Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet184/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
180
қайтиб, тўғри масжидга йўл олди. Расулуллоҳнинг ҳузурларига борди. Қаршиларига тиз чўкди: 
— Сизнинг хақиқатан пайғамбар эканингизга ишонаман, мен ҳам Сизнинг динингизга 
кираман, — деди. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) шаходат калималарини айтиб турдилар, у айнан такрорлади. Кейин: 
— Ё Муҳаммад! Бу дунёда Сизнинг юзингиздан ҳам кўпроқ нафратимни қўзғайдиган 
қиёфа йўқ эди. Энди менга юзларнинг энг севимлиси Сизнинг юзингиздир! Бу кунгача мен энг 
кўп ёқтирмаган дин, валлоҳи, Сизнинг динингиз эди, энди ҳамма динлар ичида энг севимлиси 
Сиз келтирган шу диндир! Қасам ичаманки, бошқа ҳеч бир шаҳардан Сиз турган бу шаҳарчалик 
ирганмасдим, энди менга ҳамма шаҳарлардан энг ёқимлиси шу шаҳрингиздир!.. Одамларингиз 
мени тутиб олишган пайтда умра нияти билан Маккага кетаётган эдим. Менга нимани 
буюрсангиз, ўшани қиламан. 
Жанобимиз унга мусулмонликни қабул этгани учун мамнуниятларини изҳор этдилар. 
Муждалар бердилар. Умрасини охирига етказишни буюрдилар. 
Сумома у ердан самимий мусулмон бўлиб айрилди. 
 
* * * 
Сумоманинг умрага келаётиб Мадинада Исломни қабул этгани хабари ўзи ҳали Маккага 
кириб келмасидан буруноқ етган эди. Уни қаршилаганлар норози бир ифода ила: 
— Собиий бўлибсанми?! — деб сўрашарди. 
— Йўқ, мен собиий бўлмадим. Аммо Муҳаммаднинг пайғамбар эканига инондим, динини 
қабул этдим, — дея жавоб қиларди Сумома. 
Унинг бу жавоби маккаликларнинг тўнини тескари кийдирди: 
—Даф бўл бу ердан, эй Сумома. Бундан кейин орамизда сенга дўст кўзи билан боқадиган 
бир кимса йўқдир! — дейишди. 
—Бўлмаса бўлмасин! Сизларнинг дўстлигингизга мухтож эмасман. Аммо шуни ҳеч 
хотираларингдан чиқармангларки, агар Расулуллоҳ жанобимиз (с.а.в.) амр эт. Куёшга 
сиғинувчи кимсалар, Ямома тарафдан сизларга биттагина буғдой донаси ҳам келмайди! Мард 
бўлсаларинг, эплаб опкелинглар, кўраман. 
Шундай дея Сумома Маккадан чиқиб, Ямома сари йўл олди. 
Дарҳақиқат, келгусида Сумома сўзининг устидан чиқажак ва Маккага дондун келмай 
қўяжак. Охирида маккаликлар бу йўлнинг очилишини сўраб, Расулуллоҳга бош уриб 
келажаклар ва Сумома Султони анбиёдан (с.а.в.) келган бир мактубдан кейингина тақиқни 
ўртадан кўтаражакдир. (Муслим, 3/1386.) 
* * * 
Ҳижратдан буён олти йил кечди. Жумадулаввал ойи келди. Бир куни Зайд ибн Ҳориса 
етмиш кишилик бирликка бошлиқ этилиб, Шом тарафидан келаётган тижорат карвонининг 
йўлини тўсишга чиқарилди. Бундай карвонларни қўлга киритишга ҳаракатдан мурод 
Қурайшнинг анчамунча кучайган, вахшийлашган адоватини кссиш, юрагига ваҳима солиш эди. 
Зайд (р.а.) кўл остидаги бу куч ила дархол йўлга тушди. Ис деган жойда карвон тутилди. 
Бошлиғи Абул Ос ибн Робиъ Жаноби Пайғамбаримизнинг севимли қизлари Зайнабнинг эри 
эди. 
Келтирилган молларни Расулуллоҳ (с.а.в.) аскарларга бўлишиб бердилар. Абул Ос эса, 
кечаси қочиб, хотини Зайнабга бош уриб борди, ҳимоя истади. 
Бомдод намози ўқилаётган пайтда масжидда Зайнабнинг (р.а.) таниш овози янгради: 
— Эй мусулмонлар! Мен Расулуллоҳнинг қизлари Зайнабман. Хабарингиз бўлсин, мен 
Абул Осни ҳимоямга олдим, — деди. 
Намоз ўқиб бўлингач, Набиййи акрам (с.а.в.) асҳобларига ўгирилдилар: 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish