Фаолият тури: Элементар математик 50
Мавзу: Соат ва унинг ишлатилиши билан Таништиришни давом эттириш Мақсад:
Соат неча бўлганини аниқлашни ўргатиш.
Кутилаётган натижалар:
Соат неча бўлганини аниқлашни ўрганиб оладилар Керакли жиҳозлар:
Соат
Олдинги машғулотда болалар ясаган соатлар Арқон ёки ип, бўр
64
Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар, биз аввалги машғулотларимизда соат билан бироз танишган эдик. Соат нима учун керак? Соатда қайси рақамлар ёзилган? Биз соат неча бўлганини қандай биламиз? (Болалар тушунчаси аниқланади).
Болалар сизларга Лолахон исмли қизчанинг қандай қилиб соат неча бўлганлигини аниқлашни билиб олганини ҳикоя қилиб берайми?
Лолахон бувисиникига 10 кунга меҳмонга борибди. Бувиси Лолахоннинг келганига жуда хурсанд бўлибди. Лолахон бувисининг қўшниси Раъно исмли қиз билан танишиб олибди.
Бир куни бувиси:-Лолахон, соатга қарачи, неччи бўлди экан?, дебди. Лолахон соатни билмас экан, лекин ўртогининг олдида уялиб «соатни билмайман», дея олмабди. -Ҳозир соатга қараб чиқаман, дебди ва уйга кирибди, қайтиб чиқибдида, «Соат 10 бўлибди», деб ёлгон гапирибди. Лекин ўша вақтда соат 12 бўлган экан. Бувиси соат 12 да қўшнисиникига меҳмонга чиқиши керак эканда, «Ҳа, ҳали вақт бор экан», деб бувиси ишини қилиб юраверибди. Лекин бироздан кейин бувисини қўшниси чақириб чиқибди, «ҳамма меҳмонлар келди сизни кутяпмиз», дебди. Бувиси, «соат энди 10 бўлди, меҳмонлар 12 да келади деган эдингизку», дея ҳайрон бўлибди. Қўшниси, «соат 12 дан ошиб кетди, тезроқ чиқа қолинг», деб чиқиб кетибди. Лолахон бувисининг ва ўртогининг олдида жуда уялибди, лекин улар Лолахонни уялтиришмабди.
Эртасига Раъно катта, ишлатилмаётган бузуқ соатни кўтариб Лолахоннинг олдига чиқибди ва «кел мактаб-мактаб ўйнаймиз, қўгирчоқларингни олиб чиқ», дебди.
-Иккаламиз ўқитувчи бўламиз, қўгирчоқларимиз ўқувчилар бўлади. Мен ўқувчиларимга соатни неча бўлганини қандай билишни ўргатаман, сен мени кузатиб тур, кейин сен даре ўтасан дебди ва дарсни бошлабди.
У соатни қўғирчоқлар кўриши қулай бўлган жойга қўйибди ва дарении бошлабди.
-Азиз, ўқувчилар бу соат бўлади. Ундан вақтни билиш учун фойдаланамиз. Соатдаги
дан 12 гача бўлган рақамларни кўряпсизларми?* Соатнинг ўртасидаги кўрсаткичлари, уларнинг бири узун, бири калта, агар мана шу калта кўрсаткич 1 рақамини, узуни 12 ни кўрсатиб турган бўлса, соат 1 бўлган бўлади. Агар калта кўрсаткич 2 рақамини, узуни 12 ни кўрсатиб турган бўлса, соат 2 бўлган бўлади. Мана шу калта кўрсаткич 3 рақамини, узуни 12 ни кўрсатиб турган бўлса, соат 3 бўлган бўлади. Агар калта кўрсаткич 1 ва 2 рақамининг ўртасини, узуни 6 ни кўрсатиб турган бўлса, соат 1 ярим бўлган бўлади.
Кейин Раъно Лолахонга, кел энди мен ҳозир тушунтирганларимни сен яна бир марта қўгирчоқларга тушунтириб бер, дебди. Лолахон Раънонинг гапларини қўгирчоқларга қайта гапириб берибди ва хурсанд бўлиб кетибди, чунки / соат неча бўлганини аниқлашни анча ўрганиб олибдида. Лолахон ҳар куни Раъно билан қўгирчоқларига даре ўтиб соатни яхшилаб ўрганиб олибди, ҳар куни соатга қараб «Бувижон соат 1 ёки 3 бўлди», деб айтиб турар экан.
Болалар сизлар ҳам соат неча бўлганини аниқлашни ўрганиб олдингизми? Келинг ўзингизни бир синаб кўрингчи.
Болалар учун амалий иш.
Do'stlaringiz bilan baham: |