1-§. УГЛЕРОДЛИ ПЎЛАТЛАРНИНГ КЛАССИФИКАЦИЯСИ
Углеродли пўлатлар ишлатилиш жойига кура, иккита асосий группага —конс-трукцион пўлатлар группаси .билан асбобсозлик пўлатлар группасига булинади.
Конструкцион пўлатлар таркибида 0,02 дан 0,6% гача углерод булади. Ҳозирги вақтда конструкцион пўлат сифатида таркибида 0,8%углерод булган шулат ҳам ишлатилмоқда. Конструкцион пўлатлар халқхужалигининг хилма-хил сохаларида кенг куламда ишлатилади. Бундайпўлатлар машина ва агрегат деталлари, қурилиш конструкцйялари, темир йул транспорта, восйталари, рельс, труба, сим ва бошқа буюмлар ишлаб чиқариш учун асосий материалдир. Углеродли конструкцион пўлатларга жуда кўп марка пўлатлар— қозон пўлати, утхона пўлати, кўприк пўлати, қўрилиш пўлати, рельс пўлати ва бошқакупгина марка пўлатлар киради. Углеродли конструкцион пўлатларнинг ҳаммасига нисбатан қуйиладиган умумий талаблар мустаҳкамлик билан пластиклик, шунингдек, яхши технологик хоссаларга эга булишдир. Шу билан бирга, ҳар қайси марка пулатга нисбатан ҳам маълум талаблар қуйилади, бу талаблар ишлаб чиқариш технологиясига ва тайёрланган буюмнинг ишлаш шароитига боглиқ бўлади. Шунга кура,углеродли конструкцион пўлатлар сифати одатдагича булган пўлатларбилан сифатли.
Асбобсозлик Пўлатларига таркибидаги углерод миқдори 0,7 дан1,7% гача булган пўлатларкиради.-Углеродли асбобсозлик пўлатлариганисбатанқўйилади-ган талаблар шу пўлатлардан тайёрланадиганасбобларнинг вазифасига борлиқдир.
Бу бобда сифати одатдагича булгай, яъни термик лшлов берилмайишлатиладиганпўлатларнинг хоссаларинигина куриб чиқамиз. Термикишланадиган юқори сифатли ва асбобсозлик пўлатлари легирланганпўлатлар бобида кўриб чиқилади.
2- §. ПЎЛАТНИНГ ХОССАЛАРИГА УГЛЕРОДНИНГ ТАЪСИРИ
Пўлат таркибидаги углерод миқдори ортиб бориши билан пўлаттузилишининг (структурасининг) ўзгаришини юқорида кўриб утдик. Пўлатнинг структураси узгарар экан унинг хоссалари ҳам узгаради.
Пўлатнинг механик хоссаларига углерод миқдорининг қандай таъсирэтиши 123- расмда курсатилган. Бу расмдакелтирилган механик хоссалар қиздириб туриб прокатка қилинган пўлатларгаоиддир. Пўлатдаги қушимчалар миқдорига вапрокатка қилингандан кёййн совишшароитига қараб, бу хоссалар 10% атрофида узгариши мумкин.
123- расм. Пўлат таркибидаги углерод миқдорининг пўлатмеханик хоссаларига таъсири.
123- расмдаги эгри чизиқлардан кўриниб турибдики,таркибидаги углерод
миқдори ортгансари пўлатнинг қаттиқлигива узилишдаги мустахкамлик чегараси ортиб,зарбий қовушоқлиги, нисбий узайиши ва нисбийторайиши пасаяди. Юқорида айтиб утилганидек,пўлатда углерод, миқдориортган сари унинг структурасида ҳам ўзгаришсодир булади. Масалан,таркибида ;0,0 2% гача углерод булган пулат феррит билан озроқ миқдоручламчи цементитдан таркибида0,02 дан 0,8 % гачауглерод булган пулат феррит билан перлитдан.таркибида 0,8 % углерод бўлган пулат эса нуқул перлитдан иборатдир.Пўлатдаги углерод миқдори 0 ,8% дан ортса, пулат структурасида иккиламчицементит ҳам ҳосил булади. Демак, углерод миқдори ортган сарицементит миқдори, купая бориб, феррит миқдори камаяди. Цементитқаттиқ ва мурт, феррит эса юмшоқ ва пластикдир. Углерод миқдоринингортиши билан пулат қаттиқлигининг ортиб, пластиклигининг пасайишига сабаб ана шу.
Пулатнинг физик хоссалари ҳам углерод миқдорига қараб узгаради. Масалан, углерод миқдорининг ортиши билан пулатнинг магниткиритувчанлиги пасайиб, электр қаршилиги ва коэрцитив кучи ортибборади.
Do'stlaringiz bilan baham: |