INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY
2020
226
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт
»
5.
https://stat.uz/uz/180-ofytsyalnaia-statystyka-uz/6548-demografiya.
БОҚИМАНДАЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШДА РИВОЖЛАНГАН
МАМЛАКАТЛАР ТАЖРИБАСИ
Акбаров Дилшдбек Ахмаджонович
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат
Бошқаруви академияси магистратура тингловчиси
E-mail:
dilshob09011987@gmail.com
Аннотация:
Ушбу мақолада камбағалликни келитиб чиқарувчи
омиллардан бири боқимандаликка қарши кураш бўйича хориж ҳамда
Ўзбекистон тажрибаси келтирилган.
Шунингдек, боқимандаликка қарши
курашнинг буйича қабул қилинган қонунлар ҳақида ҳам сўз боради.
Калит сўз:
Буюк Британия, АҚШ, Спинҳемланд қонуни, боқимандачилик,
ижтимоий қарамлик.
Мамлакатимизда сўнги йилларда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳар
томонлама аҳолини қўллаб қувватлашга қаратилган бўлсада, бугунги кунга
келиб ҳам боқимандалик кайфияти хали хануз одамлар онгида чуқур жой олиб
қолмоқда. Зеро, боқимандалик айфияти барчамиз учун оғир бўлган
камбағалликни келтириб чиқаради, Президент Шавкат Мирзиёвнинг Олий
мажлисга қилган Мурожаатларидан мамлакатимиз тариҳида
биринчи марта
камбағаллик даражасини айтиб ўтдилар. Мурожаатномада Президентимиз
шундай дедилар: “Ҳар қандай мамлакатда бўлгани каби, бизда ҳам кам
таъминланган аҳоли қатламлари мавжуд. Турли ҳисоб-китобларга кўра, улар
тахминан 12-15 фоизни ташкил этади. Бу – кичкина рақамлар эмас. Гап 4-5
миллион аҳоли вакиллари ҳақида кетяпти”. Албатта бу рақамлар
жамиятимиз
учун катта шу ўринда камбағалликни келтириб чиқарувчи омиллардан бири
яъни боқимандаликка қарши курашишимиз керак. Боқимадаликка қарши
курашган ва ҳозирда хавас қилгулик даражадаги иқтисодиётга эга бўлган Буюк
Британия тажрибасини мисол келтимоқчимиз. Боқимандаликка қарши Буюк
Британиянинг тажрибаси кўп жиҳатдан бошқа мамлакатлар учун намуна бўлди.
Саноат инқилоби даврида Буюк Британияда қашшоқликка қарши курашди ва
ўша вақтда яъни 1795 йилда “Спинҳемланд” қонунини қабул қилинди.
Спинҳемланд қонуни– бу Карл Поланянинг “Буюк трансформатсияси”да, -
бу “яхши бўлишини истайдиган, лекин ҳар доимгидек бўлиб қолиш”
тамойилининг классик намунасидир. Бунда шахснинг хаёлларида яхши бўлади
лекин бунинг учун ҳаракат қилмай аввалгидек ҳаёт
тарзини давом
эттираверади.