3-мавзу. Тижорат банкларида рақамли активлар хавфсизлигини таъминлаш Блокчейнда электрон тижорат хавфсизлигини таъминлаш


Мижозни идентификация қилиш ва текшириш



Download 19,57 Kb.
bet2/2
Sana10.06.2022
Hajmi19,57 Kb.
#650058
1   2
Bog'liq
РА-ММ-3 (3)

2. Мижозни идентификация қилиш ва текшириш.
Тижорат банклари мижозларини идентификация қилиш ва текшириш рақамли активлар хавфсизлигини таъминлашнинг зарурий шарти ҳисобланади.
Шахсни индетификация қилиш ва шахсий маълумотларини ҳимоя қилишнинг самарали усулларидан бири бўлиб, KYC жараёнидан фойдаланиш ҳисобланади.
KYC (Know Your Customer ёки Know Your Client– Ўзингни мижозингни кимлигини бил) – мижозларнинг шахсини улар томонидан операциялар амалга ошмасидан туриб идентификация қилиш жараёнидир.
KYC тижорат банклари томонидан мижозларнинг шахсини идентификация қилиш ва операцияларининг қонунийлигини текширишда кенг қўлланилади.
Мижозларнинг шахсини KYC жараёни орқали идентификация қилиш қуйидаги мақсадларни кўзда тутади:
*мижозининг фаолият йўналишларини тушуниш;
*операцияларни мониторинг қилиш;
*коррупцияга қарши кураш;
*терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ операцияларни аниқлаш.
KYC тушунчаси расмий ҳужжатларда биринчи марта 2016 йилда АҚШ Ғазначилигининг молиявий жиноятларга қарши кураш бўйича FinCEN ҳужжатида пайдо бўлди.
Криптобиржалар мижозларини идентификация қилишда асосан қуйидаги маълумотларни сўрашади:
*фамилияси, исми, отасининг исми;
*электрон почтаси;
*телефон рақами;
*мамлакати;
*яшаш манзили;
*шахсини тасдиқловчи ҳужжат.
Thomson Reuters Survey компаниясининг маълумотларига кўра, дунё бўйича молия институтлари мижозларни идентификация қилиш ва текшириш учун ҳар йили ўртача 60 млн. доллардан ортиқ маблағ сарфлайдилар.
Ҳозирги даврда АҚШ ва Ғарбий Европанинг трансмиллий банклари томонидан мижозларни идентификация қилишда қўлланиладиган модулларни блокчейн технологиясига интеграция қилиш йўли билан такомиллаштиришни таклиф қилишмоқда.
Блокчейн технологияси маълумотларни турли манбалардан олиб, уларни криптографик жиҳатдан ҳимояланган ва ўзгартириб бўлмайдиган ягона маълумотлар базасига тўплаш имконини беради. Бундай шароитда фойдаланувчини фақат бир марта KYC жараёнидан ўтиши кифоя қилади.
Deloitte аудиторлик компаниясининг «Blockchain applications in banking» мавзусидаги маърузасида айтилишича, блокчейн технологиясидан фойдаланиш айрим жараёнларни автоматлаштириш ва банк назорати органларининг пруденциал талабларига риоя қилиш жараёнида йўл қўйиладиган хатоликларнинг сонини камайтириш имконини беради.
Блокчейн технологияларидан KYC жараёнида фойдаланиш тижорат банклари учун амалий аҳамият касб этади ва шунинг учун йирик банклар ва илмий тадқиқот институтлари томонидан бу борада тадқиқотлар олиб борилмоқда. Чунончи, OCBC Bank, HSBC Singapore ва Mitsubishi UFJ Financial Group банклари томонидан бу борада тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Download 19,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish