Б. Т. Тошмухамедов ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта



Download 11,24 Mb.
bet131/136
Sana01.07.2022
Hajmi11,24 Mb.
#724416
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   136
Bog'liq


Темирли жинслар. Темирли жинслар халқ хўжалигида жуда катта аҳамиятга эгадир. Қазиб олинадиган кўпчилик темир маъданлари ҳосил бўлишларига кура чўкинди жинсларга киради. Улар кимёвий таркибига кура қуйидаги турт группага бўлинади:

  1. Темир оксидлари;

  2. Темир карбонатлари;

  3. Темир сульфидлари ва сульфатлари;

  4. Темир силикатлари.

Темир оксидли жинслардан диаметри 0,2-1,5 мм ли оолитли темир маъдани (лимонит) кўпроқ аҳамиятга эгадир. Уларда марганец маъдани (псиломелан) билан тўйинган бўлаклар тез-тез учраб туради.
Минералларда қандай ташқи аниқлаш белгилари бўлса, бунда ҳам шундай белгилар бордир. Бу маъданлар денгиз ёки чучук сувдан темир гидроксидларининг чўкиши натижасида ҳосил бўлади.
Карбонатлар группасининг таркибига сидерит киради. Сидерит гил ва мергеллар орасида ва баъзан кичик қатлам ва линзалар шаклида учрайди.
Фосфоритлар. Кальцийли фосфорит ангидридига бой бўлган чўкинди жинслар фосфоритлар деб аталади. Уларда Р2О5 миқдори 12% дан 40% гача бўлади ва у юқори дисперсли апа­тит минерали гуруҳи таркибига киради.
Фосфатли минераллар жинсларда конкреция ва це­мент шаклида учрайди. Улар одатда кварц, глауконит ва бошқа минерал бўлакларини цементлайди ёки жинс бутунлай ундан ташкил топган бўлади.
Фосфорит турлари қуйидагилардан иборатдир:
1. Оқиқ фосфоритлар катталиги 1 дан 10-15 см гача бўлган, бўлак жинсларда ёки карбонатларда бир текис тарқалмаган конкрециялардан иборатдир.
2. Донадор фосфоритлар.
Кўпинча фосфатланган чиғаноги бўлган, бўлак ёки карбонатли жинслар орасида оддий кўз билан аниклаб бўлмайдиган, катталиги 1-2 мм ли майда доналардан ташкил топган бўлади.
3. Қаватланган фосфоритлар катталиги 0,05-0,3 мм ли
жуда майда доначалардан ташкил топгандир. Фосфорит-
ли карбонат фосфатли кремний билан цементланган тоза
майда фосфат оолитларидан ташкил топган яхлит жинс-
дир. Бундай турларда жинс массасининг 95% и фосфатли
кальцийдан ташкил топган бўлади. Табиатда оқиқ ёки
қатлам турли денгиз фосфоритлари кенг тарқалгандир.
Оқиқларининг ранглари (ғурралари) оч-сариқдан қорагача бўлади. Уларда суяк, фосфоритланган дарахт чириндиси, чиғаноқ, кремнийли булут ва бошқалар учрайди.
Қатлам фосфоритлар кўпинча майда донадор - оолитлар, баъзан катта донадор - пизолитлар ёки бир текис майин кристалли структураларда бўлади. Улар қат-қатланмаган бўлиб, ташқи кўринишидан кремнийнинг май­да донали, қумтошли, битумли оҳактошни эслатади. Жанубий Қозоғистондаги Кичик Қоратау тизмасида фосфо­рит қатламлари тўғри қатламлар кўринишида ётади. Улар одатда тик ажралиқлар бўйлаб бўлакларга бўлиниб кетади. Фосфоритлар қора ёки кулранг тусда бўлиб, баъзан юзасида ялтироқ пайраха бўлади. Фосфоритлар қишлоқ хўжалигида ўгит сифатида қўлланилади.

Download 11,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish