Conference Paper


Foydalanilgan adabiyotlar



Download 12,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/342
Sana19.02.2022
Hajmi12,16 Mb.
#458955
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   342
Bog'liq
Kitob

Foydalanilgan adabiyotlar: 
1.
O’zbekiston 
Respublikasi 
Prezidentining 
PF-4947-sonli 
“O’zbekiston 
Respublikasini 
yanada 
rivojlantirish 
bo’yicha 
harakatlar 
strategiyasi 
to’g’risida”gi farmoni. Toshkent sh. 2017 yil 7 fevral. 
2.
O’zbekistonda oziq-ovqat xavfsizligi. UNDP. 2010 
3.
D.N.Saidova, I.B.Rustamova, SH.A.Tursunov. “Agrar siyosat va oziq-ovkat 
xavfsizligi”. O’quv qo’llanma. T.: “O’zR Fanlar Akademiyasi Asosiy kutubxonasi” 
bosmaxonasi nashriyoti, 2016. 
ФУНКЦИОНАЛ МАҚСАДЛИ МАТО ВА МАҲСУЛОТЛАРНИ ОЛИШ ЯНГИ 
ИМКОНИЯТЛАРИ 
Матчанова Н.
*
, Мамуралиев И., Рахимов Ф.Х.
*
Жиззах политехника институти, 
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
Мақолада пахта-тўқимачилик йўналишидаги ишлар ҳолатига баҳо берилган. 
Қўшимча қиймат яратишга йўналтирилган янги ноананавий материаллар, функционал 
мақсадли мато ва маҳсулотларни яратиш имкониятлари базальт хом ашёси билан 
боғлиқ ҳолда талқин этилган. 
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон 
Республикасини ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегаяси тўғрисида”ги ПФ-
4947-сонли Фармонида [1] 2017-2021 йилларда мамлакатни ривожлантиришнинг бешта 


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
130 
устувор Ҳаракатлар стратегияси, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, етакчи 
тармоқларни модернизация ва диверсификацияси асосида миллий иқтисодиётнинг 
рақобатбардошлигини ошириш борасида барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотларни 
ҳаётга табдиқ этиш кўзда тутилган.
2019 йил 1 январь ҳолатида “Ўзтўқимачисаноат” уюшмаси таркибидаги 
йигириш 
корхоналари 
ишлаб 
чиқариш 
қувватларининг
95 фоизи, тўқимачиликнинг эса 85 фоизи дунёдаги етакчи ишлаб чиқарувчилар 
замонавий энергиятежамкор ва юқоритехнологик дастгоҳларидир [2].
2019 йил якуни билан мамлакатда пахта-тўқимачилик йўналишидаги кластерлар 
сони 75 тага етган ва улар ҳиссасига жами етиштирилган пахта ҳосилининг 73 фоизи 
тўғри келган [3]. Шунингдек, 2020 йилда маҳаллий пахта хом ашёсини қўшимча 
қиймат яратиш билан қайта ишлаш ҳажми соҳанинг мавжуд корхоналари томонидан 
тўлиқ қопланади [4]. 
Адабиётлар шарҳи кўрсатишича кийим-кечаклардан фарқли тарзда сўнгги 
йилларда дунёда тўқимачилик ва енгил саноатнинг нотўқима, тўқима ва трикотаж 
усуллари билан олинадиган соғлиқни сақлаш ва гигиена, тиббиёт, геотекстиль, спорт, 
туризм, таълим тизимида ишлатиладиган буюмлар, уй-хўжалик буюмлари, 
машинасозлик, матбаа, мебель, қурилиш индустрияси, балиқчилик, озиқ-овқат саноати, 
аҳолини атроф-муҳит экологик ва техноген таъсирларидан, ишлаб чиқариш салбий 
оқибатлари ва ёнғиндан ҳимоялаш воситалари, ҳарбий ва ички тартибот тизимида 
фойдаланиладиган шу каби материалларга талаб ортган. Бунда уларнинг қуйидаги 
жиҳатлари: функционал талаблар – хавфсизлиги, таннархи, самарадорлиги, 
ишончлийлиги, 
чидамлийлиги, 
юқори 
мустаҳкамлиги, 
енгиллиги, 
полифункционаллиги, хизмат кўрсатишнинг осонлашиши, экологик тозалиги, 
таъмирлашнинг енгиллиги ва бошқалар специфик хусусиятлари бўйича ривожланиши 
кузатилмоқда.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ишлаб чиқаришнинг ривожи, аҳоли турмуш 
тарзининг юксалиши ушбу жиҳатларнинг Республикамизда ҳам тезкор ривожланишига 
туртки бўлмоқда. Ҳар қанда функционал мақсадли мато ёки маҳсулотнинг ўзига 
хослигини белгиловчи асосий олим бу хом ашё туридир. Сўнги икки, уч йилда 
соҳалардаги ички ва ташқи интеграциялашувнинг кучайиши, соҳадаги янгиланишлар 
мутахассислардан малака, кўникма ва янги билимларни талаб этиши ва айнан шу 
жиҳатларни кун тартибига қўяётган кластер тизими ишлаб чиқариш корхоналарига 
полиэстер, модал, бамбук, лайкра, полиакрилонитрил, жут, зиғир, вискоза каби хом ашё 
турларининг ҳам киритилишига йўл очди. Йигирув корхоналарида аралаш толали 
пахта/полиэстер, пахта/модал, вискоза/полиэстер, пахта/бамбук, пахта/вискоза, 
пахта/люрекс каби иплар ҳам чиқарилмоқда [5]. Бироқ ушбу омил Республикамизда 
мавжуд тўқиш имконияти нисбатан чекланган толали заҳиралардан (масалан, базальт) 
фойдаланиш учун етарли эмас. Шунинг учун мазкур хом ашё турига батафсилроқ 
тўхталишни ва имкониятларни ёритишни лозим топдик.
Хўш базальт нима? Базальт – магматик вулқон жинсларидан иборат бўлган 
табиий ноорганик тошдир. Мазкур тош жинсларини эритиб, суюқ масса олинади ва уни 
фильерадан ўтказиш орқали узлуксиз базальт тола (ровинг) шакллантирилади. 
Жаҳон амалиётида юқори модулли иплардан фойдаланиб техник текстиль 
ассортиментини кенгайтиршга эришилган. Бунда техник тўқималарнинг арқоқ ва танда 
ипларига базальт ва шиша ипларни ишлатиб қатор вариантлар олинган [6] ҳамда ўзига 
хос бетакрор хусусиятлар: юқори мустаҳкамлик, тебраниш ва шовқиндан химоя, юқори 
температура, микроорганизмлар ва қатор кимёвий воситаларга чидамлилик ва 
бошқаларга эришилган. Юқори модулли иплар сирасига шиша, базальт, арамид ва шу 
кабилар киради. 
Собиқ Иттифоқда 60-йилларда магматик вулқон жинслари, яъни базальтни 
эритиб узлуксиз базальт тола олиш борасида илмий изланишлар бошланган ва 


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
131 
намуналар олинган. 80-йиллар ўрталарида технологик дастгоҳлар яратилган, 90-
йилларда дастлабки корхоналар Грузия ва Қозоғистонда ишга туширилган ҳамда 
уларнинг фаолияти асосан харбий соҳа билан боғлиқ бўлган. 
2000 йилда янги технологиялар асосида узлуксиз базальт тола олишга 
ихтисослашга йирик корхона фаолияти йўлга қўйилган ва унинг барча маҳсулотлари 
“TOYOTA” машинасозлик компаниясига йўналтирилган. Кейинчалик собиқ Иттифоқ 
мутахассисларининг жалб этилиши билан ушбу жараёнлар Хитойда жуда кенг 
ривожлантирилган [7]. 
Мамлакатимизда эса Тошкент вилояти Бекобот шаҳридаги “Ўзметкимбинат” АЖ (7-
8 минг тонна), Жиззах вилояти Фориш туманидаги “Мега инвест индастриал” МЧЖ ҚК 
(1-1,5 минг тонна) ва Тошкент шаҳридаги “Электроизолит” МЧЖ корхонаси (0,2-0,25 
минг тонна) ўз фаолиятини базальт билан боғлаган. Бу корхоналарда базальтдан 
базальт толаси, фибра тола, иссиқлик сақлаш хусусияти юқори плиталар, композит 
арматура, композицион тўрлар каби қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. 
Базальтдан мато ва маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг мураккаблиги ва 
афзалликлари нимада?
Биринчидан, базальт кимёвий таркиби аксарият ҳолларда: SiO
2
– 45-60%, Al
2
O
3
– 
12-19%, Fe
2
O
3
ва FeO – 5-15%, СaO – 6-12%, MgO – 3-7%, TiO
2
– 0,9-2%, Na
2
O ва K
2
O – 
2,5-6% ҳамда бошқа аралашмалар -2-3,5%. У шишадан кўра тола олинишга янада тайёр 
табиий хом ашё ҳисобланади. 
Базальт тўқима, нотўқима мато ва маҳсулот намуналари 
Иккинчидан, базальт толасининг мустаҳкамлиги шу каби бошқа толларникидан бир 
неча баравар ортиқ, яъни элементар толалари диаметрининг мавжуд ўлчамларига мос 
тарзда: 5,0 mkm – 215 kg/mm
2
; 6,0 mkm – 210 kg/mm
2
; 8,0 mkm – 208 kg/mm
2
; 9,0 mkm – 
214 kg/mm
2
; 11,0 mkm – 205 kg/mm
2

Учинчидан, базальт мато ва маҳсулотлар юқори мустаҳкамликга эга, ёнмайди ва 
оловбардош, +980 
0
С гача ўз яхлитлигини сақлайди, электромагнит нурланишга, 
намликка, коррозияга чидамли, кимёвий (кислотали, ишқорий муҳит ва тузлар) 
таъсирга барқарор ҳамда электроизоляцион хусусиятга эгадир. Шиша ипидан олинган 
мато ва маҳсулотларга нисбатан уларнинг узилиш мустаҳкамлиги кўрсаткичи 25% 
ортиқ, ишчи ҳолат температура диапазони – 260 
0
С дан +820 
0
С гача (максимум +980 
0
С). 


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
132 
Юқорида келтирганимиздек хом ашё тури ва унинг хусусиятлари якуний мато ва 
маҳсулотнинг ҳам специфик хусусиятларини белгилайди. Лекин маълум бир мақсадга 
йўналтирилган тайёр маҳсулотни олишда нотўқима, тўқима ёки трикотажнинг 
тузилиши билан боғлиқ жиҳатларни ҳам эътибордан четда қолдирмасликни талаб 
қилади. Айнан шу жиҳатлардан келиб чиқиб, ТТЕСИ ва ЖизПИ институти ҳамда 
“Мега инвест индастриал” МЧЖ ҚК мутахассислари узлуксиз базальт толадан 
функционал мақсадли мато ва маҳсулотларни олишни мақсадли деб топдилар. 
Хулоса қилиб айтганда айнан янгиланишлар, соҳа ва соҳалараро билимларни 
талаб этувчи кластер тизими шароити функционал мақсадли мато ва маҳсулотларни 
яратиш, жаҳон тажрибасини атрофлича ўрганиш, ёндош соҳалар мутахассисларининг 
ҳамжиҳатлиги талаб этади. Самарали инновацион ҳамкорлик, илмий информацион 
базалар маълумотларини чуқур тадқиқи ва таҳлили инновацион жараёнларни 
тезлаштиради ҳамда иқтисодий юксалишни таъминлайди.

Download 12,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   342




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish