INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY
2020
221
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт
»
ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияда дастлабки тарзда
муҳокама қилиш асосида кўриб чиқади.
Маҳаллий бюджет лойиҳасига доир материаллар депутатларга олдиндан,
мазкур лойиҳа халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари мажлисида кўриб
чиқилгунига қадар юборилади.
Халқ депутатлари вилоят, туман шаҳар Кенгашининг намунавий
регламентига асосан, сессия муҳокамасига киритилаётган энг муҳим ва долзарб
аҳамиятга эга масалаларни тайёрлаш учун маҳаллий Кенгашнинг раҳбари
томонидан ишчи гуруҳ ташкил этилиши мумкин. Ушбуга кўра Кенгашнинг
маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий
ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш
масалалари бўйича доимий комиссияси маҳаллий бюджет лойиҳасини ўрганиб
чиқиш учун ўз ишини ишчи гуруҳ тузишдан бошлайди. Ишчи гуруҳ таркибига
депутатлар, банк-молия тизими мутахассислари, нодавлат нотижорат
ташкилотлари, шунингдек олимлар жалб этилиши мумкин. Кенгаш раҳбари
ишчи гуруҳга раҳбарлик қилиш учун депутатлардан бирини тайинлайди. Ишчи
гуруҳ маҳаллий бюджет лойиҳасини ўрганиб чиқиш вақтида сайловчилар,
ҳокимликнинг бўлимлари, бошқармалари ва бошқа таркибий бўлинмалари,
шунингдек, тегишли ҳудуддаги корхоналар, муассасалар, ташкилотлар,
нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органларининг фикр-мулоҳазаларини ҳисобга олади. Ишчи гуруҳ масалани ҳар
томонлама ва пухта тайёрлагандан сўнг, уни тўғридан-тўғри Кенгаш раҳбарига
тақдим этади. Кенгаш раҳбари эса ушбу масалани Кенгаш сессияси кун тартиби
лойиҳасига киритади.
Маҳаллий бюджет лойиҳасини халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг
мажлисида муҳокама қилиш вилоят молия бошқармасининг бошлиғи ёки унинг
вазифасини бажарувчи шахснинг маърузаси билан бошланади, бу маърузадан
сўнг масъул комиссиянинг вакили сўзга чиқади.
Бунда масъул маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш,
иқтисодий
ислоҳотларни
амалга
ошириш
ҳамда
тадбиркорликни
ривожлантириш
масалалари
бўйича
доимий
комиссиянинг
вакили
комиссиянинг вилоят маҳаллий бюджети лойиҳаси бўйича фикрлари ва
таклифларини депутатларга етказиши лозим. Мазкур фикр ва таклифлар
ҳисобга олиниши шарт.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, маҳаллий бюджетлар ижроси устидан
дастлабки депутатлик назорати бўйича қуйидагича хулосага келиш мақсадга
мувофиқдир:
-Амалдаги қонунчиликка мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари
Давлат бюджети лойиҳасини тузиш учун маъсул бўлган органлари ҳисобланади
[4] Бу бюджет жараёнининг бу босқичида Халқ депутатлари маҳаллий
Кенгашлари маҳаллий бюджет ижроси устидан дастлабки депутатлик
назоратини амалга оширадилар. Дастлабки назоратнинг мақсади навбатдаги
Do'stlaringiz bilan baham: |