Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Ergashxodjayeva Sh.Dj., Qosimova M.S., Yusupov M.A. Marketing asoslari.
Darslik. -T.: «IQTISODIYOT», 2019. - 304 bet.
2. Lex.uz
3. Филипп Котлер, Фернандо Триас де Бес “Латеральный маркетинг
технология поиска революционных идей”. 89 - бет.
INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY
2020
298
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт
»
УЛГУРЖИ САВДО ХИЗМАТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА
РАҚАМЛИ МАРКЕТИНГ СТРАТЕГИЯЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ
Холмаматов Диёр Ҳақбердиевич
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, и.ф.ф.д., PhD
E-mail:
xolmamatov_diyor@mail.ru
Аннотация:
Улгуржи савдо хизматларини: улгуржи товар харид қилиш,
сақлаш, ўраб-жойлаш, буюртмаларни қабул қилиш, етказиб бериш кабиларни
амалга оширишда рақамли маркетинг стратегияларини ишлаб чиқишнинг
бугунги кундаги долзарб масалалари ушбу мақолада ёритилган.
Калит сўзлар:
улгуржи савдо, сақлаш, буртмалар протфелини
шакллантириш, рақамли маркетинг, маркетинг стратегиялари, етказиб бериш.
Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда янада ривожлантириш
бўйича Ҳаракатлар стратегиясида юқори технологияларга асосланган қайта
ишлаш тармоқларини, энг аввало, маҳаллий хом ашё ресурсларини чуқур қайта
ишлаш асосида юқори қўшимча қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни
жадал ривожлантиришга қаратилган сифат жиҳатидан янги босқичга ўтказиш
орқали саноатни янада модернизация ва диверсификация қилиш зарурияти
алоҳида таъкидланган.
Кўп босқичли қайта ишлашнинг ҳар бир босқичида хом ашё ва бошқа
моддий ресурслар ҳаракатини ташкил этиш ва уни оптимал бошқариш муҳим
аҳамият касб қилади. Қайта ишлашнинг хом ашёдан то тайёр маҳсулот ишлаб
чиқаришгача бўлган циклида улгуржи савдо ва унинг хизматлари роли янада
ортади. Чунки қайта ишлаб чиқаришнинг ҳар бир босқичи бир маромда
тўхтовсиз ишлаши учун, ўз вақтида, керакли ҳажмдаги моддий ресурслар билан
таъминлаш долзарб масала ҳисобланади.
Улгуржи савдо хизматларини ривожлантиришда рақамли иқтисодиёт
шароитида рақамли маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга
эга. Улгуржи савдода маркетингни бошқаришнинг бош функцияларидан бири –
маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга оширишдан иборат.
Маркетинг стратегияси улгуржи сотувчиларнинг истеъмолчиларга таъсир
кўрсатиш воситасидир[4].
Улгуржи бизнесни ривожлантиришда муваффақият қозонишнинг асосий
омили маркетинг стратегияларини қай даражада мукаммал ишлаб чиқилгани
билан боғлиқ[5].
Улгуржи савдо хизмати сифати маркетинг фаолияти бошқаруви
самарадорлигига боғлиқ. Самарадорлик эса ишлаб чиқилган маркетинг
стратегияси ва маркетинг сиёсати, қабул қилинган маркетинг қарорларининг
илмий ва амалий асосланганлиги ҳамда амалиётга тадбиқ қилиш
имкониятининг юқорилиги билан баҳоланади. Улгуржи савдо фаолиятида
Do'stlaringiz bilan baham: |