш, ўринлаштириш ва
ўрин алмаштиришларга доир содда масалалар.
Ўсиш ҳодисаси: ўсишнинг турлари: чизиқли, чизиқлимас, квадратли ва экспоненциал.
Геометрик яқинлашиш: берилган мураккаб ва нотаниш геометрик объектларнинг
элементлари ва хоссаларини ўрганиш учун уларни таниш содда геометрик шаклларга
ажратиш ва бу содда шакллар учун маълум формула ва воситалардан фойдаланиш.
Шартли қарор қабул қилиш: шартли эҳтимоллик ва комбинаториканинг асосий
тамойилларини вазиятларни талқин қилишда ва башоратлар қилишда фойдаланиш.
Маълумотларни компьютер ва дастурий воситалар ёрдамида тасвирлаш:
маълумотларни аниқлаш, йиғиш ва уларга ишлов бериш ҳамда натижаларни тақдим қилишда
тегишли компьютер ва дастурий воситалардан фойдаланиш имкониятлари.
Кўриниб турибдики замонавий мактаб математикасинг мазмуни ва методикаси биз
билган ва шу вақтгача ўрганиб келаётган мактаб математикасинг мазмуни ва методикасидан
фарқ қилади. Юқорида келтирилган қарор ва хужжатлар мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, бу
мавзулар умумий ўрта таълимнинг Миллий ўқув дастурига ва дарсликларига киритилиши
лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |