319
- ёшлар экологик маданиятини юксалтиришнинг ижтимоий механизмлари-
ни ва ушбу мавзусдаги илмий ишлар мазмуни ва унинг назарий, амалий жиҳатла-
ри жаҳон олимларига тақдим этилиши мақсадга мувофиқ;
-мақола мавзусини тадқиқ қилиш жараёнида дунёдаги ривожланган мамла-
катларнинг, тарихчи, ҳуқуқшунос олимлари билан илмий ҳамкорлик ўрнатили-
ши ишнинг илмий аҳамиятини оширади;
- илмий диалог ва ҳамкорликлар орқали ўзбекистонлик жамиятшунос олим-
ларнинг экологик маданиятга оид асарлари хорижлик олимлар томонидан ил-
мий таҳлил қилиш имконияти яратилади ҳамда қиёсий тадқиқ қилинади;
- жаҳоннинг ва республикамизнинг нуфузли журналларида олиб борилган
тадқиқотлар натижалари бўйича илмий мақолалар, тезислар мунтазам эълон қи-
либ бориш амалий аҳамият касб этади.
- мавзуга оид илмий муаммоларнинг муаллиф томонидан мунтазам суратда
ижтимоий фанлар бўйича республика ва хорижий мамлакатлар университетла-
ри ва илмий тадқиқот марказлари томонидан ўтказиладиган илмий назарий ва
амалий анжуманларда докладлар билан қатнашади, мавзуга доир илмий муноза-
ралар, семинарлар, думолоқ стол атрофидаги фикр алмашувларда фаол иштирок
этаиши зарур;
- жамиятда ёшлар экологик маданиятини юксалтириш натижасида ёшлар
орасида ватанга муҳаббат, ахлоқий, маънавий маданият, атроф муҳитни асраш
қирралари шаклланиш жараёни кучайади;
- Олий таълим муасасаларида талабалар томонидан Ўзбекистоннинг мус-
тақиллик тарихи, фалсафа, ҳуқуқшунослик фанларини ўзлаштириш жараёнидаги
экологияга оид муаммоларга маълум маънода барҳам берилади, лойиҳа натижа-
сида яратилган монография, ўқув қўлланмасии талабаларга янги ривожланиш
босқичида экологик сийсатнинг мазмуни, мақсади ва моҳиятини ўрганиишига
методик ёрдам кўрсатади.
Шу билан бир қаторда қўлга киритилиши назарда тутилган муҳим илмий
натижалардан тарих ва ҳуқуқшунослик соҳасида тадқиқот олиб бораётган хо-
рижлик олимлар билан илмий-ижодий ҳамкорликни йўлга қўйиш мумкинлиги,
юқори малакали кадрлар тайёрлашда Ўзбекистон техникумлари, касб ҳунар
коллежлари ва университетларининг жозибадорлигини ошириш ва бунда
олий таълим муасасасларида яратилган илмий, салоҳият, моддий техникавий
имконият, хорижий талабалар оқимини оширишда асос бўлиб хизмат қилиши,
тадқиқотлар асосида мамлакатимиз янги тараққиёт босқичида таълим муасаса-
ларида яратилган шароитни комплекс натижаларини китоб, рисола, электрон
ресурслар шаклида тайёрлаш ва қизиқувчиларга тақдим этиш муҳим амалий аҳа-
мият еасб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: