Расм 5.1 ПМ-130 типидаги сув сепиш ва ювиш қурилмасининг схемаси:
1-насадка; 2-уч ёқилмали кран; 3-марказдан қочирма насос; 4-клапн; 5-цистерна; 6-назорат қувури.
Ювиш машинасидан сув отишни қуйидаги формула билан топилади:
Qнqуп . Впо . Vn (5.1)
бу ерда: qуп –йўлни бир марта намлаш учун кетган сув сарфи м3м2; Впо–намлаш кенглиги, м; Vn–намлаш машинасининг тезлиги, мс.
Насос бераётган босим:
НнНhr hi (5.2)
бу ерда: Н -насадкадан чиқаётган сув босими, Па; hr–насадка билан насос ўқи орасидаги фарқ ҳосил қилган босим фарқи, Па; hi -қувурда йўқотилган босимлар йиғиндиси, Па.
Карьерда Краз-256, Белаз-540 базасида яратилган намлаш машиналари қўлланилади. Бу машиналар ҳажми 10-25м3 ли бакларга эга. Карьерда яна УМП-1 универсал машинаси ишлатилади ишлаш ерини шамоллатиш ва намлаш қурилмаси билан жиҳозланган.
Сувнинг солиштирма сарфи унинг буғланиш жадаллигига боғлиқ.
Qp.g5.3*10-5(11.55 (ln-l2)V10Kq (5.3)
бу ерда: Тn-йўл юзасидаги температура оС, Т2-йўл юзасидан 2 м баландликдаги ҳавонинг температураси оС, V10-10 метр баландликдаги ҳаво оқимининг тезлиги мс; Ln-йўл юзасидаги температурада тўйинган парни упругости; Кq-қўшимча йўқотилишларни хисобга олувчи коэффициент.
Автойўлларни ювиш учун машиналар сони қуйдагича топилади:
NпКрLд в qn nпоQп (5.4)
бу ерда; Кр–1,25 машинанинг заҳира коэффиценти; Lд – карьер йўлнинг экс-я вақтидаги кетлиги; м; qn –бир марта ювилгандаги солишт. сув сарфи; м3м2 соат, Qп –тозалаш машинасининг сув узатиши, м3ч.
QnQe[Ko(Qeqn Qeq3lcVxlcV2)] (5.5)
бу ерда: Qe-тозалаш машинасининг жой эгаллаш хажми, м3, Ко-чоррахада кутиш, станцияда қўйиш вақтларини хисобга олади. qn-насосни сув отиши, м3соат, lc-ёнилғи қўйиш станцияси билан тозаланаётган участкагача бўлган ўртача масофа, км; Vx ва V2-тозалаш машинасининг юксиз ва юкли йўналишдаги харакат тезлиги кмсоат.
Автойўлга турғун насослардан йўл бўйлаб ётқизилган қувурлар орқали келаётган сувдан форсункалар билан сув сепилади. Мана бундай сув сепиш усули карьерни портлаш ишлари бўлмайдиган худуд йўлларида мақсадга мувофиқ бўлади.
Форсункаларни узоққа отиши йўл кенглигидан кам бўлмаслиги керак, насосни унумдорлиги (м3/соат) тўхтовсиз сепилганда қўйидаги формуладан аниқланади
(5.6)
давр билан сепилганда
(5.7)
бу ерда qn-сепишга солиштирма харажат, м3/(м2.соат); -сув сепиладиган узунлик, м; Тц-бир циклдаги сув сепиш вақти, соат; Тм-ўртадаги сув сепилмаган вақт, соат.
Бир қатор карьерларда автойўллардан ажралиб чиқаётган чангни камайтиришда йўлнинг устки қатламини ёпишқоқ ва бошқа материаллар билан тозалаш усули қўлланилган. Бунда хлор кальций, сульфат спирт барда, нефть маҳсулотлари ва бошқалар қўлланилиши мумкин.
Намлиги юқори бўлган районларда (55-65% дан кам бўлмаган) хлор кальций эритмаси қўлланганда чанг бостирмасида яхши натижа бергани кузатилган. Бу йўлга сув билан аралашма ёки қаттиқ кўринишда берилиши мумкин. Хлор кальций эритмасининг камчилик томони шундан иборатки, у машина деталларини коррозияга учратади.
Бундан ташқари паст намликда бу усул кам самаралидир. Сибай ва бошқа карьерларда автойўллардаги чангга қарши курашишда сулфит спирт барда эритмаси қўлланилади. У целюлоза - қоғоз саноатининг чиқиндисидан олинади. У ёпишқоқлик хусусиятига эга ва сувда яхши эрийди. Йўлни тозалашда барданинг сувдаги эритмаси ишлатилади. У махсус қурилмада тайёрланади. Барда эритмасини ишлатишда 2 та усул бор: қатламга чуқур сингдириш ва юзани сингдириш билан бўлади. Бу ҳавонинг чангланишини 35-80мг дан меёригача камайтиришга олиб келади.
Ёмғирли районларда бардага бир қанча қўшимчалар қўшганда самарадорлиги янада ортади. Масалан: калий хлор икки, полиакриламид, полимер кремний органик бирикмаси, бутум ва бошқалар. Сульфат сприт эритмасида бутумнинг 10% ли ҳажмидаги қўшимча чангни ушлаб туриш муддатини 10-15 кунга оширади.
Ҳар хил иқлимли шароитда нефть хом ашёсини қўллаш мумкин. Нефть билан йўлни тозалаш Кальмакир ва қўрғошинкон карьерларида қўлланилган. Шунда чанг ажралиши пасайиб қолмай балки сув билан чангни бостиришга кетган харажатдан 4 марта кам харажат зарар бўлган. Нефть билан йўлни бирламчи тозалаш ҳисоби бўйича 0,6-0,8 кгм3 бўлганида 0,02-0,04 кгм2 ни ташкил қилади. Йўлни нефт билан ишланган ёпилган чанг ушлаш қобилияти ќавони иссиқлигига ва чанг сонини йўлга ўтиришига боғлиқ (Расм 5.2).
Do'stlaringiz bilan baham: |