Маъруфжон йўлдошев бадиий матн ва унинг лингвопоэтик таҳлили асослари



Download 0,66 Mb.
bet50/60
Sana30.06.2022
Hajmi0,66 Mb.
#721458
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   60
Bog'liq
Badiiy matn va uning lingvopoetik tahlili 2007 M Yo\' 176

2.Матн вариантларини қиёслаш усули. Бу усул орқали маълум асар матни бошқа вариантлари билан қиёсланади ва лисоний фарқларнинг моҳияти адиб нуқтаи назари, бадиий-эстетик нияти ҳамда асар ғоясига боғлаб ёритилади. Ёзувчининг бадиий асар тили устида ишлашини ўрганишда, ёзувчи тузатишларни айни бир мазмунни ифодалашга қаратилган турли воситаларни аниқлашда ва умуман ёзувчининг тилдан фойдаланишдаги моҳоратини белгилашда бу усул яхши самара беради.
Масалан, «Навоий» романининг қўлёзмасида:
-Бувижон, - ҳаяжонланиб сўзлади Дилдор, - кўрсангиз айтинг, ҳеч қандай ёмон ниятда бўлмасин, тинч юрсин (600-бет).
Нашрда: –Бувижон, - шивирлади у, - уни кўрсангиз айтинг, ҳеч қандай ёмон ниятда бўлмасин, тинч юрсин (237-бет).
Бу эпизодда суҳбат подшоҳ ҳарами дарвозаси ёнида юз беряпти. Вазият ва руҳий ҳолат уйғунлиги иккинчи вариантда аниқ кўринади. Ёки Ғафур Ғуломнинг «Шум бола» асари қаҳрамони – Қоравойнинг ёши дастлабки нашрда 17, кейинги нашрда 14 деб берилган. Бунда ҳам қаҳрамоннинг ҳатти –ҳаракати ва ёши ўртасида мувофиқлик ҳисобга олинган.
Бу бевосита ёзувчининг тузатишлари. Шундай ҳолатлар бўладики, асар матни ноширлар томонидан ёки адабиётшунослар тарафидан атайин ўзгартирилади. «Ўткан кунлар» романи бир неча ўзгартишлар билан нашр этиб келингани кўпчиликка маълум.
3.Луғатларга асосланиш усули. Асар тили, айниқса тарихий мавзудаги асар ёки таржима асарларининг тил хусусиятлари текширилаётган пайтда тегишли луғатларга мурожаат қилиш лозим бўлади. Масалан, «Шайбонийхон» достони тилида қўлланилган гудар, саваш, совут, содоқ, ғул, тув, байдоқ каби ўша давр руҳиятига мос ҳарбий атамалар маъносини билиш асарни пухта ўрганишга ёрдам беради. Бу-ку бир неча юз йил олдинги асар экан, ўтган аср бошларида ёзилган асарлар учун ҳам луғат тузиш оддий эҳтиёжга айланиб бормоқда. Масалан, Муқимий, Фурқат, Завқий, Аваз Ўтар, Абдулла Қодирий, Абдурауф Фитрат, Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон каби шоир ва ёзувчиларнинг асарлар учун махсус, сўзларнинг бевосита асарда реаллашган маъносига асосланиб тузилган луғатлар тайёрланиши керак. «Ўткан кунлар»да ҳар бир саҳифа остида айрим тушунарсиз сўзларнинг изоҳи бериб борилган. Масалан, утта - у ерда; сипориш - топшириқ; мувофиқуттабъ - таъбга мос, муносиб; ашроф - эътиборли кишилар, улуғлар; мушовир - маслаҳатчи; мусоҳиб - ҳамсуҳбат каби. Ва бу фақат мазкур асардагина эмас бошқаларида ҳам шундай. Лекин адибнинг барча асарларининг тилига бағишланган махсус луғат тайёрланиши лозим. Ж.Лапасовнинг «Бадиий матн ва лисоний таҳлил» деб номланган қўлланмасида муайян бир бадиий матннинг луғатини тузиш бўйича намуналар ҳамда луғат устида ишлаш бўйича муҳим кўрсатмалар берилган. Олим тўғри таъкидлаганидек: «Бадиий матннинг лисоний таҳлилини турли-туман луғатларсиз тасаввур қилиш қийин. Луғат устида ишлаш ўқувчи ва талабаларнинг сўз бойлигини, оғзаки ва ёзма нутқини ўстиришнинг энг муҳим омилларидан бири бўлиб ҳисобланади ва шу луғат ёрдамида нафақат сўзларнинг туб маъносини, балки кўчма маънолари, ҳар бир сўзнинг қайси тил унсури эканлиги, этимологияси (сўзнинг келиб чиқиш тарихи ва тадрижий ривожи), таркиби, баъзан эса грамматик шакли билан яқиндан танишилади.»

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish