Газ трубкаси ствол қопламаси билан нима вазифани бажаради?
►Газ поршенининг ҳаракатини йўналтириб туради ва отаётган пайтда қўлни куйишдан сақлайди.
32.Зарба берувчи – туширувчи механизм (тепки механизми) нима вазифани бажаради?
►Тепкини тушириш, зарбдорга зарба бериш, отишни таъминлаш, отишни тўхтатиш ва автоматни сақлагичга қўйиш учун.
33.Цевьё нима вазифани бажаради? ►Автоматни ушлашда қулайлик ва отишда қўлни куйишдан сақлаш учун.
34.Ўқдон нима вазифани бажаради? ►Ўзига патронларни жойлайди ва уларни ствол қутисига узатиб туради.
35.Найза-пичоқ нима вазифани бажаради?
►Қўл жангида душманга жароҳат етказиш учун хизмат қилади, зарурат туғилганда пичоқ, арра, қайчи сифатида ишлатилади.
36.Автомат қандай даражада қисмларга ажратилади? ►Тўлиқ ва нотўлиқ.
37.Автомат қачон тўлиқ қисмларга ажратилади? ►Автомат жуда кирланганда ёки таъмирга мухтож бўлганда.
38.7,62 мм калибрдаги ўқлар неча хил бўлади? ►Оддий ва махсус.
39.Оддий ўқ нима мақсадда ишлатилади? ►Душманнинг очиқ ва ўқ тешиб ўта оладиган ниқоб ортидаги жонли кучини йўқ қилиш учун.
40.5,45 мм калибрдаги ўқлар неча хил бўлади? ►Оддий ва трасса қолдирувчи.
41.Патроннинг гилзаси нима вазифани бажаради? ►Патроннинг барча қисмларини бириктириб туради, порох зарядини ташқи таъсирдан сақлайди, порох газларини затвор томонга ўтиб кетишдан сақлайди.
42.Порох заряди нима вазифани бажаради? ►Ўққа ҳаракатни узатади.
43.Пистон (капсюл) нима вазифани бажаради? ►Порох зарядини ўт олдиради.
44.Автомат қачон тозаланади? ►Отишдан аввал ва отишдан сўнг, жанговар шароитларда жанглар орасидаги тинч вақтда, дала машғулотларидан сўнг, ўқув машғулотлари орасида танаффус вақтида.
Do'stlaringiz bilan baham: |