Мотоўқчи қисмлар, танк қисмлари, қуруқликдаги қўшинлар армияси, тезкор ҳаракат қилувчи кучлар қисмлари.
23. Махсус қўшинлар таркибига кимлар киради? ►Мухандислик бўлинмалари, кимёвий ҳимоя бўлинмалари, алоқа бўлинмалари, автомобил қўшинлари
24. Республикамизда нечта ҳарбий билим юртлари мавжуд? ►4 та ҳарбий юрти ва 1 та ҳарбий факультет.
25. Ҳарбий низом нима? ►Ҳарбий хизматнинг қонун – қоидалари мажмуи.
26. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида нечта умумҳарбий низомлар мавжуд? ►4 та.
27. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Ички хизмат низоми қачон қабул қилинган?
►Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига биноан 1996 йил 9 октябрда.
28. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Ички хизмат низоми нималарни белгилаб беради?
►Ҳарбий хизматчиларнинг умумий ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, уларнинг ўзаро муносабатлари, мансабдор шахсларнинг асосий мажбуриятлари, шунингдек ички тартиб қоидаларини.
29. Ҳарбий хизматчиларнинг қурол сақлаш қоидалари ва қўллаш тартиби қайси низом билан белгиланади? ►Ички хизмат низоми.
30. Ҳарбий хизматчи қуролни қандай тартибда қўллаш ҳуқуқига эга? ►Огоҳлантириб, баъзи ҳолларда огоҳлантирмай.
31. Яккабошчилик нима? ►Командирга бўйсунувчига нисбатан идора қилиш хокимиятининг, бўлинма ва ҳарбий хизматчининг ҳаёти ва фаолияти учун давлат олдида шахсий жавобгарлик унинг зиммасига юкланиши.
32. Буйруқлар муҳокама этилиши мумкинми? ►Мумкин эмас.
33. Тўғридан тўғри бошлиқ ким? ►Ҳарбий хизматчилар хизмат юзасидан хаттоки вақтинча бўлса ҳам бўйунсундирилган бошлиқ.
34. Бевосита бошлиқ ким? ►Бўйсунувчига энг яқин бўлган тўғридан тўғри бошлиқ.
35. Буйруқ нима? ►Командирнинг (бошлиқнинг) бўйунсунувчиларга қаратилган ва маълум амалларнинг мажбуран бажарилишини, қоидаларга риоя этишни талаб этадиган, тартиб, қоидаларни белгилайдиган кўрсатмасидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |