Махсус транспорт воситалар тизимида инновацион интеллектуал ёндашув


Интелектуал транспорт саноатининг хусусиятлари



Download 0,68 Mb.
bet3/4
Sana20.07.2022
Hajmi0,68 Mb.
#830894
1   2   3   4
Bog'liq
S.E. Gayibnazarov standartga mos

Интелектуал транспорт саноатининг хусусиятлари:
Ақлли махсус транспорт сектори иккита хусусиятга эга: улардан бири транспорт маълумотларини кенг қўллаш ва хизмат кўрсатишга қаратилган, иккинчиси эса мавжуд транспорт воситаларининг фаолият самарадорлигини оширишдир.
Ақлли махсус транспорт – бу транспорт учун замонавий электрон ахборот технологиялари асосида хизмат кўрсатиш тизимидир. Маълумотларнинг тўпланиши, қайта ишлаши, чиқарилиши, алмашинуви, таҳлил қилиш, турли хил хизматларни тақдим этиш орқали транспорт иштирокчилари учун асосий йўналиш сифатида бугунги кунда “Интеллектуал транспорт” саноати деб бутун дунё эътироф этмоқда.
Ақлли махсус транспорт сектори барча транспорт бошқарув тизимига самарали интегратсиялашган замонавий алоқа технологиялари, бошқарув технологиялари ва компютер технологияларини реал вақт режимида кенг кўламли, кўп қиррали эканлиги билан аҳамиятлидир.
Умумий техник тизим билан таққослаганда, “Интеллигент Транспортацион Индустрй” – ақлли транспорт соҳасини қуришнинг умумий талаблари қатъий. Бу бутунлик қуйидагича ифодаланади:
1) Тармоқлараро хусусиятлар. Ақлли махсус транспорт инфратузилмасини барпо этиш кўплаб соҳаларни қамраб олади ва кенг қамровли ижтимоий иштирок этувчи мураккаб кенг кўламли тизим муҳандислигини ҳосил қилади.
2) Техник характеристикалари. Маълумоиларни транспорт сектори синтез қилади. Транспорт муҳандислиги, ахборот муҳандислиги, назорат муҳандислиги, алоқа технологиялари, компютер технологиялари каби кўплаб илмий соҳанинг натижаларида намоён бўлади.
3) Ҳукумат, корхоналар, илмий-тадқиқот институтлари, коллеж ва университетлар биргаликда иштирок этишлари, тегишли ўринларни жойлаштириш ва вазифаларни тақсимлаш тизимни самарали жойлаштиришнинг муҳим шарти ҳисобланади.
4) Интеллектуал транспорт сектори асосан мобил алоқа, кенг полосали тармоқ, RFID (radio frequency identification – радио частотасини аниқлаш), сенсорлар, замонавий ҳисоблаш ва бошқа янги авлод ахборот технологиялари, Интеллектуал Транспорт Саноатининг аҳолининг амалий эҳтиёжлари, ишонч даражаси такомиллаштирилиши [4].
Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, мамлакатимиздаги соҳа тармоқларини интегратсия қилишда синергетика атамаси қўлланилмоқда. Синергия – бу фойдали ўзаро ҳамкорлик, унинг самараси ҳар бир инсон якка ҳолда қилган ҳаракатлари йиғиндисини олиб қараганимизда янада кўпроқ ҳисобланади. “Синергия” сўзи грек тилидан таржима қилинганида айнан “ҳамкорлик, ўзаро муносабат” маъноларини билдиради.
Синергия – кўп қисмлардан иборат мураккаб тизимнинг қисмлари ўртасида ўзаро мувофиқ равишда керакли жараённи ташкил этиш имконини очади (1-расм). Махсус транспорт воситалар турли йўл шароитларида ҳаракат хавфсизлигини ташкил этиш жараёнини хавфсиз ва самарали ташкил этиш учун унга таъллуқли жуда кўп ва турли омиллар ичидан хал қилувчи аҳамиятга эга бўлган тартиб прараметрини аниқлаш имконини беради.
ХХ аср охирида Герман Хакен (Германия, Штутгарт) мураккаб тузилмаларда юз берувчи ўз-ўзини ташкиллаштириш жараёнларини ўрганувчи фанни “Синергетика” деб атади ва унга асос солди.
Ўз-ўзини ташкиллаштириш жараёни – биз ўрганаётган турли йўл шароитида хавфсиз ҳаракатни ташкил этиш ва шунга ўхшаш бошқа вазифаларни бажариш учун зарур меъёрлар турғунлигига эришиш зарур. Ушбу турғунликни сақлаш учун тизим динамик ҳолатда бўлиши ва ташқи муҳитга нисбатан очиқ бўлиши талаб қилинади.
Интеллектуал транспорт тизимларини мамлакатимиз йўлларида қўллаш учун қуйидаги алоқа тармоғи бўлиши кераклиги ва унда 4 та секторлар: мобил, транспорт воситаси, марказий бошқарув тизими ва йўл ёқаларидаги инфратузилмаларни яратилиши билан ушбу тизим амалга оширилади (1-расм).


1-расм. Интеллектуал транспорт тизимларинининг синергетик секторлари.
Автомобиль инфратузилмасининг синергиясини баҳолашда автотранспорт воситаларининг сифати жиҳатидан хавфсизлик яхшиланиши ва турли йўл шароитларда ҳаракат хавфсизлигининг такомиллашиши назарда тутилади. Такомиллашиб келаётган интеллектуал транспорт тизимларининг синергияси таъминланишида транспорт воситаси билан кўп функциали тизимнинг симсиз алоқа орқали эришилмоқда. Автотранспорт воситаларининг бир-бири билан маълумотлар алмашиниши учун 15-20 йил вақт сарфланди. Интелектуал транспорт тизимлари бу ўз-ўзидан яратилиб қолинмайди. Чунки, бу тизимни мамлакат бўйлаб амалга ошириш учун фақат битта транспорт воситаларини ривожлантириш яъни такомиллаштириш билан масала хал этилмайди. Бунинг учун шаҳарларнинг, вилоятларнинг бир сўз билан айтганда ҳудудларнинг инфраструктурасини такомиллаштириш керак.



2-расм. Махсус автотранспорт воситасининг ахборот алмашиш технологияси
V2V: Vehicle – to – Vehicle (Махсус транспорт воситаси билан автомобиль);
V2P: Vehicle – to – Pederstrain (Махсус транспорт воситаси билан пиёда);
V2I: Vehicle – to – Infrastucture (Махсус транспорт воситаси билан инфраструктура);
V2N: Vehicle – to – Network (Махсус транспорт воситаси билан сервер) .
Интелектруал махсус транспорт воситалари тизимларида асосан “network” тизимида ишлаб, барча объектлар билан симсиз алоқа алмашадиган даражада электронлаштирилиши керак бўлади. Ушбу жараёнда автотранспорт тизимларининг 4 та объектлар билан синергиясини амалга оширишни таклиф қиламиз. Бизнинг мамлакатимизда етарли шарт-шароитлар борлигини инобатга оладиган бўлсак, бу ўзаро ҳамкорлик автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминланишида ушбу тизим келажакда кенг тадбиқ этилишини кузатишимиз мумкин (2-расм).
Хулоса
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки ҳозирги кунда дунёда содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисаларини камайтириш долзарб муаммолардан бири саналади. Чунки ҳар йили йўллардаги бахтсиз ҳодисалар туфайли 20-50 миллион киши жароҳатланади, ўрта ҳисобда 1,2 млн киши вафот этади [5]. Бу эса умумий ўлим сабабчилари орасида йўл-транспорт ҳодисалари кучли бешликка кириб борди. Йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш чораларини ишлаб чиқишда транспорт воситалрига иннавоцион тизимларни жорий этиш катта натижалар бериши жахон амалиётида кенг жорий этилган ва кутилган натижаларга эришилган. Бизнинг мақсадимиз ҳам юртимизда содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисаларни сонини ва бундай бахтсиз ҳодисалар оқибатида инсонланинг ўлими ва жароҳатланишини камайтириш қаратилган тизимларни жорий этиш орқали кутилган яхши натижаларга эришилади.

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish