Таълим шакли – таълим жараёнининг ташкилий тузилмаси.
Тизим (мустақил тушунча сифатида) - ўзаро боғланган кўплаб элементлар (таркибий қисмлар) ўртасидаги мустаҳкам бирлик ва ўзаро яхлитлик.
Тифлопедагогика - (юнонча typhlos – кўр) – кўриш қобилияти бузилган болаларни ўқитиш, тарбиялаш ва ривожлантириш муаммоларини ўрганувчи фан; коррекцион педагогика (дефектология)нинг муҳим соҳаси.
Тест - аниқ мақсад асосида муайян ҳолат даражасини сифат ва миқдорий кўрсаткичларда белгилашга имкон берувчи синов воситаси.
Топшириқ - ўқувчиларда меҳнат, ижтимоий хулқ ва ҳаётий тажриба кўникмаларини шакллантириш мақсадида қўлланиладиган усул.
Тушунтириш - ўқув материали мазмунини исбот, таҳлил, умумлашма, таққослаш асосида баён қилиш. Тўгарак - ўқувчиларнинг қизиқиш ва қобилиятларини ривожлантириш мақсадида синфдан ёки мактабдан ташқари шароитда уюштирилувчи қўшимча таълим шакли.
Do'stlaringiz bilan baham: |