1-жадвал
Республикамиз вилоятлари, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон
Республикаси аҳолиси жон бошига жами хизмат кўрсатиш ҳажми
(минг сўм ҳисобида)
2010 й. 2015 й. 2016 й. 2017 й. 2018 й. 2019 й. 2020 й.
Ўзбекистон
Республикаси
949,7
2509,0 3047,3 3668,3 4578,5 5768,2
6426,1
Қорақалпоғистон
Республикаси
405,1
1435,1 1718,4 1973,5 2478,6 3010,4
3412,0
Андижон
506,3
1624,4 1963,5 2218,6 2636,0 3165,3
3614,1
Бухоро
650,8
2083,6 2599,8 2919,4 3522,8 4406,3
5085,5
Жиззах
384,8
1367,3 1672,7 1927,5 2452,6 3148,8
3598,6
Қашқадарё
425,8
1356,4 1680,5 1879,0 2220,9 2710,7
3128,7
62
Пастухов А.Л. Ускорение развития сферы услуг как необходимое условие модернизации экономики//
Экономика и экономические науки, 2012, №20. –С. 80–85.
63
http//www.statista.comm/statistics/270072/distribution-of-the-workforce.
201
Навоий
743,0
2245,8 2773,2 3228,5 4052,0 5115,9
5809,1
Наманган
418,3
1287,7 1677,4 1868,2 2225,7 2785,0
3144,9
Самарқанд
563,2
1643,4 1990,3 2263,5 2671,5 3331,5
3600,3
Сурхондарё
374,7
1286,3 1577,9 1802,6 2391,6 2685,8
3018,4
Сирдарё
481,5
1407,4 1701,4 1981,2 2 468,6 3253,6
3869,4
Тошкент
861,6
2321,8 2885,4 3285,3 3921,3 4988,8
5572,3
Фарғона
466,8
1512,5 1887,1 2116,1 2529,7 3142,9
3617,1
Хоразм
545,7
1472,2 1770,3 2035,7 2506,6 3113,5
3437,0
Тошкент ш.
3887,0
9700,5 12235,9 15815,0 20172,2 25881,1 30234,4
Жадвал маълумотларидан кўринадики, Ўзбекистонда ҳам мустақиллик
йилларида хизмат кўрсатиш соҳаси жадал суръатлар билан ривожланиб, унинг
миллий иқтисодиётни юксалтиришдаги, янги иш ўринларини яратиш, мамлакат
аҳолисини ҳаёт фаровонлигини ошириш ва бошқа ижтимоий муаммоларни ҳал
этишнинг ҳаракатлантирувчи омили сифатидаги роли тобора ўсиб бормоқда
[4].
Ўзбекистон Республикасида аҳолиси жон бошига жами хизмат кўрсатиш
ҳажми 2010 йилда 949,7 минг сўмга тенг бўлган бўлса, 2020 йилга келиб бу кўр-
саткич 5 476,4 минг сўмга ошиб, 6426,1 минг сўмни ташкил этди. Ҳудудлар ке-
сими бўйича ушбу кўрсаткичга эътибор қаратадиган бўлсак энг юқори даража-
га Тошкент шаҳри (2020 йилда 30234,4 минг сўм)га, Тошкент вилояти (5572,3
минг сўм) ва Бухоро вилояти(5085,5 минг сўм)га тўғри келганини ҳамда энг
паст қийматлар Сурхондарё (3018,4 минг сўм), Қашқадарё (3128,7 минг сўм)
ва Наманган (3144,9 минг сўм) вилоятларига тўғри келди.
Таъкидлаб ўтиш керакки, хизмат кўрсатиш тармоқлар самарадорлиги ўси-
шига ижтимоий-иқтисодий омилларнинг таъсири ҳар доим ҳам бир хил бўла-
вермайди. Жамиятда у ёки бу омилларнинг таъсири камайиши ёки кучайиши
мумкин. Таҳлил натижаларидан келиб чиқиб таъкидлаш мумкинки, ҳудудларда
табақаланиш даражаси мавжуд бўлиб, ҳозирги кунда уни бартараф этиш чора
тадбирларини ишлаб чиқиш ва айниқса, паст кўрсаткичга эга бўлган вилоятлар-
да ўзига хос инфратузилмалар фаолиятини такомиллаштириш мақсадга муво-
фиқдир.
Таҳлиллар кўрсатишича, ўтган йилларда мамлакатимизда амалга оширилган
ислоҳотлар натижалари иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари барқарор риво-
жланганидан, ҳудудлар тараққиётида ижобий ўзгаришлар юз берганидан дало-
лат беради. Мамлакатимизнинг ҳар бир минтақаси ўзига хос табиий-иқтисодий
ва захира салоҳиятига эга. Бу, ўз навбатида, асосий иқтисодий устуворликларни
аниқлашда иқтисодиётнинг оқилона ҳудудий тузилмасини яратишга қодир бўл-
ган махсус ва конкрет ёндашувни талаб этади.
Ҳудудий ижтимоий-иқтисодий номутаносибликларнинг кўпинча объектив
сабабларга боғлиқлигига қарамасдан уларни юмшатиш зарур. Марказлар ва чек-
202
ка жойлар, минтақалар аҳолисининг турмуш даражасидаги фарқлар ижтимоий
адолат тамойилларининг бузилиши деб қабул қилинади. Буларнинг барчаси
ижтимоий-иқтисодий қайта қуришда ягона минтақавий сиёсат олиб боришни
сезиларли даражада мураккаблаштиради. Шу боис иқтисодиётда зарур ҳудудий
ва тузилмавий мутоносибликларнинг қўллаб-қувватланиши, минтақаларнинг
ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси бўйича керагидан ортиқ табақа-
ланишига йўл қўймаслик, умуммамлакат бозорининг самарали фаолиятини таъ-
минлаш иқтисодиётни модернизациялаш ва унинг барқарор ривожланишида
муҳим қирралар ҳисобланади.
Хулоса қилиб айтганда, юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда замонавий
шароитларда ҳудудлар ривожланишини модернизациялашнинг асосий ички
муаммолари қуйидагилар ҳисобланаши мумкин: иқтисодий ҳудудларнинг реал
интеграциясини таъминловчи янги замонавий техник базада транспорт, энер-
гетик, телекоммуникацион, логистик хизматларни ривожлантириш; мамлакат
ҳудудлари орасида ресурсларнинг мутаносиб равишда тақсимланишини таъ-
минлаш; ҳудудлар хўжалик тузилмаларининг бозор иқтисодиёти ва барқарор
ривожланиш талабларига молашувчанлиги, хизмат кўрсатиш тармоқларини
ривожлантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |