INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY
2020
245
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт
»
келажакда кенг тарқалган анъанавий энергия таъминоти ва энергия
алмашинуви замонавий энергия инфратузилмаларига ўз ўрнини бўшатиб
беради. Тез орада соҳани янги технологиялар билан тартибга солиш, хусусан,
қайта тикланувчи энергия манбалари учун субсидиялар, энергияни ҳисобга
олиш ва узатишнинг ақлли тизимларига бўлган талаб кескин ортади. Замонавий
энергетикани, хусусан, қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергияни
ҳисобга олиш ҳамда узатишнинг ақлли тизимларини кенг кўламда жорий
қилишга асосланган иқтисодиётни модернизациялаш мамлакатларнинг ташқи
энергия ресурсларига боғлиқлигини камайтиради, улардаги мавжуд нефт, газ ва
кўмир каби ёқилғи ресурслари захирасининг бир қисмини тежаш имконини
беради. Бу эса яқин келажакда қайта тикланувчи энергия манбаларидан
фойдаланиш кўламининг ошиши мамлакатлар барқарор ривожланишига
эришишида асосий омиллардан бирига, узоқ муддатли даврда энергия
стратегиясининг негизига айланади, катта иқтисодий самара беради.
Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти энергия сиғими кўрсаткичи ривожланган
мамлакатлар кўрсаткичидан 1,7-2 баробарга ортиқлиги мамлакатимизда яқин
келажакда энергия ресурсларидан самарали фойдаланишнинг етарлича
имкониятлари борлигини ҳамда энергетика соҳаси бўйича олиб борилаётган
сиёсатимиз олдида ҳал қилиниши керак бўлган энергия ресурсларидан оптимал
фойдаланиш, энергия самарадорлигини ошириш, энергия сиғимини
камайтириш, энергиянинг муқобил манбаларидан кенг кўламда фойдаланиш
каби устувор масалалар турганлигини кўрсатади. Шунинг учун ҳам
мамлакатимизда иқтисодиётни энергия ресурслари билан таъминлаш қуйидаги
икки вазифани ҳал этиш йўли билан амалга оширилиши мумкин:
Биринчидан,
иқтисодиётнинг барча тармоқларида замонавий энергетика,
хусусан, қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланиш йўли билан
мамлакатимизнинг ёқилғи-энергетика балансини диверсификациялаш. Бунда
электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқаришда анъанавий ёқилғи турларини
қайта тикланувчи энергия манбаларига алмаштириш орқали уларнинг улушини
камайтиришга эришилади.
Иккинчидан,
энергетика тармоқларини рақамлаштириш асосида
иқтисодиёт тармоқларида ишлаб чиқаришнинг энергия сиғимини қисқартириш
бўйича узоқ муддатли дастурларни ҳамда саноат тармоқларида экологик
ҳолатни яхшилаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.
Мамлакатимизда
энергетика
тармоқларини
рақамлаштириш
ва
иқтисодиётнинг барча тармоқларида қайта тикланувчи энергия манабаларидан
фойдаланиш узоқ муддатли даврда тармоқлардаги рақобатбардошликни
оширишнинг
муҳим
омили
ҳисобланади.
Рақамли
энергетикани
ривожлантириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларининг кенг жорий
қилиниши тармоқларда энергия ресурслари билан таъминлаш хизматларини
кўрсатишга харажатларнинг камайиши, ишлаб чиқариш самарадорлигининг
ошиши,
шунингдек,
барқарор
энергиянинг
мавжудлиги,
молиявий
Do'stlaringiz bilan baham: |