17-мавзу: тарбия жараённинг мазмун ва моҳияти. Тарбиявий таъсир этиш усуллари, воситалари ва уни амалда қЎллаш шакллари



Download 0,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/17
Sana22.02.2022
Hajmi0,69 Mb.
#103977
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17
Bog'liq
маъруза -17

ёш 
хусусиятлари
Тарбия 
жараёнида 
тарбияланувчиларнинг ёш хусусиятларини инобатга олиш мақсадга мувофиқдир. Ёш 
хусусиятлари муайян бир ёш даврига хос бўлган анатомик, физиологик (жисмоний) ва 
психологик хусусиятлардир. Айтайлик, масъулият туйғусини бошланғич таълим, ўрта 
таълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида таълим олаётган ўқувчиларда 
ҳам шакллантириш мумкин. Бироқҳар бир босқичда мазкур сифатни шакллантириш 
борасида турли методлар қўлланилади. 
Халқ педагогикасида тарбия методлари. Халқ педагогикаси ўзбекона ахлоқ, 
одоб ва тарбиянинг барча қирраларини ўзида мужассамлаштирган. Халқ педагогикасида 
турлича тарбия методлари ҳамда воситаларидан фойдаланилади. Бу метод ва воситалар 
ниҳоятда ранг-баранг бўлиб, кўп жиҳатлари билан илмий педагогикадан устунлик қилади. 
Бинобарин, ушбу методлар илмий педагогиканинг шаклланишига ҳам ўз таъсирини 
ўтказган. Халқ педагогикасида қўлланилган хилма-хил тарбия методларини қуйидаги 
тарзда умумлаштириш мумкин. 
1. 
Тушунтириш (ҳикоя қилиш, ўргатиш). 
2. 
Машқлантириш (одатлантириш, машққилдириш). 
3. 
Намуна (маслаҳат бериш, узр сўраш, яхшиликлар ҳақида сўраш, ўрнак 
бўлиш). 
4. 
Насиҳат қилиш, ўгит (ундаш, кўндириш, илтимос қилиш, ёлвориш, тилак-
истак билдириш, маъқуллаш, раҳмат айтиш, дуо қилиш, оқ йўл тилаш ва ҳоказолар). 


5. 
Қоралаш ва жазо (таъкидлаш, таъна, гина, танбеҳ бериш, мажбур қилиш, 
койиш, айблаш, уялтириш, қўрқитиш, нафратланиш, онт-қасам ичириш, уриш, калтаклаш 
ва ҳоказолар). 
Агар эътибор берилса, юқоридаги бешта метод умумий яхлитликни ифодалайди. 
Олдин болага умумий жараённинг моҳияти тушунтирилади. Болалар нарса, ҳодиса ва 
жараёнларнинг моҳиятига тушунмаганларида тарбиячи намуна воситасидан фойдаланади, 
яъни, ёшларнинг мустақил кузатувчанлигига эътибор берилади. Бу ҳолатда ҳам 
тушунмаганлар катталарнинг насиҳати, ўғити асосида нарса, ҳодиса ёки жараёнларнинг 
моҳиятини англайдилар. Бордию, бу ҳолатда ҳам кутилган натижага эришилмаса ёки 
болалар эътибор қаратилган ҳолатнинг моҳиятини тушунишни истамасалар, энг сўнгги 
чора сифатида қоралаш ва жазо методида фойдаланишга тўғри келади. Бироқ, бу энг 
сўнгги чора. Замонавий педагогика ғояларига кўра қоралаш ва жазо методларини сўнгги, 
аниқроғи кам самара берадиган чора эканлигини исботланган. 
Халқ педагогикаси намуналари, тарбия методлари ва тарбиявий таъсирлар муайян 
воситалар ёрдамида қўлланилган. Меҳмон кутиш, меҳмонга бориш, турли меҳнат 
жараёнлари, ҳашарлар, турли гурунглар (чойхона, тўй маросимлари), сайиллар, оилавий 
анъаналар (туғилган кун, фуқаролик паспорти, умумий ўрта, ўрта махсус ҳамда олий 
маълумотга эгалик тўғрисидаги аттестат ва диплом, шунингдек, давлат мукофотларини 
олиш каби ҳолатларни нишонлаш) ва мусобақалар ўзига хос тарбия воситасисаналади. 

Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish