Ижтимоий-сиёсий газета №241 (763), 2022 йил 25 ноябрь, жума 2020 йил 25 январдан чиқа бошлаган


келган, эртаксимон шаҳру кентлар, чўлу биёбонларда



Download 3,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/23
Sana05.12.2022
Hajmi3,08 Mb.
#879674
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   23
Bog'liq
https yuz.uz file newspaper d81eddeb418f18afd977d38cfc30ac63

келган, эртаксимон шаҳру кентлар, чўлу биёбонларда 
қўнғироқ овозларини таратиб бораётган савдо 
карвонлари кўз ўнгингизда намоён бўлади. Умуман 
олганда, башарият тарихи йўлларда туғилиб, шу йўллар 
узра улғайган, деган фикр кўнглингизга келади.
абдурауф қорЖовов, 
иқтисодий шарҳловчи
Шу йилнинг 21 октябрь куни Самарқанд 
шаҳрида “Discovering Uzbekistan” иккинчи 
халқаро туристик конференцияси бўлиб 
ўтди. Унинг доирасида туризм ва авиация 
соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари ҳам 
муҳокама марказида бўлди. Ўзбекистон 
аэропортларининг имкониятлари, рейслар 
сонини кўпайтириш режалари ҳақида сўз 
юритилди ва янги минтақавий авиакомпания 
— “SILK AVIA”нинг тақдимоти ўтказилди.
— Мазкур авиакомпания аҳолига арзон 
нархларда маҳаллий ва халқаро авиата
-
шув хизматларини кўрсатиш мақсадида 
жамиятимиз таркибида ташкил этилди, — 
дейди “Uzbekistan Airports” АЖ бошқаруви 
раиси Раъно Жўраева. — Хорижлик экс
-
пертларни жалб этган ҳолда, унинг фао­
лиятини самарали ташкил этиш ва ривож­
лантириш стратегияси ишлаб чиқилди. 
Авиакомпания учун техник ва иқтисодий 
жиҳатдан маҳаллий йўналишларда энг 
қулай кўрсаткичларга эга бўлган, Фран
-
ция ва Италияда ишлаб чиқариладиган
“АТR72­600” русумли ҳаво кемаларини 
харид қилиш бўйича депозит тўловлари 
тўланди, улар техник кўрикдан ўтказилди. 
“Uzbekistan Airports” АЖ ахборот хиз
-
матининг қайд этишича, ушбу русумдаги 
самолётлар жуда тежамкор ва арзон. Ху
-
сусан, “Airbus А320”га нисбатан 4 баробар 
кам ёнилғи сарфлайди. Унинг парвоз масо
-
фаси 1500 километргача бўлиб, 6000­7000 
метр баландликда соатига 508 километр 
тезликда парвоз қилади. Бортига 70 нафар 
йўловчини олади.
— Тўғрисини айтиш керак, бу типдаги 
самолётларни ҳозирги кунда авиабозор
-
да топишнинг ўзи амримаҳол, — дейди 
Раъно Жўраева. — Чунки бутун дунёда
-
ги маҳаллий рейсларнинг 75 фоизи мана 
шундай самолётларда амалга оширилади. 
Улар жуда харидоргир, шу сабабли бозори 
чаққон. Ҳозирча биз 3 тасини харид қиляп
-
миз. Улар 2019 йилда ишлаб чиқарилган. 
Деярли учмаган, коронавирус пандемияси 
эълон қилинганидан буён турган. Ушбу са
-
молётлар тез орада олиб келинади. Уларни 
бошқариш учун 12 нафар экипаж аъзолари 
ўқитилиб, тайёрланди. Дастлабки қатнов
-
лар яқин орада бошланади.
Президентимизнинг шу йил 26 октябрда 
мамлакатимизда ички туризм ва минтақа
-
вий авиаташувларни ривожлантириш учун 
қулай шарт­шароитлар яратиш, аҳолининг 
авиақатновларга бўлган талабини қонди
-
риш ҳамда фуқаро авиацияси соҳасида 
рақобат муҳитини ривожлантириш мақса
-
дида “Республикада маҳаллий авиақат
-
новларни ривожлантиришга оид қўшимча 
чора­тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул 
қилинди. Унга биноан, Транспорт вазирлиги 
ҳудудларни бир­бири билан ўзаро боғлаш 
мақсадида 2023 йил март ойидан бошлаб 
Самарқанд — Нукус, Самарқанд — Мўй
-
ноқ, Самарқанд — Термиз, Бухоро — Тер
-
миз, Наманган — Термиз ва Наманган — 
Нукус каби янги йўналишларда мунтазам 
авиақатновларни бошлайди. Айни кезда 
Қашқадарё, Сурхондарё ва Жиззах вилоят
-
ларининг туризм салоҳиятини янада оши
-
риш назарда тутилган ҳолда, Шаҳрисабз 
ва Сариосиё аэропортларига авиақатнов
-
ларни тиклаш, шунингдек, Зомин аэропор
-
тига авиақатновларни йўлга қўйишга ҳам 
киришилади. 
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамовнинг 
қайд этишича, қарорда авиақатновлар 
жадвалини йўловчилар учун қулай бўлган 
темир йўл, автобус ва микроавтобус йўна
-
лишлари билан интеграциялаш орқали 
ягона логистика тизимини яратиш чорала
-
ри кўрилиши белгиланган. 
Аҳолига арзон нархларда маҳаллий 
ва халқаро авиаташув хизматларини
кўрсатиш мақсадида “SILK AVIA” МЧЖ 
авиа компанияси маҳаллий йўналишлар 
бўйича жорий йилда 10 та йўналишда ҳаф
-
тасига 28 авиақатновни амалга ошириш 
орқали 2 минг йўловчига; 2023 йилда 48 та 
йўналишда ҳафтасига 134 авиақатновни 
йўлга қўйиш натижасида 9 минг йўловчига; 
2024 йилда эса 54 та йўналишда ҳафтаси
-
га 216 авиақатновни ташкил этиш орқали 
14 минг йўловчига хизмат кўрсатиши режа
-
лаштирилган.
“Uzbekistan Аirports” АЖ стратегик дасту
-
ри доирасида ҳаво кемалари сонини 2024 
йил якунига қадар 9 тага етказиш кўзда ту
-
тилган. Бу компания парвозлари нафақат 
Тошкентни, балки вилоят марказларини 
ҳам бир­бири билан боғлайди. Режа қилин
-
ган барча самолётлар олиб келингач, Мар
-
казий Осиё шаҳарларига халқаро рейслар 
ҳам йўлга қўйилиши мумкин.
Қарорда мамлакатимизнинг резидент 
авиакомпаниялари 2028 йил 1 январга 
қадар Ўзбекистон Республикасига олиб 
кириладиган, юртимизда ишлаб чиқарил
-
майдиган ҳаво кемаларига хизмат кўрса
-
тиш техникаси, асбоб­ускуна, бутловчи 
буюмлар, эҳтиёт қисмлар, техник ҳужжат
-
лар ва дастурий таъминот учун божхона 
тўловлари (қўшилган қиймат солиғи ва 
божхона йиғимидан ташқари) тўлашдан 
озод қилинган.
янги минтақавий авиакомпания
имтиёзлар барчага баробар
яқин истиқболда 9,6 миллион 
йўловчига хизмат кўрсатилади
Бугунги кунда мамлакатимизда 11 та аэро
-
порт мавжуд. Улар “Uzbekistan Airports” акция
-
дорлик жамияти таркибида иш юритмоқда. 2021 
йил якунлари бўйича мазкур ҳаво қўналғалари 
орқали 5 миллион 400 минг йўловчи ва 82 минг 
тонна юк ташилган, хорижий авиакомпания
-
ларга хизмат кўрсатиш ҳажми ҳам ошган. Ха
-
ражатларни мақбуллаштириш бўйича кўрилган 
чоралар натижасида барча аэропортларнинг 
молиявий кўрсаткичлари яхшиланган.
Маълумки, Халқаро фуқаролик авиацияси 
тўғрисидаги конвенцияга асосан, бир мамлакат 
авиакомпанияси бошқа давлатнинг ҳаво кенгли
-
гига кириши, унинг ҳудудига қўниши ва аэропорт
-
лардаги хизматлардан фойдаланиши мумкин. 
“Очиқ осмон” режими деб аталувчи бу тамо­
йилда авиакомпанияларнинг нарх сиёсатига
аралашилмайди, самолётлар, уларнинг қуввати, 
турларига алоқадор чекловлар бўлмайди ва яна 
бир қатор устунликлар назарда тутилган.
Мазкур тамойил хорижий авиакомпаниялар
-
га ўз мамлакатида бошланадиган ёки тугайди
-
ган учиш асносида бошқа давлатга ҳам парвоз 
қилиш ҳуқуқини кафолатлайди. Жаҳон тажри
-
басига кўра, “очиқ осмон” тамойилининг қўлла
-
нилиши йўловчи ташувларини ўртача 35 фоиз
-
га оширгани ҳолда, авиачипталар нархини 20 
фоиздан 40 фоизгача пасайтириш, минглаб иш 
ўринларини яратиш имконини беради.
Табиийки, жаҳон тажрибасига таяниб 
ишлашда ҳар бир корхона ўз имконият ва мақ
-
садларидан келиб чиққан ҳолда ёндашади. Ле
-
кин ҳар қандай компания учун мақбул бўлган 
шундай умумий жиҳат бор. Йўловчилар оқими 
кўпайган, айниқса, энг тиғиз соатларда барча 
хизматлар фаолиятини мақбуллаштириш, бун
-
да асосий эътиборни сарфланадиган вақтни 
қисқартиришга, иш сифатини оширишга қара
-
тиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. 
Бу мақсадга эришиш учун “Uzbekistan Airports” 
АЖ хендлинг компаниясини ташкил этди. Жа
-
мият таркибида “Uzbekistan Airports Нandling” 
МЧЖ шўъба корхонаси тузилиб, йўловчиларга 
рўйхатдан ўтиш ва уларни самолётгача куза
-
тиш, юкларни етказиш, ҳаво лайнерига хизмат 
кўрсатиш, озиқ­овқатлар билан таъминлашдан 
тортиб, аэровокзалдаги тиббиёт пункти, она ва 
бола, маълумотнома хоналари ишини бошқа
-
ришга доир барча хизматлар унинг зиммасига 
юкланди.
Бундан ташқари, илгари авиакомпаниялар 
жамиятдан хизмат кўрсатиш мажмуини тўла со
-
тиб олган бўлса, эндиликда уларнинг ўзи зарур 
сервислар тўпламини алоҳида шакллантиради, 
бунинг учун ортиқча харажат талаб этилмайди. 
Масалан, 2021 йилда мамлакатимиз аэропорт
-
ларида хорижий ҳаво кемаларига кўрсатилади
-
ган хизматлар нархи 43 фоизга қисқартирилди. 
Жорий йилда бу кўрсаткич яна 17 фоизга камай
-
моқда.
Айни кунда юртимиз аэропортлари 60 дан ор
-
тиқ чет эл компаниялари билан ҳамкорлик қил
-
моқда. Бу 2019 йилга нисбатан 20 тага ошганини 
кўрсатади. Келгуси режалар янада салмоқли. 
Жорий йилда 26,8 минг парвозни қабул қилиш 
орқали 6,7 миллион йўловчига хизмат кўрса
-
тиш мўлжалланган бўлса, 2026 йилга бориб 
бу кўрсаткични 9,6 миллион нафарга етказиш
кўзланяпти. 
Бундай саъй­ҳаракатларни изчил давом 
эттириш мақсадида мамлакатимиз аэропорт
-
ларининг 2035 йилга қадар ривожлантириш 
стратегияси ишлаб чиқилган. Бунда уларни их
-
тисослаштириш, жумладан, Тошкент аэропорти
-
ни халқаро хаб, Навоий аэропортини юк ташиш 
хаби, Самарқанд ва Бухоро аэропортларини 
туризм хабларига айлантириш кўзда тутиляпти.
лойиҳалари устида иш кетяпти. 
Йўловчиларни ўтказиш қуввати со
-
атига 1100 нафар бўлиши кутила
-
ётган Бухоро аэропортини қуришга 
136 миллион долларлик инвести
-
ция киритилиши мўлжалланяпти. 
Урганчда соатига 1200 нафар 
йўловчига хизмат кўрсатадиган 
янги аэропорт 177 миллион дол
-
ларлик сармоя тикишни тақозо эта
-
ди. Уларнинг меъморий қиёфасида 
тарихий шаҳарларимизнинг ўзига 
хос жозибали жиҳатлари ўз ифода
-
сини топади. Бошқарув ва хизмат 
кўрсатиш билан боғлиқ барча ма
-
салалар худди Самарқанд халқаро 
аэропортидаги каби давлат­хусу
-
сий шериклик асосида амалга оши
-
рилиши мўлжалланяпти.
Маълумки, Фарғона водийсида
-
ги учта — Андижон, Наманган ва 
Фарғона аэропортлари шаҳарлар 
ичида жойлашгани ва атрофи би
-
но­иншоотлар билан зич ўралга
-
ни сабабли уларни кенгайтириш
имконияти чекланган. Шу боис, 
ушбу вилоятлар ўртасида 30­40 
йиллик истиқболни инобатга ол
-
ган ҳолда, янги халқаро аэропорт 
қуриш таклиф этилмоқда. Бу ҳу
-
дудларнинг сайёҳлик ва транспорт 
инфратузилмасини ривожланти
-
ришга янги кўлам бахш этади. Унда 
парвозлар сонини кунига 40­45 
тага етказган ҳолда, энг тиғиз пайт­
ларда 5000 нафар йўловчига хиз
-
мат кўрсатиш мумкин бўлади. 
Умуман олганда, 2026 йилга қа
-
дар аэропортларни таъмирлаш ва 
янгиларини қуришга 829 миллион 
доллар миқдорида маблағ йўнал
-
тирилади. 
очиқ осмон остидаги аэропорт
Олтин қанот қушлар учсин, де
-
ган машҳур қўшиқ бор. Бугунги 
кунда улар ёнига ҳилпираб турган 
хонатлас, хумо қушининг тасвири 
туширилган ҳаво кемалари қўшил
-
моқда. Энг муҳими, уларнинг эркин 
учиши учун қулай шарт­шароит, 
замонавий инфратузилма яратил­
япти. Бундай имкониятлар наинки 
аэропортлар ва авиакомпаниялар
-
нинг иқтисодий салоҳияти, айни 
кезда юртимиз халқаро нуфузи ва 
имижининг ошишига ҳам хизмат 
қилади.
Бугунга келиб, “Буюк ипак йўли” 
атамасининг мазмуни ҳамда жўғро
-
фияси кенгайиб кетган. Уларнинг 
энг жозибали жиҳатлари ҳаво йўл
-
ларида, яъни авиация соҳасида ҳам 
мужассам. Бири­биридан мафтун
-
кор қўналғалардан кўкка кўтарилган 
самолётлар ҳар куни миллионлаб 
одамларни олис манзилларга са
-
ноқли соатларда етказиб қўймоқда. 
Бинобарин, нуфузли авиакомпа
-
ниялар ўз ҳаво кемаларини “Буюк 
ипак йўли”га менгзаб, бевосита ёки 
ёндош номлар билан атаб келади. 
Эндиликда улар сафига Ўзбекис­
тоннинг “SILK AVIA” компанияси ҳам 
қўшиляпти. Унинг қанотлари ёнида 
юртимиз кўҳна ҳунармандчилиги
-
нинг нодир намунаси бўлган хонат
-
лас тасвири ҳилпираб туради.
£АНОТИДА БАХТ ВА 
£АДРИЯТЛАР ТИМСОЛИ
Бундай имтиёзлардан кейинги йилларда 
мамлакатимизда ташкил этилган “Qanot Sharq”, 
“Humo Air” ва “My Freighter” авиакомпаниялари 
ҳам фойдаланиб келмоқда. 
Узоққа бормайлик, бундан икки йил олдин 
ҳам Фарғонанинг Сўхига самолёт учади, де­
йилса, кўпчилик учун эртакдай туюларди. Ўтган 
йили сўхликларнинг кўп йиллик орзулари рўёбга 
чиқиб, “Навобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳу
-
дудида янги аэропорт қуриб битказилди. Умумий 
майдони етти гектар, узунлиги етти юз метрни 
ташкил этган учиш­қўниш йўлаги кичик русумли 
ҳаво кемаларига эркин ҳаракатланиш имкония
-
тини беради. Бу ерда кутиш зали, савдо нуқтаси, 
дам олиш жойларидан иборат замонавий мажмуа 
барпо этилган.
Ўтган йил декабрь ойидан бошлаб қатновлар 
“Humo Аir” масъулияти чекланган жамиятининг 
“Ан­2” русумли ҳаво кемаси орқали ҳафтасига 
икки марта амалга оширила бошланди.
— Самолёт қатнови йўлга қўйилгунга қадар 
Фарғона шаҳрига бориш учун бир кунимиз ке
-
тарди, — дейди меҳнат фахрийси Салоҳиддин 
Завҳаров. — Эндиликда ҳар бир томонга нари­ 
бериси билан ярим соат вақт кетади. Эксклав 
ҳудуд ҳисобланадиган туманимиз аҳолиси авто
-
транспортда Риштон ёки Водилга ўтиш учун ҳам 
хорижга чиқиш биометрик паспорти билан Қирғи
-
зистон чегара ҳудудини кесиб ўтади. Самолёт 
орқали оддий фуқаролик паспорти ёки ID карта 
билан парвоз қилишимиз мумкин.
Истиқлол маҳалласида яшовчи тўқсон ёшни 
қоралаб қолган Субҳиддин ота Шарофиддинов
-
нинг айтишича, Сўхга самолётнинг учиши худ
-
ди эртакдаги воқеадек туюлади. Аслида эса бу 
ҳаётий ҳақиқат. Хизмат қилувчи авиакомпания­
га ҳам жуда зўр ном қўйишган — Ҳумо. Бу ном 
бахт­саодат, тинчлик рамзи. Давлатимиз герби
-
да ҳам унинг тасвири бор. Бу болаларимизнинг 
орзу­ниятларига ҳам қанот беради.
Шу йил баҳордан бошлаб мунтазам парвозлар 
сони ортиб, йўловчилар ҳафтанинг тўрт кунида 
Фарғона — Сўх — Фарғона йўналишидаги қат
-
новлардан фойдаланмоқда. Бинобарин, соҳани 
ислоҳ қилиш дастури доирасида 2020 йилнинг 
январь ойида асос солинган давлат иштироки
-
даги “Humo Air” авиакомпанияси узоқ бўлмаган 
йўналишларга парвозларни амалга оширишга 
алоҳида эътибор қаратади.
Юк ташишга ихтисослашган “My Freighter” 
авиа компанияси яқинда ўзининг “Boeing — 747” 
самолётига эга бўлди. 2019 йилда ташкил этилган 
компания шу пайтгача “UzAirways”дан ижарага 
олинган ҳаво кемаларида ўз рейсларини амалга 
ошириб келган. Айни пайтда “My Freighter” Хитой
-
нинг ўнта йирик шаҳрида ўз омборларига эга, юк 
йиғиш пунктлари Европанинг Чехия, Люксембург, 
Германия, Франция, Италия ва Нидерландия 
давлатларида, шунингдек, БАА, Жанубий Корея, 
Россия, Бразилия ва Вьетнамда жойлашган. 
Яқин келажакда ушбу авиакомпания яна бешта
“Boeing — 747” юк самолётини сотиб олиш, беш 
йил ичида эса улар сонини 20 тага етказишни
режалаштирмоқда.
Маълумотларга қараганда, “Qanot Sharq” хусу
-
сий авиакомпанияси маҳаллий аэропортлардан 
Осиё ва Европа мамлакатларига йўловчи ҳамда 
юк ташиш хизматларини кўрсатиб келади.
— Президентимизнинг 2018 йил 27 ноябрдаги 
“Ўзбекистон Республикаси миллий авиациясини 
тубдан такомиллаштириш бўйича чора­тадбир
-
лар тўғрисида”ги фармонида миллий авиация 
тармоғини тубдан қайта қуриш вазифаси қўйилиб, 
унинг негизида бири­биридан мустақил бўлган 
“Uzbekistan Airways” ва “Uzbekistan Airports” ак
-
ционерлик жамиятлари ташкил этилди, — дейди 
Тошкент давлат транспорт университети доцен
-
ти, аэронавигация тизимлари кафедраси муди
-
ри Сабоҳат Шукурова. — Ушбу ислоҳотларнинг 
пировард мақсади авиация бозорини либерал
-
лаштириш ва унда рақобатни ривожлантиришдан 
иборат. Бу авиакомпаниялар бозорида ишлашни 
истовчилар учун кенг йўл очиш орқали рақобат 
муҳитини яратишни англатади. 
Бу жиҳатлар давлатимиз раҳбари томонидан 
2022 йил 8 апрелда имзоланган фармон билан яна
-
да мустаҳкамланиб, “Uzbekistan airways” АЖ устав 
капиталидаги 51 фоиз ва ундан юқори миқдордаги 
давлат улушининг савдога чиқарилиши, шу жум
-
ладан, акцияларини оммавий жойлаштириш вази
-
фаси қўйилди. Унга асосан, шу йил август ойида 
Давлат активларини бошқариш агентлиги акция
-
дорлик жамиятининг хусусийлаштириш стратегия
-
сини ишлаб чиқиш учун профессионал консалтинг 
компанияси танлаб олиниши юзасидан танлов 
эълон қилди. Унинг асосий мақсади тармоқда рақо
-
батни ривожлантириш ва унда давлат иштирокини 
қисқартириш, табиий, молиявий, техник ва меҳнат 
ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини 
ошириш, соҳага хусусий инвестицияларни жалб қи
-
лиш ҳажмини кўпайтиришга қаратилади.
Маълумки, “Uzbekistan Airways” йўловчиларни 
ва ҳар қандай турдаги почталарни ҳаво кемала
-
ри орқали ташиш бўйича хизматларни тақдим 
этиб келяпти. Авиакомпания 50 дан ортиқ йўна
-
лишларда Европа, Осиё ва Шимолий Америка 
мамлакатларига мунтазам рейсларни амалга 
оширяпти. Унинг ваколатхоналари 20 дан ор
-
тиқ шаҳарда фаолият кўрсатади. Бундан ташқа
-
ри, “Uzbekistan Airways”га тегишли “Uzbekistan 
Airways Technics” (ҳаво кемаларига техник хизмат 
кўрсатиш), “Uzbekistan Helicopters” (махсус авиа
-
ция), “Ўқув­машғулот маркази” (таълим фаолия
-
ти) ва “Ketring” (борт учун озиқ­овқатлар етказиш) 
масъулияти чекланган жамиятлари каби тарки
-
бий корхоналари мавжуд.
2021 йил якунига кўра, компания 6,3 триллион 
сўм соф тушумга, 53,7 миллиард сўм соф фой
-
дага, 4,2 триллион сўм миқдоридаги устав капи
-
талига эга.


Нигоҳ

Download 3,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish