Билим соҳаси Ижтимоий таъминот ва соғликни сақлаш 500000


Ичиш учун эритмалар - Solutiones ad usum internum



Download 4,85 Mb.
bet13/57
Sana26.04.2022
Hajmi4,85 Mb.
#584308
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   57
Bog'liq
Рецептура 2017 узб

Ичиш учун эритмалар - Solutiones ad usum internum
Ичиш учун эритмалар одатда 5-15 млдан (чой, десерт, ош қошиқларда) ҳамда томчиларда буюрилади. Баъзида ичишдан олдин эритмалар озроқ сув билан ёки сут билан (мойли эритмалар) суюлтириб ичилади.
1 ош қошиққа 15 мл эритма сиғади.
1 десерт қошиққа 10 мл эритма сиғади.
1 чой қошиққа 5 мл эритма сиғади.
1 мл сувли эритмада 20 томчи бўлади
1 мл спиртли эритмада 40-50 томчи бўлади
1 мл мойли эритмада 10 томчи бўлади.


Ичиш учун эритмаларга ҳам рецепт икки хил кўринишда, кенгайтирилган ва қисқартирилган тарзда ёзилади. Кенгайтирилган кўринишида эритманинг таркибий қисмларининг номи, миқдори, M.f. sol. кейин D.S. ёки M.D.S. билан тугалланади.
Мисоллар: Кальций хлориди (Calcii chloridum, Calcium chloride) эритмасини ош қошиқларда ичиш учун 4 кунга 4 маҳалдан буюрилсин. ЎДМ 1,5 г.

4 кун х 4 = 16 Rp.: Calcii chloridi 24,0 ёки Rp.: Calcii chloridi 24,0


(Calcium chloride) (Calcium chloride)
1,5 г х 16 = 24 г Aq.destill. ad 240 ml Aq.destill. ad 240 ml
(Aqua destillata) (Aqua destillata)
16 х 15 мл = 240 мл M.f. sol. M.D.S. 1 ош қошиқдан
D.S. 1 ош қошиқдан кунига кунига 4 маҳал
4 маҳалдан ичиш учун. ичиш учун.


Ичиш учун эритмаларга рецептнинг қисқартирилган кўринишида эритманинг концентрацияси фоизларда (%) кўрсатилиш одат тусига кирган. Эритманинг процентли концентрацияси қуйидагича ҳисобланади:

1,5 г -15 мл эритмада (1 ош қошиқда) Rp.: Sol. Calcii chloridi 10% - 240 ml


Х г -100 мл эритмада (Calcium chloride)
Х=1,5х100/15=10 г = 10% D.S. 1 ош қошиқдан кунига
4 маҳал ичиш учун.


Рецептнинг қисқартирилган кўриниши, баъзан қуйидагича ёзилиши ҳам мумкин:

Rp.: Sol.Calcii chloridi ex 24,0-240 ml


(Calcium chloride)
D.S. 1 ош қошиқдан кунига 4 маҳал ичиш учун.
Натрий бромиди (Natrii bromidum, Sodium bromide) эритмаси 4 кун мобайнида 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳалдан ичишга буюрилсин. ЎДМ 45 сг.
Кенгайтирилган кўриниши:
Дорининг умумий миқдори: 4 х 3 = 12 х 0,45 г = 5,4 г
Эритманинг умумий миқдори: 4х3=12х15мл=180 мл
Rp.: Natrii bromidi 5,4 ёки Rp.: Natrii bromidi 5,4
(Sodium bromide) (Sodium bromide)
Aq.destill. ad 180 ml Aq.destill. ad 180 ml
(Aqua destillata) (Aqua destillata)
M.f. sol. M. D.S. 1 ош қошиқдан кунига
D.S. 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун.
3 маҳал ичиш учун.
Қисқартирилган кўриниши:
Эритманинг процентли концентрацияси:

0,45 г -15 мл (1 ош қошиқда) Rp.: Sol. Natrii bromidi 3%-180 ml


Х г - 100мл да (Sodium bromide)
Х=0,45 х100/15=3 г = 3% D.S. 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун.
Ичиш учун сувли эритмани томчиларда буюрилганда ҳисобланган томчиларни бир оз сувда, мойли эритмани бир оз сутда (1 ош қошиқда) суюлтириб ичилади.
Мисол: Атропин сульфати (Atropini sulfas, Atropine)нинг 10 мл эритмаси 5 томчидан 1 ош қошиқ сувда суюлтириб, кунига 2 маҳал ичиш учун буюрилсин. ЎДМ 5дмг.
Эритманинг процентли концентрациясини ҳисоблаш учун 5 томчи неча мл эканлиги топилади.
1 мл сувли эритма 20 томчи
Х мл сувли эритма 5 томчи Х =1х5/20=0,25 мл.
100 мл эритмада неча грамм борлигини топсак, процентини топган бўламиз.
0,0005 г -0,25 мл эритмада
Х г - 100 мл эритмада Х=0,0005х100/0,25= 0,2 г = 0,2%

Rp.: Sol.Atropini sulfatis 0,2%-10ml


(Atropine)
D.S. 5 томчидан 1 ош қошиқ сувда суюлтириб,
кунига 2 маҳал ичиш учун.

Ичиш учун официнал эритмаларга суюлтирилган хлорид кислотаси - хлорид кислотанинг 8,2-8,4% ли сувли эритмаси (Acidum hydrochloricum dilutum), нитроглицериннинг 1% ли спиртли эритмаси (Sol. Nitroglycerini spirituosae 1%), валидол - (ментолнинг изовалериан кислотасининг ментил эфиридаги 25-30%ли эритмаси - Validolum), ретинол ацетатининг 3,44%; 8,6% мойли эритмалари (Sol. Retinoli acetatis oleosae 3,44%; 8,6%) ва бошқалар киради.


Ичиш учун официнал эритмалар доимий бир хил ўзгармас концентрацияларда чиқарилса, бундай эритмаларга рецепт ёзишда дорининг лотинча номи қаратқич келишик бирликда ёзилиб, концентрация кўрсатилмасдан, умумий ҳажм кўрсатилади.

Мисоллар: 10 мл суюлтирилган хлорид кислотаси (Acidum hydrochloricum dilutum, Acidum hydrochloricum dilutum)ни 5 томчидан 1 ош қошиқ сувда суюлтириб, кунига 3 маҳал ичиш учун буюрилсин.


Rp.: Аc. hydrochlorici diluti 10 ml
(Acidum hydrochloricum dilutum)
D.S. 10 томчидан 1 ош қошиқ сувда суюлтириб,
кунига 3 маҳал ичиш учун.
5 мл валидол (Validolum, Menthol in menthylisovaleriate)ни 5 томчидан оқ қандга шимдириб, тил остига қўйиш учун буюрилсин.

Rp.: Validoli 5 ml


(Menthol in menthylisovaleriate)
D.S. 5 томчидан оқ қандга шимдириб, тил остига қўйиш учун.
Агар официнал эритма бир неча концентрацияларда чиқарилса, албатта, неча процентлиги кўрсатилиши шарт (масалан, ретинол ацетатининг 3,44%ли ва 8,6 %ли мойли эритмалари чиқарилади).
Мисол: 10 мл ретинол ацетати (Retinoli acetas, Retinol)нинг 8,6% ли мойли эритмасини 1 томчидан 1 ош қошиқ сут билан кунига 1 маҳал ичиш учун буюрилсин.

Rp.: Sol. Retinoli acetatis oleosae 8,6%-10 ml


(Retinol)
D.S. 1 томчидан 1 ош қошиқ сут билан
кунига 1 маҳал ичиш учун.
Ичиш учун эритмаларни оғиз орқали юборишни иложи бўлмаганда, тўғри ичак орқали (per rectum), яъни клизма - ҳуқна қилиш йўли билан юбориш мумкин.
Ҳуқналар тозаловчи, озиқлантирувчи ва даволовчиларга бўлинади. Тозаловчи ҳуқнада ичак пастки қисмларини тозалаш мақсадида илиқ сувдан ёки ични сурувчи моддалардан қўшиб фойдаланилади.
Озиқлантирувчи ҳуқнадан бемор оғиз орқали овқатланиши қийинлашганда фойдаланилади. Озиқавий суюқлик (250-300 мл) 38-40оС гача илитиб юборилади.
Даволовчи ҳуқналар беморга ҳам умумий, ҳам маҳаллий таъсир олиш мақсадида қилинади. Дори моддаси ҳуқна ҳолатда юборилса, жигарга бормай тўғридан тўғри пастки венага тушиб, бутун организмга тарқалади. Даволовчи ҳуқна тозаловчи ҳуқнадан кейин қилинади.
Даволовчи ҳуқнага рецепт миқдорланмаган ва кенгайтирилган кўринишда ёзилади. Рецептда ҳуқнанинг таркибий қисмларининг номлари, миқдори кўрсатилгандан кейин M.D.S. билан тугалланади.

Мисол: 1,5 г хлорал гидрати (Chloralum hydratum, Chloral hydrate), 25 млдан крахмал шилимшиғи (Mucilago Amyli, Amylum) ва сувдан иборат микстурани кечқурун уйқудан 20 мин олдин 25 млдан ҳуқна қилиш учун буюрилсин.


Rp.: Chlorali hydrati 1,5


(Chloral hydrate)
Mucil. Amyli
(Amylum)
Aq. destill. аа 25 ml
(Aqua destillata)
M.D.S. Ҳуқна учун. Микстуранинг ярми (25 мл)ни уйқудан 20 мин
олдин тўғри ичакка секин юбориш учун.


Ҳуқнага рецепт миқдорланган кўринишда ҳам ёзилиши мумкин.

Мисол: Барбитал натрий (Barbitalum-natrium, Barbitalum-natrium)ни 3 кун ҳуқна қилинсин. ЎДМ 3 дг. 1 кукун дорини ¼ стакан қайнатилган илиқ сувда эритиб, кечқурун уйқудан 30 мин олдин тўғри ичакка секин юборилсин.


Rp.: Barbitalum-natrii 0,3


(Barbitalum-natrium)
D.t.d. N. 3
S. 1 кукун дорини ¼ стакан қайнатилган илиқ
сувда эритиб, уйқудан 30 мин олдин
тўғри ичакка секин юбориш учун.

Download 4,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish