Тарбиячи: Болажонлар, агар мен «хона бўйлаб юринг» десам, юрасизлар, «1 дан 20 гача тўгри сафланинг» десам, 1 дан 20 гача тўғри сафланасизлар ва ҳар бирингиз ўз рақамингизни айтасиз. «Рақсга тушинг» десам рақс ҳаракатларини бажарасизлар, «20 дан 1 гача тескари саноқ тартибида туринг» десам, 20 дан 1 гача тескари саноқ тартибида турасизлар ва ҳар бир киши ўз рақамини айтади. «Кимдаги сон 5 дан катта сон бўлса доирага киринг?» десам тожида 5 сонидан катта сон ёзилган болалар дойра ичига кириб оладилар. «18 дан кичик сонлар бешбурчакга кириб олинг» десам, тожида 1 дан 18 гача бўлган сонлар бешбурчакнинг ичига кириб оладилар
Тарбиячи ўйин давомида янги шартларни қўшиши мумкин. Ўйин боляпяпнинг қизиқишига қараб давом этади.
Билимларни мустаҳкамлаш ва аниклаш учун саволлар:
Биз бугун қайси ўйинларни ўйнадик?
1 дан 10 гача санаб беринг.
1 дан 20 гача санаб беринг.
10 дан 1 гача тескари санай оласизми?
20 дан 1 гача тескари санай оласизми?
Машғулот якунида болаларни рағбатлантириш.
Май ой мавзуси: Буюмлар , анжомлар ва асбоблар.
Хафта мавзус: Мебелл, Миллий хунармандчилик.
Майнинг 2- хафтаси
Фаолият тури: Элементар математик 67
Мавзу: Махсус шакллар тўпламидан фойдаланиб, намунадаги нарсаларни ҳосил
қилишга ўргатиш
Мақсад:
Болаларга махсус геометрик шакллар тўпламидан намунадаги нарсаларни ясашни ўргатиш.
Кутилаётган натижа:
Болалар махсус геометрик шакллар тўпламидан намунадаги нарсаларни ясашни ўрганиб оладилар.
Болалар да мустақил ҳолда ижодкорлик билан нарсалар ясашга қизиқиш уйғонади. Керакли жиҳозлар:
Оқ қоғоз (бўйи 20 см, эни 30 см), елим (ҳар бир болага).
-топшириқ учун ҳар бир болага 1 та учбурчак, 8 та дойра, 4 та катта ва 1 та кичик тўғри тўртбурчак, 3 та кичик ромб, 2 та квадрат шакли топшириқ учун 21 та тўғри тўртбурчак шакллари ва оқ қоғоз топшириқ учун турли геометрик шакллар тўплами, оқ қоғоз
Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар, биз сизлар би геометрик шакллардан ҳар хил нарсаларни олдин ҳам ясаганмиз. Бугун янада қизиқарли нарсалар ясашни ўрганамиз. Бир рақами ёзилган конвертларни олинг, бу конветрларда поезд ясаш учун турли геометрик шакллар бор. Қани, болажонлар, ким айтади нечта тўғри тўртбурчак бор экан? Нечта учбурчак ва дойра бор экан? Нечта ромб ва квадрат бор экан?
Болажонлар, ҳозир сиз билан поездни тасвирга қараб ясаймиз. (Тарбиячи поезд тасвирини ҳаммага кўринадиган жойга илиб қўяди). Қани болажонлар, ишга киришдик.
90
Поезд шаклини ясаш қийин эмасми? Шаклларни худди тасвирдагидай қўйиб олинг. Худди тасвирдагидай бўлиши керак, чунки тасвирда ва сизларда бир хил геометрик шакллар, уларнинг ўлчами ҳам бир хил.
Тарбиячи болалар ишини кузатади, топшириқни бажаришга қийналганларга маслаҳатлар беради ва ёрдамлашади.
Поездларингиз жуда чиройли чиқди, баракалла, болалар.
2-топшириқ.
Энди болажонлар, 2 рақами ёзилган конвертни олинг. Бу конвертда нима бор экан? Тўғри болажонлар, 2 рақами ёзилган конвертда турли ўлчамдаги тўғри тўртбурчаклар бор.
Болажонлар, келинглар, фақат тўғри тўртбурчаклардан фойдаланиб робот ясаймиз. Бунинг учун бизга жуда кўп тўғри тўртбурчаклар керак бўлади. Олдин тасвирни яхшилаб кўриб чиқамиз, сўнг худди тасвирдагидай қилиб ясаймиз. (Тарбиячи робот тасвирини ҳаммага кўринадиган жойга илиб қўяди).
91
Тарбиячи болалар ишини кузатади, топшириқни бажаришга қийналганларга маслаҳатлар беради ва ёрдамлашади.
Болажонлар роботни ясаш қийин эмасми?
Баракалла, болажонлар, роботни жуда тўғри ясадингиз.
топшириқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |