I қотишмани олайлик. Бу котишма учун совитиш тезлиги ортиши билан ортиқча фаза (кремнийнинг иккиламчи кристаллари) анча паст температурада, масалан а' нуқтага турри келадиган . температурада ажралиб чиқа бошлайди (холбуки, мувозанатли холатда бундай фаза а нуқтада ажралиб чиқа бошлайди). Натижада ортиқча фазанинг ажралиб чиққан кристаллари анча майда ва уларнинг мицдори анча кам бўлади.
Дархақиқат, мувозанат' хоолатида кристалланишда уй температурасида иккиламчи кристалларнинг нисбий Миқдори / қотишма учун KF кесма билан аниқланса, ўта совиш шароитида кристалланишда иккиламчи кристалларнингнисбий миқдори KF' кесма билан ифодаланади. Бунда қаттиқ фазанинг (қаттиқ эритманинг) таркиби F( нуқтадан топилади. Бу нуқта F нуқтадан унгда ётганлиги учун қаттиқ эритма ўта туйинган бўлади.
Агар системанинг срвиши тезлатилганда иккиламчи кристалланишнинг бошланиш чизиғи F"Q билан ифодаланса, / қотишмада иккиламчи кристалланиш рўй бермайди. Агар иккиламчи кристалланишнинг бошланиш чизиғи F"'D билан ифодаланса, шу системанинг хар хандай қотишмаси айни шароитда уй температурасигача ўта 'Совийди ва қаттиқ эритма парчаланмайди. Шундай қилиб, совитиш тезлигини ўзгартириш йўли. билан қаттиқ эритманинг парчаланиш даражасини хам ўзгартириш мумкин. Ўта тўйинган бундай қаттиқ эритмалар беқарор бўлади. Агар ўта совиган қаттиқ эритма атомларининг иссиқдан харакатчанлиги етарли бўлмаса, эритманинг ўта тўйинганлик . холати узоқ вақт
сақланиб туриши мумкин. Агар ўта совиган қаттиқ эритма атомларнинг иссиқдан харакатчанлиги етарли даражада бўлса, ўта' тўйинган қаттиқ эритма вақт ўтиши билан секин-аста-парчаланиб, ундан ортиқча фаза ажралиб чиқади. Температура кўтарилганда бу процесс тезлашади, чунки атомларнинг харакатчанлиги ортади.
10-§. БИНАР СИСТЕМАЛАРНИНГ ХОЛАТ ДИАГРАММАЛАРИ БИЛАН ХОССАЛАРИ ОРАСИДАГИ БОРЛАНИШ (КУРНАКОВ ҚОНУНИ)
Қотишмаларнинг хоссалари билан Холат диаграммаларининг тури орасидаги богланишга оид таълимотга рус олими Н. С. Курнаков асос солган эди. Бу таълимотни академик А. А. Бочвар янада рйвожлантирди. Н. С. Курнаков холат диаграммасининг тури 'билан қотишмаларнинг баъзи физикавий ва механик хоссалари орасида боғланиш борли-
гини жахонда биринчи бўлиб аниқлади. А. А. Бочвар ва унинг шогирдлари холат диаграммасининг тури билан қотишмаларнинг технологик хоссалари орасидаги боғланишни биринчи бўлиб кўрсатдилар.
Холат диаграммасидан фойдаланиб, температура Ўзгарганда система қотишмаларида содир буладиган Ўзгаришларни, хосил бўладиган фазалар ва таркибий қисмларни аниқлаш мумкин.
Маълумки, икки компонентли система холат диаграммасининг тури иккала компонентнинг қандай фазалар хосил қилишига боғлиқдир. Қотишманинг хоссалари хам система компонентларининг қандай бирикмалар ёки қандай фазалар хосил қилишига боглиқ бўлади. Шу сабабли, холат диаграмасининг тури билан қотишманинг хоссалари орасида муайян боғланиш бўлиши керак
93- расмда қотишмалар хоссаларининг шу қотишмалар холат диаграммасининг тўғрига қараб. кандай ўзгариши таркиб— хосса диаграммалари тарзида тасвирланган.
93- расм. Бинар системаларнинг холат диаграммалари
билан хоссалари орасидаги борланиш (Н. С. Курнаков).
Механик аралашмалар хосил қиладиган системаларда (биринчи тип холат диаграммаси) қотишмаларнинг хоссалари, масалан, қаттиқлиги ва бошца хоссалари тўғри чизиқ қонуни асосида (аддитив равишда) узгаради (93- расм, а). Демак, механик аралашмалар хосил қиладиган қотишмалар хоссаларининг қийматлари тоза компонентларнинг хоссалари оралиғида булади.
Қаттиқ холатда бир-бирида исталганча эрийдиган икки компонентдан иборат системанинг (иккинчи тип холат диаграммаси) хоссалари эгри чизиқ қонуни асосида ўзгаради (93- расм, б). Биринчи компонента иккинчи компонентдан озроқ қушилгандаёқи қотишманинг қаттиқлиги, пухталиги, қаршилиги ва коэрцитив кучи ортиб, электр ўтказувчанлиги ва магнит киритувчанлиги пасаяди. Қаттиқ эритма икки ёки ундан ортиқ фазага ажралса, қотишманинг электр утказувчанлиги ортади. Бу хол Курнаков цонуни деб
аталади.
Компонентлари қаттиқ холатда бир-бирида маълум чегарагача эрийдиган икки компонентли система (учинчи тип холат диаграммаси) қотишмаларининг хоссалари қаттиқ эритмалар сохасида эгри чизиқ қонуни асосида, механик аралашмалар сохасида эса тўғри чизиқ қонуни асосида узгаради (93- расм, в). Тўғри чизиқнинг а ва b нуқталари механик аралашма хосил қилувчи туйинган қаттиқ эритмалар тоза фазаларининг хоссаларини курсатади.
Компонентлари химиявий бирикмалар хосил қиладиган икки компонентли системада барқарор химиявий бирикма хосил булиш нуқтаси да (сингуляр нуқтада) қотишманинг қаттиқлиги, электр қаршилиги ва коэрцитив кучи тез ортиб, электр Ўтказувчанлиги ва магнит киритувчанлиги пасаяди (93-расм, г). Таркиб — хосса диаграммасида айни химиявий бирикма таркибий қисмларининг стехиометрик нисбатини хам топиш мумкин, бунинг учун сингуляр нуқтанинг қандай концентрацияга тўғри келишини билиш лозим.
Қотишма хоссаларининг концентрацияга қараб узгаришини аниқ ўрганиш, яъни таркиб— хосса диаграммасини тузиш холат диаграммалари тузиш ва уларни урганишда қўшимча мухим материалдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |