Кўрсатиб ўтилган оқимлардан келиб чиқсак, энг қулай инвестиция муҳити бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда мавжуд, зеро бу давлатларда “Халқаро инвестициялар учун тамоиллар” (1972 йилда Халқаро савдо палатаси томонидан тасдиқланган) ва “Капитал ҳаракатини эркинлаштириш модели ” (иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти томонидан 1961 йилда қабул қилинган) каби асосий меъёрий ҳужжатларга амал қилинади. Айни пайтда кўпгина ривожланаётган ва ўтиш даври иқтисодиёти мамлакатларда миллий ишлаб чиқарувчиларни ички бозорда ҳимоялаш мақсадида хорижий капитал қуйилмалари йўлига тўсиқлар қўйилган ва чеклашлар сақланиб қолган. Масалан, маҳаллий корхоналарда хорижий мулкка лимит ўрнатилади, фойдани олиб чиқиб келиш қаттиқ назорат остига олинадт; валюта оператциялари тартибга солинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |