Мавзу: усмалар. Усмалар хакида умумий тушунчалар усманинг усиши



Download 114,5 Kb.
bet1/14
Sana09.06.2022
Hajmi114,5 Kb.
#648535
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
6. Ўсмалар.


Мавзу: УСМАЛАР. УСМАЛАР ХАКИДА УМУМИЙ ТУШУНЧАЛАР


Усманинг усиши

Усманинг усишини тушуниш учун жуда куп соха мутахассисларнинг биргаликдаги харакатлари лозим. Охирги йилларда молекуляр биология ва генетика ютукларига асосланиб усмалар кайта тузилишида янги молекуляр-генетик маълумотлар олинди. Бирок, хамон этиология, потогенез, морфогенез ва усмаларнинг прогрессияси муаммолари уз ечимини топгани йук.


Кейинчалик, материални тушунишни енгиллаштириш максадида, усмаларни изохлашда грек-юнон ва лотинча ибораларни келтирамиз: «Усма»-неоплазма (neoplasm), бластома (blastoma), тумор (tumor), онкос (oncos), хамда хавфли усмаларни билдирувчи – рак ёки карцинома (cancer, carcinoma) ва саркома (sarcoma).
Усмаларни усиш муаммоси узок тарихга эга булишига карамай, хамон хавфли усмаларни таърифлашда, изохлашда ягона тушунча йук. 1967 йилда R.A. Willis хавфли усмани «уни чакирувчи омиллар бартараф этилганда хам тухтовсиз кооординациясиз усувчи патологик тукима массаси деб таърифлаган. Барча холларда усма усишига берилган таърифларнинг асосини усма тукимасини тухтовсиз, бошкарувсиз усиши таъкидланган.


УСМАЛАР ЭПИДЕМИОЛОГИЯСИ
Хавфли усмалар инсониятга катта хавф тугдиради, зеро бугунги кунда хавфли усма касалликларидан улим юрак кон-томир касалликларидан кейинги иккинчи уринда туради. Хар йили усма касалликлари билан янги диагностика килинган беморлар карийиб 6 миллион кишини ташкил этади. Шуларнинг икки миллиони шу йилнинг узида касалликлардан вафот этади.
Неоплазмалар дунёнинг турли худудларида, турли мамлакатларида турлича куринишга эга. Бунинг сабаби – турли экологик холат, этник хусусиятлар, ирсият булиши мумкин. Мисол тарикасида: Японияда ошкозон ракидан улим Америка Кушма Штатларидаги курсаткичдан 8-марта юкори, лекин кукрак безининг ва простата безининг хавфли усмаларидан улим АКШ даги курсаткичларнинг ¼ кисмини ташкил этади.
Шу билан бирга, хавфли усмалар бир регионда истикомат килаётган турли этник гурух вакиллари орасида турлича курсаткичларга эга: АКШда упка раки кора танлилар орасида ок танлиларга нисбатан икки маротаба куп учрайди. Буни ирсият билан боглаш мумкин. Шунингдек, болаларда учрайдиган бир гурух усмалар (ретинобластома, Вильмс усмалари, гепатобластомалар) хам ирсий табиатга эга. Ушбу касалликлар билан касалланган беморларнинг оилаларида махсус хромосом аномалиялар аникланган. Жумладан ретинобластомани ривожланишини 13 хромосомада р53 генини булмаслиги билан тушунтирадилар (р53 гени антионкоген хисобланади). Яна бир мисол: пигментли ксеродерма касаллигида, ДНК репарациясида генетик дефект булганлиги учун тери ракининг ривожланиши 1000 мартага ортиб кетади.
Усмаларни турлича таркалиши ва учраши факат генетик омиллар билан аникланмай, балки ахолининг турли гурухларининг ижтимоий статусига хам боглик. Жумладан: зарарли чикиндиларни чикарувчи саноат корхоналарида ишловчилар, шундай корхоналар атрофида яшовчилар ёки сил касаллиги билан касалланганлар орасида упка раки кенг таркалган. Турли регионлардаги ахолии уртасида усма касалликларини таркалиши, хаёт тарзи узгариши билан узгаради. Асли япониялик булган, америкада истикомат килувчилар усма касалликлари билан махаллий ахоли каби касалланадилар.
Охириги йилларда, дунёда усма касалликларини таркалиши ва улим курсаткичи эпидемиологиясида маълум тенденциялар юзага келди. Биринчидан: касалликларни учраши, таркалиши ва улим курсаткичлари кескин ортди. Улганларнинг 50% ривожланган давлатлар ахолиси хисобланади. Мана куп йиллардан бери онкологик касалликлардан улим юрак кон-томир касалликларидан кейинги иккинчи уринда турибди. Агар юрак кон томир касалликларидан улим камайиш тенденциясига эга эканлигини инобатга олинса, усма касалликларидан улим ХХI асрда биринчи уринга чикиши купгина мутахассислар томонидан эътироф этилаяпти.
Иккинчидан, усма касалликларини купайиши хамма ёшдагилар орасида кузатилмокда, лекин касалликлар 50 ёшдан утганлар орасида кенгрок таркалган. Айнан шунинг учун бу касалликлар геронтологик муаммоларни юзага келтирмокда.
Учинчидан, эркаклар ва аёллар орасида усма касалликларни таркалишида маълум тафовутлар юзага келган. Умуман касалликлар эркаклар популяциясида аёллардаги курсаткичлардан 1,5 марта куп учрайди. Эркакларни касалланиш структурасида 1981 йилдан буен упка, ошкозон ва йугон ичак раки олдинги уринларни эгаллаб келмокда. Охириги йилларда упка ракидан касалланиш стабиллашмокда, бирок йугон ичак раки тез суръатлар билан ривожланишда давом этмокда. Аёллар орасида касалланиш структураси куйидагича куринишга эга: кукрак бези, бачадон ва йугон ичак раки илдамлаб кетган.
Туртинчидан, Усма касалликларининг таркалиши ва улим курсаткичи структураси доимо узгариб турибди, яъни айрим аъзоларнинг усма касалликуларини купайиб кетиши ва аксинча бошка аъзолар усма касалликларини камайиши. Бундай холларда утказилаётган профилактика чора тадбирларининг самараси кузга ташланади. АКШда тамаки чекишга карши чоралар курилиши, атмосферага бензопирен ва бошка канцероген моддаларни чикарилишини чеклаш, упка ракини стабиллашувига олиб келди.

Download 114,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish