33. Сел нима? ►Тоғ дарёлари ўзанларида жала қуйиши натижасида пайдо бўладиган, қум, лой ва тоғ жинслари аралашмаларининг оқимларидир.
34. Ўпирилиш нима?
►Тик тушган жарлик ва тоғ ёнбағридан нураш, ер ости ва усти фаолияти таъсирида тоғ жинсларининг бўшашлари ҳисобига тоғ жинсларини ва катта массаларни узилиб тушиши.
35. Довул (тайфун) нима? ►Қаттиқ бўрон бўлиб, унинг чеккаларида шамол тезлиги бир сонияда 30м га етади.
36. Қуюн нима? ►Диаметри бир неча ўн метрдан юзлаб метргача етадиган айланувчи ҳаво устунидир.
37. КТЭЗМ тарқаганда шамолни йўналишига нисбатан қандай ҳаракат қилинади?►Шамол йўналишига перпендикуляр.
38. Аммиак (NH3) гази суюқликка айланиши мумкинми? ►+330 С да ва юқори босим остида.
39. Фуқаролар мухофазасининг қандай сигналлари бор? ►“Ҳаво тревогаси”, “Ҳаво тревогаси бекор қилинди” , “Радиацион хавф”, “Химиявий тревога”.
40. Қайси жавобда ядро қуролига тўғри таъриф берилган?
►Ядро қуроли ички ядро энергиясидан фойдаланишга асосланиб портлаб таъсир этадиган оммавий қирғин қуроли.
41. Ядро қуролини шикаст етказувчи фактлари нечта? ►5 та.
42. Ядровий зарарланиш ўчоғи нима? ►Ядро қуроли қўлланган жой.
43. Ядро қуролининг асосини нима ташкил этади? ►Радиактив моддалар.
44. Радиактив моддаларнинг таърифи қайси жавобда тўғри келтирилган?
►Атомларнинг ядроси ўз-ўзидан бўлиниб, бошқа атом ядроларига айлана олади ва жуда катта нурланиш чиқади.
45. Радиактив моддаларнинг нурланиши неча хил бўлади? ►Уч хил(α,β,γ).
46. Альфа зарралар нима? ►Гелий атомлари ядроларининг оқими.
47. Бета зарралар нима?
Do'stlaringiz bilan baham: |