Alisher Navoiy nomidagi Toshkent
davlat o‘zbek tili va adabiyoti
universiteti
“O‘ZBEK MILLIY VA TA’LIMIY
KORPUSLARINI YARATISHNING NAZARIY
HAMDA AMALIY MASALALARI”
Xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya
Vol. 1
№. 01 (2021)
210
маъноларини ифодалаб бера олиши; лингивистик экпертиза жараёнида таҳлил воситаси сифатида
ёрдам бера олиши; энг муҳими, вақтни тежашнинг максимал даражасига эгалигидир
.
Тўғри, босма
луғатларда ҳам таъкидланган имкониятлардан айримлари бор, аммо серхаражатлиги, ҳар қайта
нашр қилинганда олдингисига салкам тенг миқдорда маблағ талаб қилиши, қолаверса, инсон учун
энг қиммат бўлган вақтнинг ҳаддан кўп сарфланишидир.
Мамлакатимизда тилни ривожлантириш учун кўплаб маблағ ажратилмоқда. Катта ҳажмли
луғатлар босма шаклда нашрдан қиқарилмоқда, албатта, бу яхши, бироқ уларнинг бугунги кун
нуқтаи назаридан фойдалилик даражаси қанчалик аҳамиятли? Бугун жамият нимани талаб
қилмоқда? Салкам экспонантга айланиб бораётган жавонларнинг кўрки бўлган том-том луғат-
китобларними ёки исталган жойда, турли мулоқот вазиятида иш бера оладиган, исталган тилга
таржим қилиб бера оладиган, исталган сўзнинг исталган маъносини бир зумда топиб бера
оладиган электрон луғатлар, яъни – тил корпусиги эҳтиёж борми?
Масалан, дунёнинг иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларида тил ва таълимий
корпуслар тараққий этганлиги сабабли барча соҳада иш юритиш, вақтни тежашга ва тежалган
вақтдан унумли фойдаланишга эришилмоқда. Биз яқиндан билган инглиз, рус ёки қардош турк
тилларида турли мавзуда электрон луғатлар ҳозирда жуда кўп. Хусусан, таржима луғатлари ҳам
мобил илова шаклида фаол қўлланилди. Ҳозир лексикография билан махсус шуғулланадиган
тадқиқотчида бошқа деярли ҳеч ким луғат китоб варақлаб ўтиришга тоқат қила олмайди.
Бирданиги интернет тармоғидан муайян сўзнинг изоҳи ёки таржимасини қидиришга тушади.
Бироқ, ўзбек тилидан фойдаланувчилар ҳозирча ўзлари қидирган ҳамма маълумотларни, исталган
сўзнинг изоҳи, лингивистик хоссаларини топа олаётгани йўқ. бунинг учун, энг биринчи Милллий
тил корпуси яратилган бўлиши, унинг мустаҳкам устунлари сифатида лингивистик луғатлар,
барча мулоқот вазиятини акс эттирган миллионлаб матнлар турли форматда қайта ишланиб
интернет базасига – бир корпусга бирлаштирилиши лозим. Корпус – тил бирликларининг
хусусиятларини аниқлаш мақсадида қидирув дастурига бўйсундирилган матнлар мажмуи, табиий
тилдаги электрон шаклда сақланадиган ёзма ёки оғзаки, компьютерлаштирилган қидирув
тизимига дастурий таъминот асосида жойлаштирилган матнлар жамланмаси. Тил корпуслари –
тил бўйича тадқиқот ва амалий топшириқлар ечими учун инкор этиб бўлмас иш қуроли
[Менглиев, 2020: 2].
Электрон луғатлар нафақат транскрипсияни ўз ичига олади, балки сўзларни талаффуз
қилиши мумкин. Масалан, имло луғатининг ўзидан тил корпусига бирлаштириб, орфоэпик
вазифани бажаришда ҳам фойдаланиш мумкин. Бу ерда ҳам иккита ёндашув мавжуд. Мултиплекс
ажралмас овоз синтезаторига эга ва барча сўзларни бирма-бир талаффуз қилиб беради. Бироқ, бу
ёндашувни транскрипсия орқали текшириб кўрмасдан ишониш қийин. Синтезатор талаффузни
нотўғри қўйиши ёки ҳатто сўзнинг талаффузини бузиши мумкин. Бу аудо ёзувни тайёрлашда
дикторнинг – талаффуз қилувчнинг нутқий кўникмасига ҳам эътиборли бўлишни тақозо қилади.
Электрон луғатларнинг яна бир афзаллиги – бу луғат мақоласининг номи учун эмас, балки
қоғоз версиясида ҳақиқатдан йироқ бўлган луғатларнинг бутун катта ҳажми учун ҳам бир
вақтнинг ўзида қидиришдир. Бундай изланиш сўзнинг кўп ўлчовли портретини яратади,
қолаверса, унинг ишлатилишига аниқ мисоллар ва сўз юзага келадиган барқарор ифодалар луғат
ёзувининг тубидан чиқарилади, балки сўз ҳосил қилиш қоидаларига бўйсунувчи тил қонунлари
ҳам намойиш этилади. Ҳатто мобил электрон луғат ҳам тилнинг барча оний ҳаракатларини акс
еттира олмайди, лекин бу ўзгаришларни тушуниш ва тушуниш учун калитни тақдим этиши
мумкин. Бу аниқ семантик таржима талаб қилинганида ҳам жуда муҳимдир, чунки у мос ифодани
танлаш вазифаси эмас, балки кенг маънода бир маданиятни ифодаловчи сўзнинг бошқа тилга мос
муқобилини ишлатишидир.
Тил реал ҳаётнинг инъикосидир. Ва ҳаёт ҳали ҳам тўхтамайди: ишлаб чиқариш, илм-фан,
бизнес ва маданиятнинг янги тармоқлари пайдо бўлади. Оддий сўзлашув нутқида янги сўзлар,
атамалар ва барқарор иборалар келади. Бундан ўн йил муқаддам юртдошларимиз нутқида
“фрилансер”, “пайнет”каби сўзларни тасаввур қилиш мумкин эдими? Луғат – бу ёзувчининг она
тилида синонимлар, иборалар ва улардан фойдаланиш ҳолатлари ҳақида маълумот беришнинг энг
яхши усулидир. Электрон луғат яратишнинг ўзи етарли эмас, аслида тил корпусига мос яратилган
замонавий электрон луғатлар бугунги ўзбек лексикографиясининг ютуғидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |