Параллел ишловчи АРЎ қурилманинг таркибий схемаси 2.4-чизмада кўрсатилган. Схема бир неча солиштирувчи қурилмалардан (СҚ) (ўзгартириш аниқлиги талабларига боғлиқ ҳолда) иборат, уларнинг чиқишлари кодлаштириш схемаси (КС) билан уланган. Солиштириш қурилмасининг киришларига СҚ1 – СҚn кириш кучланиши Uх ва шунингдек эталон кучланиш Uэ берилади. Кучланишнинг кичик эталони АРЎ қурилманинг бир квантига тенг (U0), энг катта эталон 2m- 1 квантга тенг. Ушбу таянч кучланишнинг схемаси кучланишни тақсимловчилар тўпламидан иборат. Минимал кучланиши U0 қаршилик R0 га тушади. Қаршиликларнинг қийматлари шундек танланганки, уларга тушадиган кучланиш U0 га бўлинадиган бўлиши керак.
Солиштириш қурилмаларининг СҚ биринчи киришлари бир-бирига уланган ва уларга ўзгартириладиган кучланиш Uх берилади. Солиштириш қурилмаларининг СҚ иккинчи киришлари тегишли тақсимловчи қаршиликга уланган. Ўзгартириладиган кучланиш Uх тегишли тақсимлаш қаршилигидаги кучланишдан ошган ҳолда у ёки бу СҚ ишлайди. Кодлаштириш схемаси КС солиштириш қурилмасининг СҚ ҳолатига асосан код ҳосил қилади, бу код ўзгартириладиган кучланишга эквивалент бўлади. Бундек АРЎ қурилмалар барча маълум АРЎ қурилма турлари ичида энг тез ишловчи қурилмадир.