Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

ХОЛИД ИБН СУФЁН 
Маккалик Сулофа берадиган юз туя мукофотни кўлга киритиш учун Осим ибн Собит (р.а.) 
билан ўртоқларини Ражиъ суви бўйида пистирмага тушириб ўлдирган Холид ибн Суфён энди 
куч тўплаб, Мадинага ҳужум қилишга қарор берди. Қарорини атрофдаги қабилаларга айтган 
эди, улар ҳам бу таклифни маъқуллашди. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) унинг бу режасидан хабар топдилар ва Абдуллоҳ ибн Унайсни 
ҳузурларига чақирдилар. Вазиятни тушунтирдилар. Душманнинг Урана водийида тўпланганини 
билдириб, Холид ибн Суфённи маҳв этишни буюрдилар. 
— Ё Набийаллоҳ, мен у одамни билмайман. Таърифланг, кўрганимда таниб олай, — деди 
Абдуллоҳ. 
— Уни кўрган заҳоти таҳликага тушасан. Ичингни бир қўрқув қоплайди ва шайтонни эсга 
оласан. 
— Эй Оллоҳнинг найғамбари, мен қўрқув нималигини билмайдиган одамман. Кимсадан ва 
ҳеч нарсадан қўрқмайман. Аммо уни топганимда, ўрни келиб сизга қарши гапиришимга тўғри 
келиб қолса, нима қилай? 
— Хоҳлаганингни гапир. Ўзингни Хузоа қабиласидан қилиб кўрсат. 
Энди йўлга чиқиш учун Набиййи акрам (с.а.в.) билан хайрлашиш ва у кишининг 
дуоларини сўрашдан бошқа иш қолмаган эди. Қиличини қўлга олди, нима мақсадда ва қаерга 
бораётгаиини ҳеч кимга билдирмай, Мадинани яширинча тарк этди. 
Мўминларга ва айниқса, пайғамбарлар Султонига қарши уюштирилаётган босқинга 
рахбарлик қилаётган бир бадбахтни йўқотиш вазифаси унга юклангани Абдуллоҳни хурсанд 
қилган эди. Агар бу ишни муваффақият билан якунласа, кўнгли тинчийди, умри бекорга 
ўтмаганига ишонч ҳосил қилади. 
Абдуллоҳ узоқ йўл юриб, ниҳоят Уранага келди. Шунча йўлни ёлғиз босиб ўтди, аммо 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
150
инсониятнинг ҳидоят йўлбошчиси — суюкли Пайғамбарини доимо ёнида хис этди. Ҳатто 
бундай биргаликни илгари ҳеч қачон тотмаган эди Абдуллоҳ! Юрак ҳамиша Мадинада, 
найғамбарлар Имомининг ёнида бўлди! Ёхуд Сарвари олам гўё у билан бирга йўлга чиққан, 
унга ёлғизлигини билдирмаётгандек! Йўл бўйи намозларини Пайғамбарининг орқасида 
ўқитандай ўқиди. У зотнинг суҳбатларида ўтирган каби шўнғиди кўнгли Мадина оламларига...
Қисқаси, бу йўлчилик унга биргабиргаликда давом этган айрилиқ бўлди. 
Урана водийида юзларча одам айланиб юрарди. Ҳар ким ўз юмуши билан банд. Энди 
Холидни топиб, тезда тинчитиш, ишни битириш керак. Бироқ уни танимайди, бировдан: 
«Менга Холид ибн Суфённи кўрсатиб юборинглар», деб сўрагиси келмайди. 
Абдуллоҳ у ёқбу ёққа қараб юраркан, тўсатдан чўчиб тушди... Ичига қандайдир қўрқув 
оралади. Бунча кўп душман орасида бир ўзи. Бу одамлар унинг терисини тириклай шилишмаса, 
шукр қилиши керак. Холид ибн Суфённинг амри остида жанг қилиш учун тўпланган бунча 
душман ичра Абдуллоҳ жонини қутқара олса, энг катта муваффақияти шу бўларди лекин! 
«Шайтон олсин, бу ерга нега келдим ўзи?» дея ўйлай бошлади у. 
Бирдан ҳушини йиғди. Унга танимаган душманни кўриб, тўсатдан чўчиб тушиши, ичини 
бир қўрқув эгаллаши ва шайтонни эсга олиши айтилмаганмиди?! У излаган одам худди шу! 
— Ҳақлисиз, эй Оллоҳнинг расули, — деб шивирлади Абдуллоҳ. 
Худди шу пайтда бир одам атрофидагиларга бир нималарни айтди, улар ҳам буйрук 
олгандай тез тарқалишди. Энди Абдуллоҳнинг ҳеч қандай шубҳаси қолмади. «Ҳозир бу одам 
билан шуғуллансам, намозим қазо бўлади», дея ўзига ўзи тушунтирди Абдуллоҳ. 
Бир муддат олдинги қўрқув юрагини батамом тарк этди гўё. Рўпарасида қанақа ва қанча 
душман тургани ҳам уни энди қизиқтирмасди. 
Бир панага ўтди, ҳеч ким кўрмаётганига қаноат ҳосил қилгач, аср намозини икки ракат 
қилиб ўқиб олди. Сафарда шундай ўқиларди. Намозини тугатгач, Оллоҳ таолонинг ёрдамини 
сўраб, илдам босди. 
Холид ибн Суфён қўлидаги бир таёқ билан ер чизиб келар эди. 
— Кимсан?! 
— Сенинг Муҳаммадга карши қўшин тўплаётганингни эшитиб келган бир хузоаликман.
— Қониқарлироқ 
жавоб 
кутаётган 
Холиднинг 
кўзларига 
тикилиб, 
қўшиб 
қўйди: — Ёрдамим тегиб қолар деб келдим. Хўш, сени менга ёрдам қилишга нима мажбур 
қилди?! 
— Муҳаммад 
бизнинг 
обрўэътиборли 
кишиларимизни 
ақлсизликда 
айблади. 
Отабоболаримизнинг тангриларига тил теккизди. Ҳеч ким билмайдиган бир дин олиб келди. 
Отани ўғилдан айирди. Эр-хотин бир-бирларига душман бўлиб қолди. Шулар етмайдими? 
— Мана бу гаиларинг ҳақ, эй хузоалик! Менинг қўшин тўплашимга ҳам шулар сабаб 
бўлди. Мард одамга ўхшайсан, ёқиб қолдинг менга. 
Бирга гаплашиб юришди. Янги келган одамнинг мадиналик пайғамбар ҳақида айтганлари 
Холидни ўта қувонтирди. Иккалалари чодирга киришди. Холид устмауст бир неча қадаҳ шароб 
ичди. Бу орада Абдуллоҳ фурсатни бой бермасдан, қиличини суғурдида, бор кучи билан 
душманнинг бўйнига урди. Шу бир зарба Холиднинг ҳаёт билан видолашувига кифоя килди. 
Абдуллоҳнинг ичини севипч қоплади. Ортиқ Холид ибн Суфён йўқ! У тез чодирдан чиқиб, 
одамларга аралашиб кетди. 
Холидни чодирида ўлик ҳолда топганлар атрофни тинтув қила бошлаган пайтда Абдуллоҳ 
аллақачон Мадина йўлида эди. Қидирувлар фойда бермади. 
— Биз уни ўзини хузоалик деб таништирган бир одам билан кўрган эдик, — дейишдан 
нарига ўтиша олмас, «хузоалик» эса ҳеч тонилмас эди. 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish