17-мавзу: тарбия жараённинг мазмун ва моҳияти. Тарбиявий таъсир этиш усуллари, воситалари ва уни амалда қЎллаш шакллари



Download 0,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/17
Sana22.02.2022
Hajmi0,69 Mb.
#103977
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
маъруза -17

Тарбия жараёнининг натижаси. Тарбиянинг натижаси юксак маънавий ва 
ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрларни тарбиялашдир. Бу жараён 
икки томонлама бўлиб, уюштириш ва раҳбарлик, шунингдек, ўқувчи шахсининг ўзи 
томонидан фаоллик кўрсатилишини тақозо этади. Бу жараёнда педагог етакчи рол 
ўйнайди. Чунки у ижтимоий тарбиянинг умумий мақсадлари моҳиятини тушунади, 
мақсад йўлида амалга ошириладиган вазифалар тизимидан яхши хабардор, тарбия шакл, 
метод ва воситаларини асосли, илмий тарзда танлаб олади ва тарбия жараёнига татбиқ 
этади. 
Тарбия жараёнининг моҳиятини тарбияга ҳар томонлама ёндашиш билан 
муваффақиятли тарзда, илмитй таҳлил қилиш мумкин. 
Шахс тарбиянинг натижаси сифатида шаклланадиган ижтимоий мавжудотдир. 
Шахснинг кўпдан-кўп хислатлари бир-биридан ажратилган эмас, балки ўзаро 
мустаҳкам боғланган. Тарбия жараёнида боланинг шахсияти айрим-айрим эмас, балки 
яхлит равишда ривожланади. 
Бола ўсиб ва ривожланиб боргани сари тарбия вазифалари мураккаблашиб, 
чуқурлашиб, табаҳалашиб боради.
Ҳар томонлама етук шахсни тарбиялаш унга изчил равишда ақлий, ғоявий-сиёсий, 
ахлоқий, меҳнат, эстетик, жисмоний, экологик, иқтисодий ҳамда ҳуқуқий тарбия бериш, 
Тарбия 
Ўз-ўзини тарбиялаш 
Ўз-ўзини қайта 
тарбиялаш 
Мақсад, шакл, методлар, 
фаолиятни ташкил этиш, 
уни бошқариш 
Ижтимоий 
буюртма 
Педагогик шарт-
шароитлар 
Шахсни шакллантириш жараёни 
Тарбия жараёнининг умумий моҳияти 


ўқувчиларнинг онги, хулқ-атвори ва фаолиятининг бирлиги, шунингдек, тарбия 
жараёнини ташкил этишнинг якка, гуруҳли ва оммавий шаклларини қўшиб олиб 
борилишини таъминлайдиган педагогик тизимларни вужудга келтириш ва бу тизим 
ғояларига амал қилишни талаб этади. 
Ижтимоий тарбия жараёни шахснинг ижтимоий фазилатларини шакллантириш, 
унинг атроф-теварак, жамитят, одамлар ҳамда ўзига нисбатан муносабатлари доирасини 
вужудга келтириш ва уни кенгайтиришга қаратилган. Шахс иштирок этадиган ижтимоий 
муносабатлар тизими қанчалик кенг, хилма-хил ва чуқур бўлса, унинг маънавий дунёси 
шунчалик бой бўлади. 
Ўз табиатига кўра тарбия жараёни кўп омилли характерга эга. Яъни, бола 
шахсининг қарор топиши оила, таълим муассасаси, жамоатчилик, ижтимоий муҳит, 
шунингдек, вазиятлар хилма-хиллиги, бевосита ва билвосита таъсирлар остида рўй 
беради. 
Тарбия жараёнининг натижалари одатда бир хил характерда бўлмайди. Бу нарса 
ўқувчиларнинг психологик (индивидуал, типологик), физиологик ва жисмоний 
хусусиятлари, уларнинг ҳаётий ва маънавий тажрибаси, шахсий позициясига боғлиқ. 
Тарбия жараёни, одатда, ўз-ўзини тарбиялаш, ўз-ўзини қайта тарбиялаш, 
боланингш атроф-муҳитдаги у ёки бу ҳодисалар билан салбий алоқаси натижасида 
вужудга келадиган муносабатлар ва уларнинг хусусиятларини бартараф этиш билан олиб 
борилади. 
Ўзини ўзи тарбиялаш шахсни ўзида ижтимоий қадрга эга бўлган фазилатларни 
ҳосил қилиш ва такомиллаштиришга ҳамда салбий хислатларни бартараф этишга 
қаратилган ички фаолият сифатида таърифланади. 
Ўз-ўзини қайта тарбиялаш шахснинг ўзидаги салбий одатлар, характеридаги 
зарарли сифатларни йўқотиш, уларни бартараф этишга қаратилган ички фаолияти 
жараёнидир. Бола хулқидаги «оғиш»лар оиладаги носоғлом муҳит, ота-онанинг тарбияда 
йўл қўйган хатолари, ўқитувчи фаолиятидаги камчиликлар асосида вужудга келади. Қайта 
тарбиялаш жараёнида салбий хулқни ҳосил қилган сабаб, шароит ўзгартирилади, қайта 
тарбиялашда мактаб ва шахснинг шахсий таъсирини оила, шу жумладан, ота-она ҳам 
маъқуллаши лозим. 
Демак, қайта тарбиялаш ўқувчининг ўзигагина эмас, балки унинг ота-онасига ҳам 
қаратилиши лозим. 

Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish