1-мавзу ҳУҚУҚшунос мутахассис шаклланишида замонавий иш кўникмалари ва компетенцияларнинг роли



Download 0,83 Mb.
bet123/139
Sana25.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#280820
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   139
Bog'liq
Ҳуқуқий кўникма ва методология маъруза матни

Касб одобномаси – Ўзбекистон Республикаси прокуратура, Бош прокуратура хузуридаги Иктисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Мажбурий ижро бюроси ҳамда Агросаноат мажмуи ва озик-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси органлари ходимларининг хизмат давомида ва хизматдан ташқари вақтда юриш- туриш қоидаларини белгилайдиган асосий талаблар мажмуидир. Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимларининг Касб одобномаси Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2018 йил 19 декабрдаги 208-сонли буйруғи билан тасдиқланган.
Касб одобномаси ходимларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий хужжатлари, Бош прокурорнинг буйрук, кўрсатма ва топшириқларига катъий риоя этишлари ҳамда хизмат вазифаларини ҳалол, виждонан, юқори масъулият ва ташаббускорлик билан бажаришларини таъминлаш, уларда юксак маънавий-ахлоқий фазилатлар, ватанпарварлик ва хизмат бурчига садоқат ҳиссини шакллантириш, улар томонидан ножуя хатти- ҳаракатлар содир этилишининг олдини олишга йуналтарилган.
Касб одобномасининг асосий мақсади прокуратура органлари ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонун ҳужжатларига сўзсиз риоя этилишини, хизмат вазифаларининг ҳалол ва виждонан, масъулият ва ташаббускорлик билан бажарилишини таъминлашдан ҳамда уларни юксак маънавий ва ахлоқий фазилатларга, ватанпарварлик ва хизмат бурчига садоқат руҳида тарбиялашдан иборат.
Дастлабки терговда терговчи хизмат бурчига кўра бир қанча одамлар билан ахлоқий муносабатга киришади; гумон қилинувчи, айбланувчи, унинг ҳимоячиси билан, даъвогар ва жавобгар билан, эксперт, мутахассис билан, гувоҳлар ва ҳоказолар билан ахлоқий муносабатларга киришади.
Мақсад ва восита мувофиқлиги муаммоси – юридик этиканинг муҳим масаласидир. Ҳозирги замон жиноят жараёнида мақсад ва восита мувофиқлиги муаммоси муайян ҳуқуқий ва ахлоқий асосда ҳал этилади.
Этикада “мақсад воситани оқлайди принципи, эзгу мақсад йўлида ҳар қандай воситаларни қўллаш мумкин” – деган фикрлар инкор этилади. Мақсад қанчалик эзгу бўлмасин, воситалар ҳам ахлоқий чегарада бўлиши даркор. Жиноят жараёнида қўлланиладиган воситалар қонунга кўра руҳсат этилган бўлиши ахлоқий бўлиши зарур.
Терговчи ўз фаолиятида уч турдаги қоидаларга амал қилади: процессуал нормалар терговчи тергов жараёнида нима қилиши, қандай шакл ва тартибда қилиши лозимлигини кўрсатади.
Терговчи дастлабки тергов вазифаларини бажариш, ўзининг профессионал вазифасини бажариш учун ахлоқий жиҳатдан шахсан масъулдир; терговчи фаолияти унинг спецификасини инкор этмаган ҳолда, айтишимиз керакки, бутун жамият учун умумий бўлган ахлоқий нормаларга бўйсунмасдан иложи йўқ. Баъзи бир олимларнинг терговчи фаолиятига хос махсус ахлоқий қоидалар умумий ахлоқий қоидаларни тўлдириш билан бирга, баъзи ҳолларда уларни чегаралайди, деган фикрларга эътироз билдирмай иложимиз йўқ. Терговчи фаолиятида ахлоқ нормалари ва принципларидан четга чиқишга асло йўл қўйиб бўлмайди: қонун ҳам, жамият ахлоқий онги ҳам, тергов амалиёти эҳтиёжлари ҳам бундай хулоса чиқаришга асос бўлолмайди. Аксинча, терговчи фаолиятига юқори ахлоқий талаблар қўйилиши лозим.
Терговчи ҳар қандай шахсга нисбатан, у хавфли жиноятчи бўладими, оддий жанжалкаш бўладими, рецидивист ёки маиший безори бўладими, жабрланувчи бўладими, ундан қатъи назар, вазминлик, босиқлик, хотиржамлик намоён қилиши керак. Эмоционал ва ақлий вазият қанчалик кескин бўлмасин, қанчалик оғир бўлмасин, қотил, зўравон, ўғрига нисбатан нафратини ошкор қилмаслиги, шунингдек қандай мақсад ва сабаблар бўлмасин қўрқитиш, қўполлик ишлатмаслиги зарур.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 106-моддасида «Ўзбекистон Республикаси суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, 6oшқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади» -дейилган.
Бунинг учун аввало судьялар мустақил ишлайдиган билим ва малакага эга бўлишлари зарур. Суд карорларининг ҳурмат қилиниши унинг изчиллиги, мантиқийлиги, интелектуал салоҳияти, адолатлилиги, қонунийлигига боғлиқ. Агар суд қатъий ахлоқий кодекс билан тартибга солинмаса, жамият судьяни ахлоқий принцип ва қоидаларига риоя қилишига ишонмаса, суд ҳокимиятининг мустақиллиги тўғрисида гaп ҳам бўлиши мумкин эмас. Қонун устуворлигини ўрнатишга интилаётган барча мамлакатларда судлар фаолиятига путур етказишнинг тезкор усули бу - судловнинг мансабдор шахслари томонидан ахлоқ талабларининг бузилишидир.

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish