2021-yil 25-noyabr 2021-yil



Download 4,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet231/247
Sana12.07.2022
Hajmi4,77 Mb.
#782054
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   247
Bog'liq
“Qishloq xo‘jaligini rivojlantirish orqali oziq ovqat xavfsizligini

Таҳлиллар
.
Зиддиятли холатларда шахснинг қандай хулқ-атвор хусусиятла-
рини намоён этишига қараб турли тоифаларини кузатилади. Булар:
1. 
Намойишкорона тоифадаги зиддиятли шахс.
2. 
Ригид тоифадаги зиддиятли шахс.
3. 
Бошқариб бўлмайдиган тоифадаги зиддиятли шахс.
4. 
Аниқликни талаб этадиган тоифадаги зиддиятли шахс.
5. 
Низосиз тоифадаги зиддиятли шахс.
6. 
Мақсадга йўналтирилган тоифадаги зиддиятли шахс.
Намойишкорона тоифадаги зиддиятли шахс хислатлари:
Диққат марказда бўлишни истайди; бошқалар кўз олдида яхши кўринишни 
хохлайди; унинг бошқаларга бўлган муносабати, одамларнинг унга муносабати-
дан келиб чиқади; осонгина юзаки зиддиятларга берила олади; турли вазиятлар-
га осонгина мослашади; эмотсионал жиҳатдан фаол бўлиб, ақлан иш кўрмайди; 
вазиятга қараб ишини ташкил этади ва ҳар доим ҳам амал қилмайди; системали, 
оғир ишлардан ўзини олиб қочади; зиддиятлардан чекинмайди, жанжалли вази-
ятларда ўзини ёмон ҳис этмайди; кўпинча зиддиятларга сабабчи бўлади, лекин 


366
ўзини ундай ҳисобламайди.
Ригид тоифадаги зиддиятли шахс хислатлари:
Шубҳага берилувчан; ўзини баҳолаши ўта юқори; доимо шахсан тан олини-
шини талаб этади; вазият ўзгариши ва шароитларни инобатга олмайди; тўғри 
ва тушунмайдиган, яъни мослашмайдиган; қийинчилик билан атрофидагилар-
нинг фикрига киради, бошқаларнинг фикрига у қадар қўшилмайди; бошқалар 
томонидан унга эътибор кўрсатилишини мажбуриятдек кўради; бошқалар то-
монидан келишмаслик ёки қўшилмасликни хафагарчилик билан қабул қилади; 
ўз ҳаракатларига нисбатан танқидий қарамайди; ниҳоятда аразчи, ҳақиқий ёки 
арзимас ноҳақликларга ҳам таъсирчанликни намоён этади.
Бошқариб бўлмайдиган тоифадаги зиддиятли шахс хислатлари:
Ўзини етарли даражада назорат қилолмайди; хулқини аниқ айтиб бўлмай-
ди; ўзини агрессив ва ниҳоятда зардалик билан кўрсатади; аксарият ҳолларда 
умумқабул этилган ижтимоий нормаларга риоя этмайди; юқори даражада ўзи-
ни баҳолаш хусусиятига эга; ўз шахсини таъкидланишини кутади; омадсизли-
клар ва хатоларда бошқаларни айблашга мойил; ўз фаолиятини режали ташкил 
эта олмайди ёки режаларини ҳаётга кетма-кетинлик билан жорий эта олмайди; 
ўз мақсади ва шароитларини мослаштира олиш қобилияти етарли ривожланма-
ган; ўтган тажрибадан келажак учун сабоқ чиқармайди.
Аниқликни талаб этадиган тоифадаги зиддиятли шахс хислатлари:
Ишга ниҳоятда жиддий ёндашади; ўзига ниҳоятда юқори талаб қўяди; 
атрофидагиларга юқори талаблар қўядики, бу уларга нисбатан гўёки таъқибдек 
туюлади; юқори даражада хавотирланиш хислатига эга; ҳамма нарсага ниҳоят-
да эътиборли; атрофидагиларнинг танқидий фикрига катта аҳамият беради; 
гоҳида дўстлари, танишлари билан муносабатларни узадики, бу гўёки уни хафа 
қилганлари оқибатидек туюлади; гоҳида ўзи-ўзидан азият чекади, хатоларидан 
қайғуради, хатто гоҳида бу хатоларга нисбатан бош оғриқлари, уйқусизлик си-
фатида жавоб қайтаради; ташқи жиҳатдан хиссиётларини ошкора этмасликни 
маъқул билади; гуруҳдаги реал ўзаро муносабатларни яхши ҳис этмайди.
Низосиз тоифадаги зиддиятли шахс хислатлари:
Фикрлари ва қарашларида беқарор; енгил ишониш хислатига эга; ички қа-
рама-қарши фикрларга эга; ҳаракатларида бир қадар уйғунлик йўқ; вазиятларда 
бир лаҳзалик ютуқларга таянади; келажакни, истиқболни етарли даражада кўра 
олмайди; лидерларнинг ва атрофидагиларнинг фикрига тобе; муросага келишга 
интилади; етарли даражада иродага эга эмас; ўз хатти-ҳаракатлари оқибатлари-
ни ва бошқаларнинг харакатлари сабабларини чуқур ўйламайди.
Мақсадга йўналтирилган тоифадаги зиддиятли шахс хислатлари:
Низони ўз мақсадларига етишиш учун омил сифатида қарайди; низоларни 
ҳал этишда фаол томон сифатида ўзини намоён этади; ўзаро муносабатларда 
таъсир кўрсатишга мойил; низоларда мақсадли ҳаракат қилади, томонларнинг 
ҳолатини баҳолай олади, турли ҳолатларни ҳисоблайди; жанжалли вазиятларда 


367
муомалани самарали таъсир усулларини қўллай олади.
Юқоридаги шахс тоифаларининг хусусиятларидан келиб чиқиб, зиддиятли 
вазиятларда ўз-ўзини тутишнинг қуйидаги беш асосий услублари мавжуд:
1) мослашувчанлик, ён босиш;
2) ўзини четга олиш (чап бериш);
3) қарама-қаршилик (зиддият);
4) ҳамкорлик;
5) компромисс (муроса).
1. Мослашувчанлик, ён босиш – бир томоннинг ҳаракатлари иккинчи то-
мон билан ижобий муносабатларини ўз манфаатлари ҳисобига сақлаб қолиш 
ёки тиклашга қаратилган. Бу ёндашув бир томоннинг улуши у қадар катта бўл-
маган, ёки келишмовчилик сабаби иккинчи томон учун аҳамиятлироқ, бўлган 
ҳолатларда қўлланиши мумкин. Бундай хулқ вазият у қадар муҳим бўлмаган, ўз 
манфаатларини ҳимоя қилишдан кўра яхши муносабатларни сақлаб қолиш дол-
зарб, хамда ғалабага бўлган имкониятлари, қўлидаги куч-имкони кам бўлган ва-
зиятларда кўлланади.
2. Ўзини четга олиш (чап бериш, қочиш). Бунда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қи-
лишни, қарорни ишлаб чиқиш учун ҳамкорлик қилишни истамаган, ўз позитси-
ясини билдиришдан бош тортган, баҳсдан бўйин товлаган ҳолларда танланади. 
Бу услуб қарорлар учун масъулиятдан қочиш низо (конфликт) якуни муҳим 
бўлмаган, ёки вазият ўта мураккаб ва низо (конфликт) нинг ҳал этилиши ишти-
рокчилардан жуда кўп куч талаб этадиган, ё бўлмаса, конфликтни ўз фойдасига 
ҳал қилиш учун унинг кучи, хокимияти етмаган ҳолларда ишлатилиши мумкин.
3. Қарама-қаршилик, рақобат. Ўз манфаатлари йўлидаги фаол кураши, қўй-
илган мақсадларга эришиш учун имкони доирасидаги барча воситалар: хокими-
ят, мажбур қилиш, босим кўрсатишнинг барча воситалари, бошқа иштирокчи-
ларнинг ўзига боғлиқлигидан фойдаланиш кабиларни қўллаш билан тавсифла-
нади. Вазият ўта муҳим, ғалаба козониш ёки мағлубиятга учраш масаласи сифа-
тида кўриб чиқилиб, қатъий позитсияни ва конфликтнинг қаршилик кўрсатган 
иштирокчиларига нисбатан муросасиз антагонизмни кўзда тутади.
4. Ҳамкорлик. Ўзаро ҳаракатларга алоқадор барча иштирокчиларни қо-
ниқтирадиган ечимни излашда фаол қатнашишини, аммо бунда ўз манфаатлари-
ни ҳам унутмаслигини англатади. Ошкора фикр алмашиниш, низода (конфликт)
даги барча иштирокчиларнинг умумий ечим ишлаб чиқишдан манфаатдорлиги 
назарда тутилади. Бу шакл барча тарафларнинг ижобий ишини ҳамда иштиро-
кини талаб этади. Бундай ёндашувда масала, ё юзага келган келишмовчиликлар 
ҳар томонлама мунозара қилиниши, ҳамда барча иштирокчилар манфаатларига 
риоя қилган ҳолда умумий ечим ишлаб чиқилиши эҳтимоли мавжуд.
5. Компромисс (муроса) ўзига хос оралиқ ҳолат эгаллаб, ҳам фаол, хам пас-
сив таъсир қилиш шаклларини ўз ичига олади. У низо (конфликт) ли ўзаро хара-
катларни кисман ҳал қилиб, чунки бу кўпгина ҳолда ўзаро ён босишлар амалга 


368
ошганига қарамай, сабаблар буткул бартараф этилмаган бўлади. Бу каби ўзини 
тутиш услуби бир хил хокимиятга, кучга, ҳамда бир-бирини истисно этадиган 
манфаатларга эга бўлган, уларнинг бундан кўра афзалроқ, ечим излашга вақти 
чекланган бўлиб, уларни муайян вақтга қадар оралиқ, ечим ҳам қониқтирадиган 
пайт қўлланади. Баъзи холларда конфронтатсия оқилона, назорат қилиш мум-
кин бўлган меъёрларда конфликтни ҳал қилиш нуқтаи назаридан мослашиш, чап 
бериш, хатто компромисс (муроса)га нисбатан хам кўпроқ натижа бера олади. 
Бу ҳолда мағлубият янги низо (конфликт)ларни шакллантирадиган база ҳамда 
низо (конфликт)ли ҳаракатлар худуди кенгайишига сабаб бўлмаслиги муҳим 
ўрин тутади.

Download 4,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish