www.ziyouz.com кутубхонаси
31
келиб, Жаноби Расулуллоҳни (с.а.в.) излаб топди.
— Ё Муҳаммад, менинг дўстларимга икром ва эҳсон қил, деди.
Жанобимиз унинг бу таклифини жавобсиз қолдирдилар. У сўзларини такрорлади, яна
жавоб ололмади. Энди қўлини Жаноби Расулуллоҳнинг (с.а.в.) кўйлаклари ичига сукди.
Сукаркан, учинчи дафъа сўради.
Расули акрам шундай асабийлашдиларки, атрофдагилар ҳам буни яққол сезишди.
— Надоматлар бўлсин сенга, мени холи қўй, — дедилар.
Аммо у мунофиқ кетадиган кайфиятда эмасди. Яҳудийларнинг ўзига қилган
яхшиликларини айтар, уларга ҳам яхшилик ва эҳсон қилинишини истар, агар яҳудийларга
ёмонлик кўрсатилса, бошларига бир бало сотиб олишларини тинмай жаврар эди.
Ниҳоят, Расулуллоҳ истамайгина у ердан кетдилар. Аммо уларни Мадинадан чиқариб
юборишни буюрдилар. Бу сирада яна ояти карима индирилди. Унда бундай дейиларди: «Эй
мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига
дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта, Оллоҳ золим
қавмни ҳидоят қилмас. Бас, сиз дилларида мараз бўлган кимсалар: «Бизга бирон бало етишидан
қўрқамиз», деган ҳолларида улар (кофирлар) томонга шошаётганларини кўрасиз. Шояд Оллоҳ
мусулмонларга ғалаба берса ёки Ўз ҳузуридан (бу мунофиқ кимсаларни шарманда қиладиган)
бирон ишни келтириб, улар ичларида яширган нарсаларига надомат қилувчиларга айланиб
қолсалар». (Моида, 51-52)
Бу оятлар тушган пайтда Қайнуқоъ яҳудийлари афвини тилаб, улар номидан илтимос
билан келмоқчи бўлиб турган Убода ибн Сомит Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳазратларини топиб,
узрмаъзур тилади, нима қилмоқчи бўлганини, энди ўша ниятидан воз кечганини айтди.
Орада яҳудийлардан бир неча киши Убода ҳузурига келиб:
— Сен бизнинг иттифоқчимиз эдинг, бизга бугун ёрдам бермасанг, качон ёрдаминг
тегади? — дейишди.
Убода уларга янги тушган оятларни ўқиб берди. Сўнгра энди бу иттифоқнинг давом
этмаслигини, агар улар билан дўст бўлса, Оллоҳнинг ва расулининг дўстлигини йўқотиб
қўйишини тушунтирди. Охирида бундай деди:
— Менга Оллоҳнинг ва расулининг дўстлиги керак. Бу дўстликни ҳеч бир нарсага
алишмайман. Бу йўлда ҳамма нарсадан айрилишимни билсам ҳам, натижа ўзгармайди!
Ундан энди фойда чиқмаслигини англаган яҳудийлар бу гал Абдуллоҳ ибн Убайй ибн
Салулни ўртага қўймоқчи бўлишди. Тушган оятлар билан у унча ҳисоблашиб ўтирмасди. Убода
шу дамгача яҳудийларга иттифоқдош бўлиб келгани туфайли бир кун эмас бир кун бошига бало
тушиши мумкинлигидан қўрқувда кечалари уйқуси қочиб чиқса, Ибн Убайй яҳудийларни
қандай қутқариш дардига мубтало бўлиб, фикризикри шу билан банд эди. Қалби аввалдан улар
билан бир ва доимо бир бўлиб қолажак, ҳеч қачон мусулмонларга нисбатан севги қалбидан
ўрин олмаяжак.
У яна келди. Яна Расулуллоҳни роҳатсиз этажак, яҳудийларни Мадинада қолдириш
чораларини ахтаражак.
Жанобимиз ўтирган уйнинг эшигида Увайм ибн Саидага дуч келди.
— Йўл бўлсин, эй Ибн Салул? — деб сўради Увайм ундан.
— Муҳаммадда гапим бор эди.
— Бу гал у зотни безовта қилишингга рухсат бермайман, эй Ибн Салул!.. Вақт борида
ғазабимни қўзғотмасдан бу ердан кет.
Унинг жаҳли чиқди. Ибн Убаййдек бир одамга бундай муомала қилишга кимнинг ҳадди
сиғади?.. Ғазабли нигоҳ ташлади: «Йўлимдан қоч!» демоқчи бўлди. Уваймни йўлдан қочиришга
шу қарашимнинг ўзи кифоя деган ишончда олға босди. Аммо Увайм уни қаттиқ итариб юборди.
Ибн Убайй юзи билан деворга урилди. Қон чиқиб, соқолига сиза бошлади. Унинг бу ҳолини
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |