4-савол баёни. Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 3-моддасига асосан, бюджет тизими бюджетлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларидан иборат.
Кенг маънода бюджет тизими – иқтисодий муносабатларга асосланган, давлат қурилишининг шаклига мос равишда тузилган, ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинадиган марказий ва маҳаллий бюджетлар йиғиндисидан, шунингдек, ҳар бир бюджет бўғинига тегишли бўлган солиқ ва йиғимлар йиғиндисидан, харажат ваколатлари ҳамда бюджетлараро трансфертлар йиғиндисидан иборатдир. Тор маънода бюджет тизими мамлакатда амал қилувчи барча даражадаги бюджетлар йиғиндисидир.
Бюджет тузилиши давлат тузилиши билан белгиланади. Мамлакатнинг маъмурий-ҳудудийбўлиниши бюджет тизимлари бўғинлари сонини белгилайди, ҳар бир даражадаги давлат ҳокимияти органига тегишли бюджет конституциявий йўл билан бириктирилган бўлади. Мамлакатларнинг давлат тузилишидаги, ҳокимият турли даражаларининг бюджет ҳуқуқларидаги фарқлар турли шаклдаги ва моделдаги бюджет тизимларини мавжудлигини белгилайди. Давлатнинг бюджет тузилиши турли даражадаги бюджетларнинг турларини, ҳар бир бюджет бўғинининг тайинланишини, турли поғонадаги бюджетлар ўртасида даромад ва харажатларнинг тақсимланишини, уларнинг амал қилиш тамойилларини, марказий ҳукумат ва маҳаллий ҳокимият органларининг бюджет тизимини бошқаришдаги ваколатларини белгилаб берувчи юридик меъёрларга асосланади. Бундан шу фикр келиб чиқадики, “бюджет тузилиши” тушунчаси мазмун жиҳатидан “бюджет тизими”дан кенгроқ тушунчани англатади. Бюджет тизими эса мамлакатда амал қилувчи барча даражадага бюджетлар йиғиндисини билдиради.
Демак, бюджет тузилиши мамлакатнинг давлат бюджети ва бюджет тизимини, унинг бўғинлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни ташкил қилиш шаклларини, бюджет таснифини, бюджет тизимига кирадиган барча даражадаги бюджетлар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини, бюджетлар таркиби ва тузилмасини, бюджет маблағларини шакллантириш ва сарфлашдаги тартиб-қоидалар ва бошқаларни белгилаб беради.
Бюджет тузилишининг қандай тузилганлиги мамлакатнинг маъмурий-ҳудудий тузилишига ва ҳукумат органларининг ваколатлари тақсимотига боғлиқ бўлади. Марказий ҳукумат билан мамлакатнинг маъмурий-ҳудудий тузилмалари (штатлар, провинциялар, областлар, ўлкалар каби) ўртасида ҳокимият ваколатларининг тақсимланишига кўра барча давлатлар унитар ва федератив (федератив давлатларда давлат қурилишининг икки шакли – федератив ва конфедератив давлат қурилиши мавжуд) давлатларга бўлинади.
Унитар (ягона) давлат – бу таркибидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар (тузилмалар) ўз давлатчилигига ёки мухториятига эга бўлмайдиган давлат тузилишидир. Мамлакатда ягона конституция, ҳамма учун умумий бўлган ҳуқуқ тизими ва ягона ҳокимият органлари, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий жараёнларни марказлаштирилган бошқариш тизими амал қилади. Унитар давлатларда икки поғонали бюджет тизими амал қилади:
давлат бюджети (бу бўғин турли мамлакатларда турлича номланади,
масалан, марказий бюджет, республика бюджети, ҳукумат бюджети каби);
Унитар давлатларга Қозоғистон, Япония, Швеция, Франция, Польша, Ўзбекистон каби давлатлар киради.
Федератив асосда таркиб топган давлатларда уч поғонали бюджет тизими амал қилади:
федерал бюджет (турлимамлакатлардатурличаномланади, масалан:
давлатбюджети, марказий бюджет, федерал бюджет);
- федерация субъект (аъзо)ларининг бюджетлари;
- маҳаллий (муниципал) бюджетлар.
Федератив типдаги давлатларга Россия Федерацияси, Германия Федератив Республикаси, АҚШ, Канада, Мексика, Австрия каби давлатлар киради.
Давлат мақсадли фондлари (нобюджет фондлар ёки бюджетдан ташқари фондлар) олдиндан белгиланган маълум муддатларда тузилиши ёки доимий равишда мавжуд бўлиши мумкин. Бу фондларнинг вужудга келиши Давлат бюджетининг қабул қилиниши ёки қабул қилинмаслигидан қатъий назар маблағлар мақсадли манбаининг зарурлиги билан белгиланади. Биринчи навбатда, бу ижтимоий таъминот, текин соғлиқни сақлаш, ишсизликни камайтириш ва бошқа худди шундай бир қанча муҳим ижтимоий эҳтиёжларни қондиришга тегишлидир. Бу фондлар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш давлат томонидан ўзига хос бўлган шакллар ва методлар ёрдамида амалга оширилади. Шунинг учун ҳам уларни молия тизимининг “Давлат молияси ва маҳаллий молия” соҳасининг алоҳида бўғини сифатида ажратилиши мақсадга мувофиқдир.
Маблағлардан фойдаланишнинг мақсадли йўналтирилганлиги белгиси бўйича давлат мақсадли фондларини қуйидаги икки гуруҳга бирлаштириш мумкин:
ижтимоий мўлжалланган (йўналишга эга бўлган) давлат мақсадли
фондлари (нобюджет фондлар ёки бюджетдан ташқари фондлар);
тармоқлараро ва тармоқ характерига эга бўлган давлат мақсадли
фондлари (нобюджет фондлар ёки бюджетдан ташқари фондлар).
Айрим ҳолатларда (ҳолларда) ҳудудий йўналтирилган (мўлжалланган) давлат мақсадли фондлари (нобюджет фондлар ёки бюджетдан ташқари фондлар) ташкил қилиниши (шакллантирилиши) мумкин.
Давлат мақсадли фондлари молия тизими “Давлат молияси ва маҳаллий молия” соҳасининг алоҳида бўғини сифатида қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:
Республика йўл фонди;
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва
тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг махсус ҳисоб варағи;
иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат фонди;
Ўзбекистон Республикаси бюджетдан ташқари Пенсия фонди.
Давлат мақсадли фондларида катта миқдордаги маблағларнинг тўпланганлиги шароитида давлат молиявий назоратининг сусайиши бу маблағлардан самарасиз фойдаланишга ва турли-туман суъистемол қилиш ҳолатларининг содир этилишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун ҳам давлат молиявий ресурсларидан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш мақсадида уларни Давлат бюджетига жамлаш (консолидация қилиш) мақсадга мувофиқдир. Бунда жамланган (консолидация қилинган) фондларнинг мақсадли йўналиши ўзгартирилмасдан сақланиб қолиши таъминланиши лозим.
Ҳудудий молия етакчи хорижий мамлакатлар молия тизимининг иккинчи бўғинидир. Бу федератив давлатларда федерация аъзоларининг молияси ва федерация аъзолари ҳамда муниципалитетларга тегишли бўлган маҳаллий бюджетлар, корхоналар молиясидан иборат.
Давлат корхоналари молияси етакчи хорижий давлатлар молия тизимининг бўғинларидан бири ҳисобланади. Бу корхоналар Ғарбий Европа мамлакатларида Иккинчи жаҳон урушидан сўнг ва 1945-1950 йилларда темир йўл ва ҳаво транспорти, энергетика тармоғи ва бошқа тармоқлар корхоналарининг миллийлаштирилиши муносабати билан анча ривожлана бошлади. Ўша пайтларда бу тармоқлар техникавий жиҳатдан ўта қолоқ ва норақобатбардошли эди. Уларни қайта қуроллантириш жуда катта миқдордаги маблағларни талаб этдики, бу маблағлар Давлат бюджети, яъни солиқ тўловчилар ҳисобидан ажратилди. Бу тармоқлар модернизация қилинганлиги ва техникавий жиҳатдан илғор бўлишига қарамасдан, молиявий жиҳатдан, улар ҳамон паст рентабелли ёки зарарга (зиёнга) ишлайдиган бўлиб қолаверишди. Давлат корхоналари молиявий ҳолати оғирлигининг асосий сабабчиси улар маҳсулотларига нисбатан паст баҳолар сиёсатининг юргизилаётганлигидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |