2021-yil 25-noyabr 2021-yil


капиталга ўзлаштирилган инвестицилар динамикаси



Download 4,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/247
Sana12.07.2022
Hajmi4,77 Mb.
#782054
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   247
Bog'liq
“Qishloq xo‘jaligini rivojlantirish orqali oziq ovqat xavfsizligini

капиталга ўзлаштирилган инвестицилар динамикаси
Кўрсаткичлар
2000
й.
2005
й.
2010
й.
2015
й.
2020
й.
2020 йилнинг 2000 йилга 
нисбатан ўзгариши (+, -)
ЯИМ, млрд. сўм
3255,6
15923,4
78936,6
221350,9
602551,4
599295,8
Асосий капиталга 
ўзлаштирилган 
инвестициялар, млрд. 
сўм
744,5
3165,2
16463,7
44810,4
210195,1
209450,6
Аҳоли жон бошига 
умумий даромад, минг 
сўм
96,4
371,8
2192,8
5410,6
12279,1
12182,7
Жадвал маълумотларидан кўринадики, Ўзбекистон Республикасининг ялпи 
ички маҳсулот ҳажми 2020 йилда 2000 йилга нисбатан 599295,8 млрд. сўмга 
ошиб, 602551,4 млрд. сўмга тенг бўлган. Бу даврда асосий капиталга ўзлашти-
рилган инвестициялар ҳажми мос равишда 209450,6 млрд. сўмга ўсиб, 210195,1 
млрд. сўмга етган. Юқорида таъкидланганидек, мамлакат иқтисодиётига ки-
ритилган инвестиция ишлаб чиқаришни ривожлантириш, аҳоли бандлигини 
таъминлаш ва даромадини оширишга олиб келади. Шундан келиб чиқадиган 
бўлсак, аҳоли жон бошига умумий даромад 2020 йилда 2000 йилга нисбатан 
12182,7 минг сўмга ошиб 12279,1 минг сўмга тенг бўлган.


229
Таҳлил натижаларидан келиб чиққан ҳолда, иқтисодий таърифга кўра, 
инвес тициялар - бу “саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва иқтисодиётнинг 
ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларининг бошқа тармоқларига узоқ 
муддатли капитал қўйилмалар кўринишида амалга ошириладиган харажатлар 
мажмуи”-деб тавсифлаш мумкин. Давлат сармояларининг бир қисми умумий 
иқтисодий жараённи, экологик вазиятни, ижтимоий барқарорликни таъмин-
лашга ёки иқтисодий самарадорлиги олдиндан номаълум бўлган техника ва 
технологиянинг тубдан янги соҳаларини яратишга қаратилган. Бироқ, кучли 
корхоналар ҳам, трансмиллий корпорациялар ҳам технологик ютуқларнинг 
харажатларини қоплай оладилар. Кенг маънода, инвестиция мамлакат иқтисо-
диётининг ўсиши ва ривожланишини молиялаштириш учун зарур бўлган меха-
низмни беради.
Ҳозирги кунда корхонларда инвестицион фаолиятни самарали амалга оши-
риш, хусусан хорижий ва маҳаллий инвесторларни кенг жалб қилиш орқали 
йирик лойиҳаларни самарали ташкил этишга кенг аҳамият берилмоқда. Ушбу 
йўналишда, Ўзбекистон Республикасида “инвестиция дастурлари ва тармоқлар 
йўналиши доирасида инвестицияларнинг ўзлаштирилиши ва лойиҳаларнинг 
амалга оширилиши ҳолатини ўрганиш ҳамда вужудга келаётган муаммоларни, 
шу жумладан жойида бартараф этиш чораларини кўриш”
68
бўйича тадбирлар, 
“рақобатбардош экспортга мўлжалланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш мақ-
садида маҳаллий ва хорижий тадбиркорларга Ўзбекистоннинг устувор соҳа, 
тармоқ ва ҳудудларига инвестиция киритиш учун қулай инвестиция иқлими ва 
рағбатларни яратиш, шунингдек, ҳар бир давлат органи томонидан инвестиция-
ларни фаол жалб қилиш ва савдони ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги 
вазифаларнинг сўзсиз бажарилиши”
69
бўйича тизимли ишлар ва вазифалар бел-
гилаб олинган.
Инвестицияларнинг корхона фаолиятига таъсирини статистик баҳолашда 
авваламбор, инвестициялар таркибини кўриб чиқишимиз лозимдир. Тижорат 
амалиётида инвестицияларнинг физик активларга қилинган инвестициялар, пул 
активларига қилинган инвестициялар ва номоддий активларга қилинган инве-
стициялар шакли ўзаро фарқланади.
Физик активлар деганда асосий ишлаб чиқариш воситалари, яъни ишлаб 
чиқариш бинолари ва иншоотлари ҳамда хизмат муддати бир йилдан ортиқ 
бўлган ҳар қандай машина ва ускуналар тушунилади. Пул активлари деганда 
бошқа жисмоний ва юридик шахслардан пул маблағларини олиш ҳуқуқи, маса-
лан, банкдаги депозитлар, акциялар, облигациялар ва бошқалар англашилади. 
68 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 августдаги ПФ-6042-сон “Республикада экспорт 
ва инвестиция салоҳиятини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Фармони Қонун 
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.08.2020 й., 06/20/6042/1190-сон
69 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги ПФ-5643-сон “Инвестиция ва ташқи 
савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони. Қонун ҳужжатлари 
маълумотлари миллий базаси, 30.01.2019 й., 06/19/5643/2545-сон; 11.10.2019 й., 06/19/5848/3901-сон


230
Номоддий активлар — ходимларни қайта тайёрлаш ёки малакасини ошириш 
дастурларини амалга ошириш, лицензиялар сотиб олиш, савдо белгиларини 
ишлаб чиқариш натижасида фирма эга бўладиган бойликлардир. Қимматбаҳо 
қоғозларга қилинадиган инвестициялар портфель инвестициялар, физик актив-
ларига қилинадиган инвестициялар эса реал инвестициялар, деб аталиб, реал 
активларга қилинаётган инвестияларни тайёрлаш ва таҳлил қилиш асосан фир-
манинг мақсадларига, яъни инвестиция ёрдамида корхона нимага эришмоқчи-
лигига боғлиқ бўлади.
Хулоса қилганда, миллий иқтисодиётни таянч бўғини ҳисобланган корхо-
налар фаолиятини самарали олиб боришда уларга жалб этиладиган инвести-
цияларнинг салмоғини ҳисоблаб бориш ҳамда уни самарадорлигини аниқлаш 
статистик жиҳатдан янги ёндашувларни талаб этади ва юқоридаги фикр - му-
лоҳазалардан келиб чиққан ҳолда капитал инвестицияларни бизнес фаолиятга 
давлат кафолати остида олиб киришда иқтисодиёти ривожланган мамлакатлар 
тажрибасидан фойдаланиш муҳимдир.

Download 4,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish