Иккинчидан, хусусий ва ижтимоий меҳнат ўртасидаги қарама-қарши
элементларнинг мавжудлиги ва уларнинг бозорда хал қилиниши,
Учинчидан, меҳнат маҳсулининг товарга айланиши ва ишлаб чиқаришни
тартибга солиш вазифасини бажариши:
Туртинчидан, номаълум ва эркин элементлари мавжудлиги:
Бешинчидан, бозор томонидан бошқарилиши:
«Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг
маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш»
277
Олтинчидан, эркин рақобат элементлари мавжудлиги каби хусусиятлар
сезамиз.
Деҳқон бозоридаги мева ва сабзавот маҳсулотларини миқдори, нархи ва
хажми турли вазиятларда, турли даврларда турлича бўлиб, улар асосан бу бозорга
тегишли айрим ўзига хос хусусиятлар билан бевосита боғлиқ.
Шуни таъкидлаш лозимки, мева ва сабзавот маҳсулотлари бозорида
куйидаги омиллар таъсирида турли хил жараёнлар содир бўлади.
- ҳеч қачон бозор нарх-наво сиёсатини олиб бора олмайди. Бу ерда
маҳсулотнинг сотилиш нархи уни сотаётган шахснинг сарфлаган харажатлари,
пулга мухтожлиги ва бозор коньюктурасидан келиб чиқкан ҳолда аниқланади.
- Ўз худуди бўйича сотиш сиёсатини олиб бора олмайди ва маълум бир
худудда сотиладиган маҳсулотнинг ҳажмини назорат қилиб олмайди. (ҳажми,
нархи, истеъмолчилар таркиби)
- Ягона реклама сиёсатини олиб бора олмайди, рағбатлантириш чора-
тадбирлари ҳар бир субъектнинг иши.
- Дистрибьютер диллер тармоқлари фаолиятини юқори савияда таъмин эта
олмайди. Чунки, рақобат маҳсулотларининг келиш канали кўплиги бу жараён ўзига
хос кийнчиликларни юзага келтиради.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бозори фаолиятини маркетинг тамойили
асосида бошқаришни шакллантириш, аҳоли ўзи етиштирган маҳсулотнинг
сотилиш хажмининг билиши билан бевосита боғлиқ.
Аммо хозирги пайтда етиштирилган мева ва сабзавот маҳсулотларининг
ҳажми, қанча қисми товар ҳолатидалиги, деҳқон бозорида неча фоизи сотилади
каби муаммоларни ҳал қилиш жуда мураккаб. Бундан ташқари, айрим ҳолларда
истеъмол учун мулжалланган мева ва сабзавот маҳсулотлари ҳақида тўлиқ
маълумотга эга бўлмаслигимизни сабаблари куйидагилардан иборат:
- норматив базанинг кучсизлиги туфайли мева ва сабзавот маҳсулотлари
сифати ва хавфсизлиги тўғрисидаги маълумотлар истеъмолчиларга тўлиқ хажмда
етиб боролмайди.
- Мева
ва сабзавот маҳсулотлари хисобланган қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини етарли даражада текширув (экспертиза) ўтказишни ташкил эта
билмаслик.
- рационал тенглашган ҳолдаги истеъмол тўғрисидаги аҳолининг тўлиқ
таъминланмаганлиги.
- маҳсулот ҳақида нотўғри рекламалар бериб уни сотишга харакат қилиш.
Агробизнесни бошқариш соҳасида машхур олим Д. Остин, бу жараёнда 3 та
хал килувчи масалани аниқлаб олиш керак деб хисоблайди.
1. Кимга мурожаат килаётганимизни билиш.
2. Унга нима ҳақида гапирамиз.
3. Унга қандай гапирамиз.
« Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |