Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
26
чиққанларига ҳали ҳеч қанча бўлмаган эди. Қолаверса, ҳозир кўмилган Усмон ҳам у зотнинг 
эмикдош укалари эди. 
У ердан маҳзун қайтдилар, тўғри уйларига қараб кетдилар. Орқаларидан келаётганлар у 
хотинга: 
— Сен гаплашган одам Сарвари коинот жанобимиз эдилар. Оллоҳнинг пайғамбари эдилар 
у киши, — дейишди. 
Хотин алам ичида айтиб юборган сўзларига пушаймон еди. Йиғидан тўхтаб, тўғри Жаноби 
Расулуллоҳнинг уйларига борди. Ичкари кирмоқчи эди, аммо изн сўрагани бир одам топмади. 
Хаёлида Пайғамбар бир салтанат сурса керак, деган ўй бор эди. Пайғамбаримизнинг биттагина 
ҳужрадан иборат уйлари уни ҳайратларга туширди. Ичкари кирди. 
— Билмасдан бир қусурга йўл қўйдим, боламни йўқотганимнинг изтиробидан шундай деб 
юборибман. Узр сўрайман, — деди. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) жавобан: 
— Сабр фақат зарба илк келган онида кўрсатилади,— дейиш билан кифояландилар. 
Жаноби Пайғамбаримиз унинг йиғлашини тақиқламаган эдилар. Чунки инсонга тоқати 
етмайдиган нарсани таклиф этиш Ислом табиатидан эмасди. Жигарпораси ўлган бир инсонга 
хафа бўлмасликни, йиғламасликни тавсия этиш қийин бўлган ишга буюриш билан баробар эди. 
Инсон фарзандлари ва ёхуд отаонасигагина эмас, балки яқинларига ҳам йиғлайди. 
Кўзёшлари тўкиши мумкин. Дарҳақиқат, Жаноби Расулуллоҳнинг ўзлари ҳам Усмон ибн 
Мазъун ўлими сабабли йиғлаганлар, кўзёшлари Усмоннинг юзига томган. 
Жанобимизнинг у хотиндан талаб қилганлари — йиғлаётганда ҳаддан оширадиган
Оллоҳнинг такдирига норозилик маъносини ташийдиган сўз ва ҳаракатлардан қочиш, ёқа 
йиртиб, кийимларини порапора этиб, жоҳилларнинг ҳаракатларига ўхшаб кетадиган ишларни 
қилмаслик эди. 
Эртаси кун Умму Ало яна Пайғамбари зишоннинг ҳузурларига келди. 
— Ё Расулуллоҳ, тушимда бир оқар сув кўрдим. Усмон ибн Мазъунга оид эмиш. 
Шарқираб оқарди, —деди. 
Жанобимиз: 
— Бу кўрганинг Усмоннинг амалларидир, — деб жавоб қилдилар. 
Усмон ҳақида ғоят некбин фикрда бўлган хотин тушининг бу шаклда таъбир қилинганидан 
хурсанд бўлиб кетди. Уйига жўнаркан, хузури чексиз эди. 
* * * 
Зулҳижжа ойининг тўққизинчи куни бомдод намозидан сўнг Жаноби Пайғамбаримиз 
(с.а.в.) жамоатга эшитарли бир овозда: «Оллоҳу Акбар, Оллоҳу акбар. Ла илаҳа иллаллоҳу 
валлоҳу акбар. Оллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд», дедилар. 
Шу ондан эътиборан йигирма уч вакт намознинг ҳар фарзидан кейин салом берилгач, бу 
муборак такбир айтиладиган ва ҳайитнинг тўртинчи куни аср намозидан кейинги такбир ила 
ниҳоя топадиган бўлди. 
Зулҳижжа ойининг ўнинчи куни қурбон ҳайити деб эълон этилди. Барча мусулмонлар 
ҳайит намози ўқиладиган жойга тўпланишди. Рамазон ҳайитида бўлганидек, эркагу хотин жам 
бўлишди. Яна азонсиз, қоматсиз икки ракат намоз ўқиб бердилар. Кейин тик туриб хутба 
айтдилар, насиҳатлар қилдилар. 
Уйга қайтиб, қурбонлик учун аввалдан ҳозирлаб қўйганлари қора қўчқорнинг олдига 
ўтдилар. 
— Пичоқни келтир, — дедилар. 
Пичоқ келтирилди. Жаноби Пайғамбаримиз (с.а.в.) қўчқорни ётқиздилар: 
— Бисмиллаҳ, Оллоҳу акбар! Оллоҳим, бу қурбонликни Муҳаммад номидан, 
Муҳаммаднинг оила аъзолари номидан, Муҳаммаднинг уммати номидан қабул эт! — 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish