Иш д а ф т а р и факултет Курс гуруҳ


-мавзу:. Aлифатик аминокислоталар таҳлили. Глютамин кислота, метионин, глицин



Download 3,01 Mb.
bet38/58
Sana28.04.2022
Hajmi3,01 Mb.
#587426
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   58
Bog'liq
farmatsevtik kimyo ish daftari (2)

13-мавзу:. Aлифатик аминокислоталар таҳлили. Глютамин кислота, метионин, глицин
АЦИКЛИК АМИНОКИСЛОТАЛАР
ВА УЛАРНИНГ ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНАДИГАН
ПРЕПАРАТЛАРИ

Молекула тузилишида бир вақтнинг ўзида қарама-қарши хоссага эга бўлган асос хоссали амин ва кислота хоссали карбоксил гуруҳларини сақлаган органик бирикмалар аминокислоталар деб аталади. Шунинг учун ҳам аминокислоталар амфотер хоссага эга бўлиб, улар ҳам кислота, ҳам асос хоссаларини намоён қилади.


Аминокислоталардаги амин гуруҳларининг карбоксил гуруҳига нисбатан тутган ўрнига (ҳолатига) қараб, улар α, β, ва ҳоказо аминокислоталарга бўлинади.
осаминопропион

α- аминопропан кислота β-аминопропан кислота -аминомой кислота

Ўсимлик ва ҳайвон оқсилларининг таркибига кирувчи барча аминокислоталар α-аминокислоталардан иборат бўлиб, улар L-изомерларида бўлади. Моноаминокарбон кислоталар сувли эритмаларида улардаги карбоксил ва аминогуруҳларнинг ўзаро нейтралланиши натижасида ички тузлар ҳосил қилади. Бу ички туз молекуласи биполяр, яъни икки қарама-қарши зарядли ион ҳолида бўлади деб тушунилади.



Аминокислоталар ҳам карбон кислоталарига ўхшаш спиртлар билан мураккаб эфирлар, ҳосил қилади. Уларнинг оғир металл тузлари билан ҳосил қилган ички комплекс тузлари препаратларнинг чинлигини аниқлашда фойдаланилади. Масалан, аминокислоталар мис (II) сульфат таъсирида кўк рангли ички комплекс туз ҳосил қилади. Бунда мис фақат карбоксилдаги водород атоми ўрнига бирикибгина қолмай, балки кислотадаги азот атоми билан ҳам боғланган бўлади. Мис ва азот атомлари ўртасидаги боғ, азотнинг эркин электронлар жуфти ҳисобига координацион боғдир. Буни (3-аминонропион кислотанинг мис билан бўлган тузи мисолида қуйидагича ифодалаш мумкин.

Аминокислоталарнинг барчаси ацетилцистеиндан ташқари уларга хос ва умумий реакция сифати нингидрин билан кўк-бинафша рангли бирикма ҳосил қилади.
Нингидрин реакциясини амалга ошириш учун аминокислоталарнинг сувдаги эритмасига нингидрин (I) эритмдси қўшиб иситилади. Бунда реакция натижасида аввал дикетоксигидринден (II), аммиак ва альдегид (икки асосли аминокислоталар, альдегидокислоталар) ҳосил бўлади. Кейинчалик ҳосил бўлган дикетоксигидринден, ; аммиак ва пингидриннинг реакцияга киришмай қолган қисми тезлик билан ўзаро реакцияга киришиб, кўк-бинафша рангли дикетогидринденкетогидринаминнинг аммонийли тузини (III) ҳосил қилади. Реакцияни глутамин кислота мисолида қуйидаги кимёвий тейглама бўйича ифодалаш 'мумкин:1

"чм3 ,

Бу реакция бўйича аминолоннинг чинлигини юпқа қатлам хроматография усулида аниқлаш тавсия қилинади. Бунинг учун аввал аминалонни «силуфол» пластинкасига хроматограммаси олинади, сўнгра эса унга 0,2% нингидриннинг сувдаги эритмасидан пуркаб, қизил-жигар рангли доғ ҳолида юзага чиқариб аниқланади.


Бу ерда шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, нингидрин реакцияси аминокиелоталарга хусусий реакция бўлмасдан, балки нингидрин бирламчи амин ҳосиллари, турли кислоталарнинг гидразидлари ва бошқа баъзи моддалар билан ҳам турли рангли бирикмалар ҳосил қилади.
Аминокислоталарнинг мис (II) сульфат билан тўқ кўк ёки кўк-бинафша рангли комплекс бирикмалар ҳосил қилишидан ҳам уларнинг чинлигини аниқлашда фойдаланилади. Масалан, глутамин кислотанинг натрий гидроксид таъсирида ҳосил килган натрийли тузи мис (II) сульфат билан тўқ-кўк рангли метиониннинг аммиак эритмасида эритиб олинган аммонийли тузи эса бинафша рангли чўкма ҳосил қилади. Аминокисло­таларнинг мис билан ҳосил қиладиган комплекс тузини қуйидаги умумий реакция билан ифодалаш мумкин.


Молекуласида меркапто (—SH) гуруҳ, сақламаган аминокислота ва калий роданид кукуни солинган пробиркани қиздирилганда водород сульфид ажралиб чиқади. Уни пробирка устига қўрғошин ацетат эритмаси билан ҳўлланган фильтр қоғози тутилганда қора доғ ҳолида қўрғошин сульфид ҳосил бўлишидан билинади. Реакцияни аминалон мисолида тахминан қуйидаги кимёвий тенгламалар бўйича ифодалаш мумкин
Юқорида келтирилган умумий реакциялардан ташқари, аминокислоталарнинг чинлигини аниқлашда яна бошқа реакциялардан ҳам фойдаланилади. Масалан, ε-аминокапрон кислотасининг чинлигини, уни бензосульфохлорид билан ўзаро бириктириб, 120—123°С ҳароратда суюқданиб кетувчи оқ чўкма ҳолида чўктириб аниқланади. Бунинг учун ирепаратларнинг эритмасига натрий гидроксид.ва бензосульфохлорид қўшиб, сув ҳаммомида иситилади. Сўнгра унга суюлтирилган хлорид кислотаси қўшилганда, оқ чўкма ҳолида N — бензольсульфон — ε-аминокапрон кислота чўкади.

ε- аминокапрон кислотага хос реакциялардан яна, унга хлорамин ва фенол таъсир эттириб иситилганда, кўк рангли бирикма ҳосил қилишидир. Бу реакцияни аминалон, глутамин кислота, метионин ва цистеинлар бермайди.
Давлат фармакопеяси бўйича глутамин кислотанинг чинлигини аниқлашда, унга резорцин ва концентрланган сульфат кислота қўшиб иситилганда яшил-қўнғир рангли модда пайдо бўлади. Кейинчалик уни совитиб, аммиак фитмаси қўшилганда яшил товланувчи қизил-бинафша рангга ўтади. Бу реакцияда аввал глутамин кислота дегидратацияланиб, пирролидон карбон кислотага ўтади. У эса ўз навбатида концентрланган сульфат кислота иштирокида резорцин билан конденсацияланиб, бўёқ модда ҳосил қилади.

Ушбу реакция бўйича глутамин кислота метиониндан фарқланади.
Метионин солинган пробиркага натрий ишқорининг 30% ли эритмасидан қўшиб, қуруқ қотишма ҳосил бўлгунга қадар қиздирилади. Бунда пробирка устига натрий нитршруссид эритмаси билан ҳўлланган фильтр қоғози тутилса, у реакция натижасида ажралиб чиқкан водород сульфид ва меркаптан ҳосилалари таъсиридан қизил-бинафша рангга бўялади. Кейинчалик пробиркадаги аралашмага сульфат кислота қўшганда водород сульфат ва меркаптаннинг ёқимсиз ҳиди сезилади.

Цистеин чинлигини аниқлашда унинг таркибидаги меркапто (—SH) гуруҳини метиониндаги олтингугуртни аниқлашга ўхшаш аввал ишқор билан қиздириб, сўнгра уни сульфат кислота билан ишланилса, ёқимсиз водород сульфид ҳиди келади,


Препаратдаги меркапто гуруҳини яна унинг темир (III) хлорид тузи билан тез учиб кетадиган беқарор кўк-бинафша рангли модда ҳосил қилиши орқали аниқлаш мумкин. Цистеинни ишқорий муҳитда натрий нитропруссид эритмаси таъсирида қизил-бинафша рангга бўялиши ҳам, препарат таркибидаги олтингугуртга нисбатан бўлган реакция ҳисобланади. Бу реакциядан ацетилцистеиннинг чинлигини аниқлашда ҳам фойдаланилади.
Ацетилцистеиндаги ацетат кислота қолдиғини аниқлашда, аввал уни сульфат кислота иштирокида калий дихромат билан қиздириб парчаланади. Сўнгра реакция натижасида ажралиб чиқкан сирка кислотани аниқлаш мақсадида унга 95% ли этил спирти қўшиб, аралашмани қиздириш давом эттирилади. Бунда этилацетат эфирининг ўзига хос ҳиди сезилади.

Ацетилцистеинни чинлигини унинг натрий нитрит эритмаси таъсирида қизил рангли бирикма ҳосил қилиши бўйича ҳам аниқланади.
Аминокислоталарнинг миқдорини аниқлаш учун бир капча усуллар тавсия қилинган. Масалан, улардан амииалон ва е-аминокапрон кислоталарини сувсиз муҳитда кислота-асос усули бўйича аниқлаш фармацевтик таҳлилда асосий усул сифатида кенг қўлланиб келмокда. Бу усул бўйича аминалон ва аминокапрон кислоталарининг сувсиз ацетат кислотада эритилган аниқ миқдорини кристаллик бинафша индикатори иштирокида перхлорат кислотанинг сувсиз ацетат кислотадаги 0,1 моль/л эритмаси билан суюқлик яшил рангга бўялгунга қадар титрланади. Реакцияни аминалон, мисолида қуйидагича ифодалаш мумкин.

Барча аминокислоталар миқдорини улардаги азот асосини Кьельдаль усули бўйича аниқлаш мумкин. Давлат фармакопеяси Кьельдаль усули бўйича метионин миқдорини аниқлашни тавсия қилади. Бунда маълум миқдордаги препаратни махсус колбада концентрланган сульфат кислота, мис (II) сульфат ва калий сульфат иштирокида қиздириб парчаланади. Сўнгра колбадаги реакция натижасида ҳосил бўлган аммоний сульфат натрий ишқорининг 30% ли эритмаси билан парчаланади ва ажралиб чиқкан аммиакни совутгич орқали сув буғлари билан бор кислота эритмаси солинган идишга ҳайдаб олинади. Аммиак тўла ҳайдалиб бўлгач, колбадаги суюқлик хлорид кислотанинг 0,1 моль/л эритмаси билан титрланади.

Давлат Фармакопеясида глутамин кислотанинг миқдорини аниқлашда иккинчи усул сифатида нейтраллаш усулини, метионинни эса ундаги олтингугурт асосида йодометрик усул бўйича аниқлашни тавсия қилади. Бунда аниқ тортиб олинган миқдордаги глутамин кислотанинг сувдаги эритмасини бромтимол индикатор иштирокида суюқлик яшил-ҳаво рангга ўттунга қадар, натрий ишқорининг 0,1 моль/л эритмаси билан титрланади.

Йодометрик усулда аниқлашда аниқ миқдордаги метиониннинг сувдаги эритмасига калийнииг бирламчи ва иккиламчи фосфат тузлари (КН2РО4; K2HPO4) ҳамда маълум ҳажмда йоднинг 0,1 моль/л эритмасини қўшиб, тегишли вақтгача қоронғи жойга қўйилади. Сўнгра йоднинг ортиқчаси натрий тиосульфатнинг 0,1 моль/л эритмаси билан титрланади. Бу усул метиониндаги олтингугуртни йод билан дисульфид бирикмасигача оксидлашга асосланган.
4

Цистеин ва ацетилнистеинларнинг миқдорини ҳам улардаги олтингугуртни оксидлаш асосида йодометрик усул бўйича аниқланади. Бунда цистеин ва ацетилцистеинларнинг сувли эритмаларида йоднинг 0,1 моль/л эритмаси билан бевосита титрланади. Улар ҳам метионинга ўхшаш йод билан оксидланиб, дисульфид бирикмаларига, жумладан цистеин, цистинга, ацетилцистеин эса ацетилцистинга ўтади.

Аминокислота қатор препаратлардан турли касалликларга даво қилишда кенг фойдаланилади.
Аминалонни асосан мия қон томирлари касаллиги (атеросклероз ва гипертония) ва бошқаларда 0,25 г дан ичирилади.
Аминокапрон кислота организмда фибринолизни тўхтатувчи хоссага эгалиги туфайли, уни хирургия ва турли патологик ҳолларда қон тўхтатувчи модда сифатида ишлатилади. Унинг натрий хлорид изотоник эритмасида тайёрланган 5% ли эритмаси венага юбориш учун флаконларда 100 мл дан чиқарилади. Глутамин кислота марказий нерв системаси касалликларида, чунончи, шизофрения, тутканоқ психоз депрессия ва бошқа рухий ҳамда асаб хасталикларида кунига 2—3 марта 1 г дан ичиш учун буюрилади.
Глутамин кислотанинг кальций ва магний тузлари ҳам асаб ва рухий касалликларда ишлатилади.
Метионин жигар касаллигига даво қилиш ва унинг олдини олишда, шунингдек Боткин хасталигида, жигар циррозида, хлороформ, бензол, маргимуш препаратлари ва бошқа моддалардан заҳарланганда, дизентерия (ва бошқа юкумли касалликлар) натижасида келиб чиқадиган жигар дистрофиясида кунига 3—4 марта 0,5—1,5 г дан ичиш учун тавсия қилинади. Препарат кукун ёки 0,25 г дан таблетка ҳолида чиқарилади. Цистеин кўз шох пардасида бўладиган моддалар алмашинувида иштирок этади, шунинг учун ҳам уни кўз касаллигида, жумладан катарактанинг турли кўринишларини даволашда 2% ли эритмаси ишлатилади.
Препарат 10 г дан қора ёки қўнғир идишларда чиқарилади.
Ацетил цистеинни нафас органлари касаллигида (ўткир ва сурункали бронхит, пневмония, бронхоэктазия ва бошқаларда) аэрозоль тариқасида ингаляция (нафас органлари орқали кунига 3—4 марта 5 мл дан 20% ли эритмаси) қилиш тавсия этилади.
Препарат кукун ва 20% ли эритма ҳолида ампулаларда 5 ва 10 мл дан чиқарилади.
Аминокислота қатор препаратлар оғзи яхши ёпилган идишларда, ёруғлик таъсиридан эҳтиётланган ҳолда сақланади. Аминокапрон кислота ва ацетилцистеин «Б» рўйхати бўйича сақланади.
Церебролизатнинг инъекция учун ишлатиладиган эритмаси таркибида 16 та аминокислоталар мавжуд бўлиб улар аспарагин кислотаси, трионин, серин, глутамин кислота, пролин, глицин, аланин, валин, метионин, изолейцин, лейцин, тирозин, фенилаланин, гистидин, лизин ва аргенинларнинг L изомерлари аралашмасидан иборат.
Препарат қорамол миясини териллитин ферменти билан ферментатив гидролизлаш орқали олинади.
Инъекцион эритма сариқ рангли ва ўзига хос ҳидга эга.
Церебролизат эритмасининг чинлиги аминокислоталарга хос бўлган нингидрин билан ишқорий шароитда кўк - бинафша рангли эритма ҳосил бўлиши орқали аниқланади.
Миқдорини аниқлашда умумий азот Кьельдал усули орқали, амин ҳолидаги азот потенциометрик титрлаш ёрдамида, эркин аминокислоталар эса юқори самарали суюқлик хроматографияси усули билан аинқланади.
Шунингдек, препарат таркибидаги пептидларнинг ҳам миқдори аниқланиб, бунда биурет реактиви билан ҳосил қилинган рангли эритманинг оптик зичлиги 540 нм тўлқин узунлигида ўлчанади. Стандарт намуна сифатида қорамол ёки инсон альбумини зардобидан фойдаланилади.
Иммунопрепарат сифатида қўлланилади.
Актовегин ҳам аминокислоталар ва пептидлар сақловчи мураккаб таркибли дори препарати бўлиб унинг концентрати тиниқ сариқ қўнғир рангли эритмадан иборат. Чинлигини аниқлашда аминокислоталарни анализаторида, пептидлар биурет реакцияси орқали, пешоб кислотасининг рибозиди эса юқори самарали суюқлик хроматографияси усули билан аниқланади.
Актовегин таркибидаги аминокислоталар: аспарагин кислота, оксипролин, трионин, серин, глутамин кислота, пролин, глицин, аланин, цитрулин, валин, цистин, метионин, лейцин, изолейцин, тирозин, фенилаланин, орнитин, лизин, гистидин, тирптофан, аргининлардан иборат. Регенерацияни стимулловчи таъсирга эга.
Метилметионинсульфоний хлориднинг чинлиги аммоний рейнекат билан пушти рангли чўкма ҳосил қилиш бўйича аниқланади.



Миқдори эса сувсиз шароитда кислота асосли татрлаш усули билан аинқланади.

Download 3,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish