Иш д а ф т а р и факултет Курс гуруҳ


-Лаборатория машғулоти:Тозаланган ва инъекция учун ишлатиладиган сув таҳлили



Download 3,01 Mb.
bet24/58
Sana28.04.2022
Hajmi3,01 Mb.
#587426
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   58
Bog'liq
farmatsevtik kimyo ish daftari (2)

9-Лаборатория машғулоти:Тозаланган ва инъекция учун ишлатиладиган сув таҳлили.

Ҳайдаб олинган сувни ҳам мутлақо тоза деб бўлмайди. У ўз таркибида жуда ҳам оз миқдорда бўлсада, ёт қўшилмаларни сақлаши мумкин. Улар ҳаводан чанг ҳолида, металлдан ясалган ҳайдагич аппаратдан металл иони ёки сувни ҳайдаш жараёнида унинг буғлари билан бирга қабул қилувчи идишга учувчан моддалар, газлар ҳолида ўтиб қолиши мумкин. Давлат фармакопеясида тозаланган сувнинг сифатини назорат қилишга катта аҳамият берилган. Сувнинг сифатига қўйилган талаблардан бири, ундаги муҳит юқорида кўрсатилган рН қиймати даражасида бўлиши керак яъни сувда ортиқча кислота ва ишқорий муҳит бўлмаслиги лозим. Уни Давлат фармакопеяси потенциометрик усулда аниқлашни тавсия қилади.


Фармакопея талаби бўйича тозаланган сувнинг таркибида

  • қайтарувчи хоссали моддалар,

  • Нитрит ва нитрат тузлари,

  • карбонат ангидриди бўлмаслиги керак.

Давлат фармакопеяси талабига кўра тозаланган сув таркибида ёт қўшилмалардан :

  • Аммиак

  • хлор,

  • сульфат,

  • оғир металл,

  • кальций ионлари бўлиши мумкин ( махсус тайёрланган эталон (стандарт) эритмалар)

Инъекция учун ишлатиладиган эритмаларни тайёрлашда ДФ талабига тўла жавоб берадиган махсус тайёрланган сув— Agua proinjectionibus ишлатилади. Уни дорихоналарда соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдикланган қўлланма асосида тайёрланади.
Тозаланган сувга нисбатан қўшимча равишда

Пироген моддалар сувнинг таркибига кириб қолган микроорганизмлар ва уларнинг парчаланиши натижасида келиб чиқадиган турли маҳсулотлардир.
Пироген моддалар сақлаган сувда тайёрланган эритмалар инъекцияда ишлатилса, киши организмининг ҳарорати кўтарилиши ва бошқа касалликлар келиб чиқиши мумкин. Сувда пироген моддаларнинг ҳаддан ташқари кўпайиб кетиши, ўлим ҳолларига ҳам сабаб бўлади.
Сувнинг пирогенлиги биологик усул бўйича қуёнларда текширилиб кўрилади.
Бу махсус тажриба учун ажратилган маълум вазндаги қуёнларнинг қулоқ венасига, ҳар бир кг тана оғирлигига нисбатан 10 мл текширилаётган сувда тайёрланган натрий хлориднинг 0,9 % ли изотоник эритмаси юборилади. Тажриба ўтказилаётган қуёнларнинг ҳарорати ҳар бир соатда, жами уч марта ўлчанганда ҳам, уларнинг тажрибагача бўлган бошланғич ҳароратига нисбатан 0,6°С дан ошмаслиги керак.
Тозаланган сув, оғзи беркитилган ва унинг таркибини ўзгартирмайдиган идишларда тўлалигича сақланади. Ҳар янги ҳайдаб олинган ва бир кун давомида сақланган сув албатта сифат назоратидан ўтказилиши шарт.
Инъекция учун тайёрланган сувни 5°С дан 10°С ёки 80°С дан 90°С ҳароратда, оғзи берк идишларда 24 соатгача сақлаш мумкин.
Европада дори воситаларини ишлаб чиқаришда фойдаланадиган сувнинг сифатига қўйилган талаблар Европа фармакопеясида (ЕФ) келтирилган. Унга кўра сув қуйидаги турларга бўлинади:

  • тозаланган сув;

  • юқори даражада тозаланган сув;

  • инъекция учун сув.





  • Тозаланган сув (Purified Water - PW) – стериллик ва апироганлик талаб этилмаган дори воситалари учун мўлжалланган сув. Тозаланган сув икки хил бўлади: тозаланган сув балк-формада (қадоқланмаган, ишлаб чиқаришда қўлланилади) ва тозаланган сув (қадоқланган ўрамда).

  • Тозаланган сув (қадоқланган ўрамда) учун юқорида қайд этилган кўрсаткичлардан ташқари кислоталилик, ишқорийлик, оксидланувчи моддалар миқдори, хлоридлар, сульфатлар, аммоний, кальций, магний ва қуруқ қолдиқ миқдорлари назорат этилади.


  • Download 3,01 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish