Пуск Все программы СтандартныеPaint буйруқлари кетма-кет фаоллаштирилиб, кейин сичқончанинг чап клавиши босилади.
4.3-расм. Асосий менюни Пуск стилини Все программы бўлими фаол бўлган кўриниши.
4.6.Windows ойналари
Windows ойналари бу – экрандаги тўртбурчак шаклидаги соҳа бўлиб, осон силжитиладиган ва ўзгартириладиган, аниқ бир бирор-бир дастур ёки папка билан боғланган ва ўзида об’ект ёки матнлар билан ишлаш учун иш соҳасини мужассамлаштиргандир. Windows операцион тизимининг барча дастурлари, папкалари ва файллари ўзининг махсус ойнасида очилади, лекин уларда ишлаш принциплари ҳамма ойналар учун бир хилдир.
Ҳамма ойналар иш столининг юзасида очилади ва уларни силжитиш, ўзгартириш, ёпиш ва шунга ўхшаш ишларни бажариш мумкин.
Ойналар бир-бирини қисман ёки тўлиқ ёпиб туриши мумкин.
Бир вақтнинг ичида исталган сондаги ойналарини очиш мумкин. Ойналарнинг информацион, очиш ма’н қилинувчи папка ва дастур турлари бўлиши мумкин
Windows ойнасининг таркиби. Сарлавҳа (номланиш) сатри. Барча ойналарининг юқори қисми номланиш сатри жойлаштирилган бўлиб, унинг чап томонида очилган ойнанинг номи келтирилади. Агар ойна белгиланган бўлса, одатда унинг ранги кўк рангда бўлади. Сарлавҳа сатри ёрдамида ойнани иш столида силжитиш ишларини амалга ошириш мумкин. Бу иш «cичқонча» кўрасткичини номланиш сатрига келтириб, чап клавишини босиб турган ҳолда амалга оширилади. Сарлавҳа сатрининг ўнг томонида ойнанинг учта стандарт тугмалари жойлаштирилган: а) Свернуть (тўлиқ номи: Свернуть окно на панель задач)- бу тугма билан ойнани вақтинча масалалар панелига жойлаштирилади. Бу ҳолатда ойнанинг номи масалалар панелида тугма кўринишини олади; б) Развернуть окно во весь экран тугмаси. Бу тугма босилганда ойна тўлиқ экранни эгаллайди. в) Восстановть – тугмаси босилиб ойна дастлабки кўринишига келтирилади; г) Закрыть окно. Бу тугма билан фаол ойна ёпилади.
Меню сатри. Сарлавҳа сатридан кейингиси меню сатри дейилади. Бу сатр меню номларини ўзида сақлайдиган сатр бўлиб, ундаги ҳар бир меню ойнага очиладиган буйруқлар рўйхатидан ташкил топади. Ойна ичида файллар ва папкалар устида бажариладиган барча амаллар, жумладан ойнанинг ўзи билан ҳам, ойналардан ойналарга ўтиш тегишли менюлар ва уларнинг буйруқлари орқали бажарилиши мумкин. Бу буйруқларни яна клавишларнинг уйғунлиги босиш орқали ёки воситалар панелининг тугмалари орқали бериш мумкин.
Файл менюси. Бу менюда ойнани бошқариш ва об’ектларни ажратиш учун буйруқлар рўйхати келтирилган бўлади. Файл менюси, керакли об’ектда "сичқонча"ни ўнг клавишини босиб чиқариладиган контекст меню буйруқларини ўзида сақлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |