Лаборатория иши №:29 Rave Report компоненталар палитраси ёрдамида хисобот яратиш.
Ишнинг мақсади: Fast Report ва Rave Report компоненталар палитраси ёрдамида хисобот яратиш.
Керакли жихоз ва воситалар:компьютер, проектор
Назарий маълумот Маълумотлар омбори ёрдамида ишлайдиган дастурларнинг барчасида ҳисобот бериш имконияти мавжуд бўлади. Ҳисобот олишнинг турлари кўп бўлиб, уларга қуйидагаларни келтириш мумкин:
– QReport компоненталар палитраси (C++ Builder 6 учун);
– FastReport компоненталари (барча C++ Builder версиялари учун);
– RaveReport компоненталари (барча C++ Builder версиялари учун);
– Microsoft Excel дастурига юклаш.
Юқорида келтирилган ҳисобот шакллари компоненталар, махсус дастурлар ёки буйруқлар ёрдамида олинади. QReport компоненталар палитраси ёрдамида олинадиган ҳисоботлар асосан ўрнатилган компоненталар ёрдамида яратилади. Бу компонента C++ Builder 6 дастурида тайёр ўрнатилган бўлиб, бу компоненталар тўпламидан ихтиёрий марта фойдаланиш мумкин.
Амалий қисм: FastReport компоненталари C++Builder барча версиялари учун ишлаб чиқилган. C++ Builder 6 учун бу компоненталар тўпламини қўшимча ўрнатиш керак бўлди. RAD Studio XE2 тўпламида бу комопенталар тўплами тайёр ўрнатилган. Маълумотлар базасидаги ёзувларнинг ҳисоботини олиш учун бу компоненталар тўпламида фойдаланишни кўриб чиқайлик:
38.1–расмда келтирилган ойнадаги frxReport1 ва frxDBDataset1 компоненталарни бир – бирига улади, яъни frxReport1 компонентасининг DataSet ҳусусиятига frxDBDataset1ни ёзилади. frxDBDataset1 компонента маълумотлар базаси билан ишлаш имконини берадиган ADOTable1 ёки DataSource1 компоненталаридан бирига уланади. Агар frxDBDataset1 компонентасига ADOTable1 компонентасини улаш керак бўлса, у ҳолда frxDBDataset1 компонентасининг DataSet ҳусусияти ёрдамида уланади. Агар frxDBDataset1 компонентасига DataSource1 компонентасини улаш керак бўлса, у ҳолда frxDBDataset1 компонентасининг DataSource ҳусусияти ёрдамида уланади. Уланиш амалга оширилганидан сўнг frxDBDataset1 компонентасининг устида сичқончанинг ўнг тугмаси чертилади, ҳосил бўлган контекс менюдан Edit Fields Aliases… банди танланади шунда 38.2–расмдаги ойна ҳосил бўлади. Бу ойнада ҳисобот яратиш учун керак бўлган майдонлар номлари ва ҳисоботга маълумотлар базасини жўнатишдаги номи кўрсатилади. Маълумотлар базасини ҳисоботга жўнатишда киритиладиган ном Dataset alias майдонига киритилади. Ҳисоботга жўнатилаётган майдонларнинг номларига фойдаланувчи томонидан ўчириб қўйиш ёки ҳисоботга жўнатилмаслигини таъминлаш мумкин. Бу ўзгартиришлар ойнадаги жадвал кўринишда келтирилган қисмида амалга оширилади.